ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2010 й. 156-сон "Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2010 й.

N 156



РЕСПУБЛИКАНИНГ ҚИШЛОҚ ТУМАНЛАРИДА

ОНАЛАР ВА БОЛАЛАРНИНГ РЕПРОДУКТИВ

САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


"Баркамол авлод йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан ва профилактик соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, энг аввало, қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, "Соғлом она - соғлом бола" мақсадли вазифани изчил амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг 2010-2016 йилларда қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёлларни таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплекслари билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

2010-2016 йилларда республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари таркибидаги витаминларнинг энг кам рўйхати 1-иловага мувофиқ;

республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий кувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш бўйича Идоралараро тендер комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2010 йилда ҳомиладор аёллар учун поливитаминлар комплексини харид қилиш учун ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий кўллаб-қувватлашга назарда тутилган харажатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 8,0 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратсин.

2011-2016 йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплексларини сотиб олишга зарур маблағларни назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган 1-иловага киритилган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари 2020 йил 1 январгача божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.

5. Поливитаминларнинг махсус комплекслари республиканинг қишлоқ туманларидаги ҳомиладор аёллар сонига, препаратларнинг зарур тарзда транспортда ташилишига ва сақланишига, уларнинг ҳомиладор аёлларга мақсадли ажратилишига, шунингдек, поливитаминлар комплексларидан фойдаланишнинг зарур тарзда ҳисобга олиниши ва ҳисобот берилишига қараб ҳудудлар бўйича асосли тақсимланишини таъминлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси поливитаминлар комплексларини харид қилишга ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек, асосли ва аниқ тарзда тақсимланишини, туман тиббиёт бирлашмалари ва қишлоқ врачлик пунктларигача етказиб берилишини, зарур тарзда омборга жойлаштирилиши ва сақланишини, ҳомиладор аёлларга аниқ тарзда ажратилишини мунтазам равишда текшириб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, маҳаллий телевидение, радио ва газеталар орқали ҳомиладор аёлларнинг репродуктив саломатлигини ва уларнинг бўлажак фарзандлари саломатлигини мустаҳкамлаш учун поливитаминлар комплексларини қабул қилишнинг муҳимлиги тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсинлар.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари республиканинг қишлоқ туманларида ҳомиладор аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши ёритилишига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 23 июль




Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 22 июлдаги

156-сон қарорига

1-ИЛОВА



2010-2016 йилларда республиканинг

қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор

аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу

жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий

қувватлантирувчи поливитаминлар махсус

комплекслари таркибидаги витаминларнинг

энг кам рўйхати

                     

Витаминлар номи


Ўлчов

бирлиги


Бир кеча-

кундузга

витаминларнинг

энг кам миқдори


ТИФ ТН коди


Бир кеча-кундузга витаминларнинг энг кам миқдори мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплекси:


-


2106909803,

3004501009

Фоли кислотаси (фолацин, В9, Вс витамини)


Мкг

400

-

"А" витамини (ретинол)


МЕ

1500


"Е" витамини (токоферол)


МЕ

10


"Д" витамини (кальцифероллар)


МЕ

200


С витамини (аскорбин кислота)


мг

75


В1 витамини (тиамин)


мг

1,5


В2 витамини (рибофлавин)


мг

1,7


В6 витамини (пиридоксин)


мг

2,6


В12 витамини (цианокобаламин)


Мкг

4


            

Изоҳ. Комплексларда минерал моддалар, шу жумладан, темир ва кальций мавжуд бўлиши шарт.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 22 июлдаги

156-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республиканинг қишлоқ туманларида

яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган,

таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган

умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус

комплексларини харид қилиш бўйича

Идоралараро тендер комиссияси

ТАРКИБИ

          

Нажимов Н.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Комилов А.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Шоабдураҳманов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Салиҳбоева У.С.

-

"Дори-дармон" АК бошқаруви раиси


Нуруллаев Б.Ў.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари


Шарахметов Ш.Ш.

-

Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи


Исмоилов У.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекцияси бошлиғи


Миразимов Д.Б.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдами бош бошқармаси бошлиғи


Султонов С.Н.

-

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори


           

Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар, ёхуд уларга тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 30-сон, 253-модда.






















































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск