Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Адлия вазирининг 05.02.2007 й. 22-мх-сон "Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2007 й. 1091-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2007 й.

N 1091-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.02.2007 й.

N 22-мҳ


БУЙРУҒИ


Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги буйруққа

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 15 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида"ги низомга асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 29 декабрдаги 209-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида"ги буйруққа (2001 йил 29 декабрь, рўйхат рақами 1091 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 23-24-сон) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти директори (З. Худойқулов) ушбу буйруқни ўн кунлик муддат ичида Суд департаментининг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти директори З. Худойқулов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                           Ф. Отахонов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 57-модда




Буйруққа

ИЛОВА


Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги буйруққа

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг 5-бандидаги "бўлинмалари" деган сўз "бўлимлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси "мулкий ундиришга оид қисми" сўзларидан кейин "жиноят ишлари бўйича суд қарорларининг жиноят воситалари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисми;" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-банднинг учинчи хатбошиси "мулкий ундиришга оид қисми" сўзларидан кейин "маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг ҳуқуқбузарлик воситалари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисми;" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ижро ҳужжатида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган номи;

ижро ҳужжатининг қайси иш бўйича берилгани ва унинг тартиб рақами;

ижро этилиши шарт бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати қабул қилинган сана;

ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи;

суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатининг қарор қисми;

ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатига қуйидагилар қўшимча равишда илова қилинади:

олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисидаги эксперт хулосаси;

мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги хулоса;

сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

ижрони юритиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.";


г) 9-банд:

"(кейинги ўринларда -" сўзларидан кейин "Суд" сўзи билан тўлдирилсин;

"бўлим бошлиғи ва мутахассислари" деган сўзлар "бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 10-банд:

қуйидаги таҳрирдаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суд ижрочилари ваколат доирасига кирмайдиган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган материалларни белгиланган тартибда ваколатлиги бўйича тегишли назорат қилувчи органларга топшириш;";

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 42-банднинг иккинчи хатбошиси "ички ишлар органларига" сўзларидан кейин "мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилишидан бир кун олдин мажбурий ижро ҳаракатларида ички ишлар ходимларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида тегишли талабнома юборади. Талабномада суд ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш асоси, жойи, санаси ва вақтини, шунингдек бошқа маълумотларни кўрсатади." сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорга белгиланган муддат тугагандан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар, ундан Қонуннинг 82-моддасида назарда тутилган жаримани ундирган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида, шунингдек белгиланган ҳолларда ижро йиғими ундирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддасида белгиланган жиноий жавобгарлик тўғрисида маълум қилади.";


з) қуйидаги таҳрирдаги 54-1, 54-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"54-1. Ижро иш юритувини бир суд ижрочисидан иккинчи суд ижрочисига ўтказилганда, ижро иш юритувини қабул қилиб олган суд ижрочиси ижро иш юритувини қабул қилган кундан уч кундан кечиктирмай, ўз иш юритувига қабул қилиш тўғрисида қарор чиқаради (6-1-илова). Ўз иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади.

54-2. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлинмаси иш юритувида бир қарздорга нисбатан қўзғатилган икки ва ундан ортиқ ижро иш юритувлари мавжуд бўлганда, мазкур ижро иш юритувлари бирлаштирилади.

Катта суд ижрочисининг топшириғига мувофиқ, ижро иш юритувлари топширилган суд ижрочиси мазкур ижро иш юритувларини бирлаштириш тўғрисида қарор чиқаради (6-2-илова).";


и) 76-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд ижрочиси 3 кунлик муддатда қарздор ҳисоб рақамларига солинган бандни бекор қилиши, шунингдек мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг хатланган (аукцион савдоларига қўйилган) мол-мулкини қарздорга қайтариб бериши лозим. Бунда, суд ижрочиси қарздорнинг хатланган мол-мулкини қайтариб бериш тўғрисида далолатнома тузади.";


к) 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Қидирув ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида (турган жойида) ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида (турган жойида) эълон қилинади.

Қарздор жисмоний шахсни ва болани қидириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Суд ижрочисининг қарздор - жисмоний шахсни ёки болани қидириш тўғрисидаги қарори, қарор чиқарилган кундан 3 кундан кечиктирмай тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига юборилади. Ички ишлар бўлимининг ваколатли шахси қидириш тўғрисидаги қарорни олгандан 3 кундан кечиктирмай, тегишли суд ижрочисини мазкур қарор ижрога қабул қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

Ҳар чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан, қидирув эълон қилинган иш юритувлари юзасидан, катта суд ижрочиси ва тегишли ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланадиган, суд ижрочиларининг қидирув тўғрисидаги қарорларини ижроси юзасидан солиштирма далолатнома тузилади (11-1-илова). Солиштирма далолатнома Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади, ҳудудий бошқарма солиштирма далолатномаларни умумлаштириб, чорак тугаганидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай, Суд департаментига юборади.

Қарздор юридик шахсни, шунингдек, қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш суд ижрочилари томонидан амалга оширилади.

Қидирув мазкур Низомнинг 81-бандига мувофиқ чиқарилган қидирув тўғрисидаги қарор асосида, тегишли органлардан қарздор ва унинг мол-мулки тўғрисида маълумотлар сўраш, шунингдек, уларнинг тахминий жойлашган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.

Қарздорнинг автомототраспорт воситалари суд ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ)нинг тегишли органлари билан биргаликда амалга оширилади. Суд ижрочиси қарздорнинг автомототранспорт воситасини қидириш тўғрисида қарор чиқаради (11-2-илова). Суд ижрочисининг қарздорнинг автомототранспорт воситасини қидириш тўғрисидаги қарори, у чиқарилган кундан сўнг 3 кундан кечиктирмай тегишли ДЙҲХХ органларига юборилади. ДЙХХХнинг тегишли органи суд ижрочисининг қарздорнинг автомототранспорт воситасини қидириш тўғрисидаги қарорини олгандан 3 кундан кечиктирмай, тегишли суд ижрочилари бўлимини мазкур қарорни ижрога қабул қилгани ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.";


л) 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Қарздор - жисмоний шахснинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, ундирув қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкига қаратилади, қонунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.

Қарздор - юридик шахснинг қарзларини узиш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, ундирув унга мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган, қаерда ва кимнинг фойдаланишида бўлишидан қатъи назар, бошқа мол-мулкка (муомаладан чиқарилган ёхуд муомалада бўлиши чекланган мол-мулкдан ташқари) қаратилади.

Қарздор - юридик шахснинг мол-мулкини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда:

ДЙҲХХнинг тегишли органларидан - автомототранспорт воситаларининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли органларидан - кўчмас мулкнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида;

банк ва бошқа кредит ташкилотларидан, шунингдек депозитарийлардан - қарздорнинг омонатлари, ҳисоб рақамлари, пул маблағлари, қимматли қоғозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида;

қарздордан - мажбурий ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулкни аниқлаш учун, баланс ахборотномаси (китоби), асосий воситалар китоби каби маълумотлар талаб қилиб олинади.

Бунда мавжуд мол-мулк баланс китобидаги мавжуд маълумотлар билан (ведомости) солиштирилиши зарур. Қарздорнинг мансабдор шахслари баланс китоби (ведомости)ни беришни рад этганда, уни давлат солиқ хизмати идораларидан талаб қилиб олиш тавсия этилади.";


м) 91-банднинг еттинчи хатбошиси "ҳудудий бўлинмасига" сўзларидан кейин ва саккизинчи хатбошиси "солиқ органига" сўзларидан кейин "маълумот учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


н) 98-банднинг:

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:

"Ундирувни таъминлайдиган микдордаги мол-мулкни рўйхатга олиш учун, ички бозордаги талаб ва таклиф конъюнктураси тўғрисидаги маълумотлар асосида суд ижрочиси мазкур мол-мулкнинг тахминий нархини белгилайди.";

тўртинчи хатбошиси "Қонуннинг 52-моддасига" сўзларидан кейин "ва мазкур Низомга 14-1-сонли иловага" сўзлари билан тўлдирилсин.


о) 102-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"102. Фуқароларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжатларини ижро этишда, ундирув қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар учун зарур мол-мулкка қаратилиши мумкин эмас (14-1-сонли илова).";


п) 106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"106. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳоланиши суд ижрочиси томонидан таъминланади.

Мол-мулкни сотишнинг бошланғич нархини белгилаш учун, ижро ҳужжати бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган баҳоловчини суд ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори (15-1-сонли илова) билан жалб қилади.

Агар алоҳида олинган мулкнинг баҳоси энг кам иш ҳақининг йигирма баробаридан ошмаса, жами мол-мулкнинг баҳоси эса энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан ошмаган тақдирда, суд ижрочиси алоҳида олинган мол-мулкни бошланғич нархини баҳоловчини жалб қилмасдан ўзи белгилаши мумкин.

Алоҳида олинган мол-мулкнинг бошланғич нархи мол-мулкни рўйхатга олиниш кунидаги ички бозордаги талаб ва таклиф конъюнктураси тўғрисидаги маълумотлар асосида, баҳоловчини жалб этмаган ҳолда суд ижрочиси томонидан мол-мулкнинг бозор нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган микдорида белгиланади.

Баҳоловчиларни танловини ўтказиш тартиби, шунингдек хатланган мол-мулкни баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.";


р) 107-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


с) 112 - 115-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"112. Мол-мулкни реализацияси савдо ташкилотлари орқали шартнома-воситачилик асосларида амалга оширилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

а) автомототранспорт воситалари, қишлоқ ҳўжалик машиналари ва кўчмас мулкнинг реализацияси фақатгина биржалар томонидан махсус савдо майдонларида очиқ аукцион савдоларида амалга оширилади. Биржаларнинг танлови Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулк қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади;

б) кичик габаритли заводлар, маҳсулот ва товарларни ва шу кабиларни реализацияси биржалар ёки бошқа махсус ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган аукцион савдолари орқали амалга оширилади;

в) акция ва корпоратив облигациялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилинади;

агар корпоратив облигациялар уларни муомалада бўлиш муддати ўтганидан кейин талаб қилиб олинса, бунда улар эмитентга қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаш учун такдим этилади;

агар корпоратив облигациялар уларнинг муомалада бўлиш муддати давомида талаб қилиб олинса, бунда улар қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари орқали белгиланган тартибда реализация қилинади;

г) юридик шахслар учун чиқарилган давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон республика валюта биржасида банк - дилерлар орқали реализация қилинади;

д) депозит (жамғарма) сертификатларининг реализацияси, уларни чиқарган банкларда амалга оширилади;

е) Марказий банкнинг жисмоний шахслар учун чиқарилган облигациялари уларни муомада бўлиш муддати давомида ёки ушбу муддат ўтгандан кейин талаб қилиб олинганидан қатъий назар, Марказий банкниинг облигациялар билан операцияларга хизмат кўрсатиш тўғрисида Марказий банк билан шартнома тузган тижорат банклари орқали реализация қилинади;

ж) республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари қуйидаги тартибда реализация қилинади:

агар тўлови қопланмаган облигациялар уларни муомалада бўлиш муддати ўтганидан кейин талаб қилиб олинса, унда мазкур облигациялар ваколатли банкка ҳисобни юритиш, қарздорликни қоплаш ва кейинчалик маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юбориш учун тақдим этилади;

агар облигациялар уларнинг муомалада бўлиш муддати давомида талаб қилиб олинса, бунда улар белгиланган тартибда тижорат банклари ёки биржалар орқали реализация қилинади;

з) хатланган ва олиб қўйилган чекларни реализацияси чек берувчига хизмат кўрсатувчи банкларда амалга оширилади;

и) суд ижрочиси қарздорнинг маълум бўлиб қолган ва олиб қўйилган чет эл валютасидаги нақд пул маблағини у олиб қўйилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиш ҳуқуқидан фойдаланувчи ваколатли банкка сотиш учун топширади.

к) почта маркалари почта алоқа ташкилотларига тўлов эвазига топширилади;

л) истеъмол учун яроқсиз бўлган олиб қўйилган мол-мулк иккиламчи хом ашё йиғиш ва қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ваколатли ташкилотларга тўлов эвазига топширилади;

м) тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси уларни қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган ваколатли ташкилотларга тўлов эвазига топширилади;

н) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган товарларни реализацияси фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, универмаглар, савдо марказларининг бўлимлари, секцияларида амалга оширилади. Уларда кўрсатиб ўтилган бойликларнинг ҳисобга олиниши, ишончли сақланиши ва уларни харидорларнинг танлаши учун зарур шароитлар таъминланади;

о) тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган китоблардан ташқари бошқа китоблар китоб сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар орқали реализация қилинади;

п) маданий бойликлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган предметлар; таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган маданий бойликлар; алоҳида ёки коллекциялардаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга молик матбаа асарлари; коллекциялаш тангалари, орденлари, медаллари, муҳрлари, почта откриткалари (конвертлар) ва ҳоказо) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий бойликларни реализация қилишда қатнашишга рухсатномага эга бўлган юридик шахслар (нодир адабиётлар сотувчи дўконлар, картиналар галереяси, салонлар, бадиий салонлар, антиқа буюмлар сотиладиган дўконлар ва ҳоказо) орқали амалга оширилади.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади.

113. Шартнома-воситачилик асосидаги сотув Департамент ёки унинг ҳудудий бўлими билан тузилган шартномага мувофиқ ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари орқали амалга оширилади.

Хатланган мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлови Ўзбекистон Республикаси Давлат мулқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хатланган мол-мулкни реализацияга топшириш хатланган мол-мулкни реализацияга топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади (16-сонли илова).

Агар мол-мулк ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган муддатларда реализация қилинмаса, ундирувчига мол-мулкни баҳоланган суммада ўзида қолдириш ҳуқуқи берилади. Бундай ҳолат мол-мулкни бевосита ундирувчига ўтказиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бу далолатнома холислар иштирокида уч нусхада тузилиб, уларнинг бири қарздорга, иккинчиси ундирувчига юборилади, учинчиси ижро иши юритуви ҳужжатларида қолдирилади. Ундирувчи мол-мулкни олишдан воз кечган тақдирда, у қарздорга қайтарилади, ижро иши юритуви эса тугатилади.

Қарздор қарзини, шунингдек, суд ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ижро харажатларини тўла узганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга оширувчи суд ижрочисига такдим этган такдирда, олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздорга қайтарилади. Бу ҳолларда ижро этилмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олинади.

114. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни реализация қилиш биржалар томонидан махсус ажратилган майдонларда ўтказиладиган очиқ аукционларда амалга оширилади.

Суд ижрочисининг савдога қўйиладиган мол-мулкнинг энг кам дастлабки (бошланғич) нархи кўрсатилган буюртмаси (17-илова) савдони ўтказиш учун асос бўлади.

Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ижро ҳужжатининг нусхаси:

суд ижрочиси тузган қарздор мол-мулкини хатлаш далолатномасининг нусхаси;

автомоторанспорт воситаси ёки кўчмас мулкни тавсифловчи ҳужжатлар, шу жумладан уларни кўздан кечириш далолатномаси ва баҳолаш тўғрисидаги хулоса нусхалари;

автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкка нисбатан мол-мулкдан фойдаланиш ёки мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Узоқ муддатли ижара ҳуқуқини сотишда суд ижрочиси ушбу банднинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ижара шартномасининг нусхаси;

ижара шартномасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан кимошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат.

Қурилиши тугалланмаган объект реализация қилинганда, суд ижрочиси ушбу банднинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:

ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида қарор нусхаси;

тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномаси нусхаси;

буюртмачининг таъсис ҳужжатлари нусхаси;

мазкур объектни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 210-моддасига мувофиқ берадиган рухсатномаси нусхаси (уй-жойлар учун).

115. Ижро ҳужжатида кўрсатилган ашёларни ундирувчига топшириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига кўра, суд ижрочиси бу ашёларни қарздордан олиб қўяди ва топшириш далолатномасини тузиб, уларни ундирувчига топширади.

Агар автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулк икки ой давомида реализация қилинмаса, бунда қайта аукцион савдолари ҳам ўтказилган бўлса, биржа суд ижрочисига автомототранспорт воситасининг нархини камайтириш ёки қайтариб олиш масаласини ҳал этиш учун билдирги юборади.

Давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари, шунингдек бошқа давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлар (бунга солиқ ва бюджетга мажбурий тўловлар ва давлат мақсадли фондларидан қарздорликни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари) асосида реализация қилиниши лозим бўлган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк нархини камайтириш суд ижрочиси томонидан молия ва солиқ идоралари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Нархни камайтириш автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк нархининг 20 фоизидан ошмаган микдорда амалга оширилади.

Нархни камайтириш амалга оширилгач, бу ҳақда далолатнома тузилади ва суд ижрочиси, молия ҳамда солиқ органлари вакиллари томонидан имзоланади.

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилиниши лозим бўлган автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк нархини камайтириш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси мазкур мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органга юборилади.";


т) 117-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Автомототранспорт воситаси ёки кўчмас мулкни топшириш аукцион натижалари ҳақидаги далолатнома билан амалга оширилади, у шартнома кучига эга бўлиб, нотариал тартибда тасдиқланмайди. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланган мазкур далолатноманинг асл нусхаси автомототранспорт воситасини ДЙҲХХ органлари томонидан ва кўчмас мулкни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади.";


у) 128-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд томонидан ижро варақасида кўчирилувчи қарздорни уй-жой билан таъминлаш мажбурияти юклатилган шахс кўрсатилган такдирда, қарздорни ижро варақасига асосан кўчириш - у уй-жой билан таъминланганидан кейин амалга оширилади.";


ф) қуйидаги таҳрирдаги 136-1, 136-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"136-1. Ер участкаларини қайтариб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этишда, суд ижрочиси тегишли туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) мутахассиси ва туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси, шунингдек фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи вакилини таклиф этади ва улар иштирокида ижро ҳужжатининг ижросини амалга оширади, бу ҳакда далолатнома тузади.

Тўсиқлар мавжуд бўлганда (ер майдонида қишлоқ ҳўжалик экинлари экилганлиги, қурилишлар мавжудлиги ва ҳоказо) ва бу тўсиқларнинг тақдири ҳақида ижро варақасида кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, тегишли судга тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилади.

136-2. Ноқонуний қурилишларни бузиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этишда, суд ижрочиси тегишли туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) мутахассиси, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси, тегишли туман (шаҳар) коммунал эксплуатация бошқармасининг ободонлаштириш ва ирригация хизмати мутахассисини, шунингдек, фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи вакилини таклиф этади ва улар иштирокида ижро ҳужжатини ижросини амалга оширади, бу ҳакда далолатнома тузади.

Белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши жойи ва вақти тўғрисида расман хабардор қилинган мутахассис белгиланган жойга белгиланган вақтда етиб келмаса, бузиш унинг иштирокисиз амалга оширилади.

Ноқонуний қурилишларни бузиш тўғрисидаги ижро иши юритуви бузилиш объектининг тўлиқ бузиб ташланганидан кейин тамомланган ҳисобланади.";


х) 156-банд қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"статистик ҳисоботларни ўз вақтида ва ишончли тайёрланиши учун жавобгар бўлади;";

саккизинчи ва тўққизинчи бандлар тўққизинчи ва ўнинчи бандлар деб ҳисоблансин;


ц) 171-банд қуйидаги мазмундаги 5, 6-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"5) Қонуннинг 82-моддасига асосан жарималар ундириш тўғрисидаги қарорлар жилдини;

6) ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорлар жилдини.";


ч) 174, 175-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"174. Тамомланган ва тугатилган ижро иш юритувларини сақлаш учун суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимида архив ташкил этилади. Архивда иш юритиш учун жавобгарлик катта суд ижрочиси зиммасига юклатилади.

175. Тамомланган ва тугатилган ижро иши юритувлари вақтинча сақлаш учун суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимининг архивига топширилади. Ҳар йилнинг охирида туман (шаҳар) бўлимининг архивига топширилган ижро иш юритувлари жавобгар шахс томонидан рақамланиб, сақлаш учун Суд департаментининг тегишли бошқармасига топширилади.

Сақлаш ва ҳисоб юритиш архив тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.";


ш) 180-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"180. Ундирувчилар - юридик ва жисмоний шахсларга депозит ҳисобварағидаги пул суммалари тўлов топшириғи билан ўтказилади. Ундирувчи - жисмоний шахсларга, шунингдек, чеклар берилиши мумкин. Хизмат кўрсатувчи банк, чекка асосан чекда кўрсатилган пул маблағини қонунда белгиланган тартибда чек сақловчига тўлайди.";


ў) 9, 46, 63, 113, 153, 154, 166, 177, 179-бандларда "бўлим" деган сўз тегишли келишикдаги "бошқарма" деган сўз билан алмаштирилсин;


э) 1 ва 2-бобларнинг номланишида, 9, 89, 143, 148, 153, 154, 155, 156, 157, 158, 159, 161, 165, 167-бандларда, шунингдек 14-сонли иловада "бўлинма" деган сўз тегишли келишикдаги "бўлим" деган сўз билан алмаштирилсин;


ю) 1 - 22-сонли иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


я) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-иловага мувофиқ, 6-1, 6-2, 11-1, 11-2, 14-1, 15-1-сонли иловалар киритилсин.


3. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
























Время: 0.1232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск