ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Процессуал характердаги ишлар бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2010 й. 06-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2010 й.

N 06


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ 2006 ЙИЛ

22  ДЕКАБРДАГИ   16-СОНЛИ   "СУДЛАР

ТОМОНИДАН АМНИСТИЯ АКТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига амнистия актларини қўллаш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий суд Пленуми қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Жиноят-процессуал қонунига мувофиқ амнистия актини қўллаш масаласи, жиноят процесси босқичидан қатъи назар, фақат суд томонидан ҳал этилади.

Судга, жумладан, қуйидагиларни кўриб чиқиш тегишлидир:

ишни судга қадар юритиш босқичида - амнистия актига асосан муайян шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини;

суд муҳокамаси босқичида - амнистия актига асосан судланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариш ёхуд маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тўғрисидаги масалани;

ҳукмни ижро этиш босқичида - амнистия актига асосан маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини";


2) 12-банд биринчи сўзбошиси биринчи жумласидан "суриштирув, тергов органи" сўзлари чиқарилсин;


3) қуйидаги мазмундаги 13 ва 14-бандлар билан тўлдирилсин:

"13. Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш тўғрисида ЖПК 587-моддасига мувофиқ прокурорга тақдимнома билан мурожаат қилади.

Қонун бундай тақдимномага амнистия актини қўллаш масаласи қўйилаётган шахс аризаси ҳам илова қилинишини талаб этиши туфайли, суриштирувчи, терговчи дастлаб унга ариза бериш ҳуқуқи ва келиб чиқиши мумкин бўлган процессуал оқибатларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда баённома тузилади.

14. Прокурор суриштирувчи, терговчининг тақдимномасига рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади ва у суд томонидан ЖПК 63-бобида назарда тутилган тартиб ва қоидаларга биноан кўриб чиқилади.

Илтимоснома киритиш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган материалларни ёки жиноят ишини умумий асосларда юритиш учун суриштирувчига, терговчига қайтариш тўғрисида асослантирилган қарор чиқаради.

Агар амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги суд мажлиси давомида аниқланса, терговга қадар ўтказилган материаллар ёки жиноят иши суд ажрими билан прокурорга юборилади";


4) 15, 16, 18, 19, 20, 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Агар шахс ишни судга қадар юритиш босқичида қандайдир сабабга кўра ариза беришдан (ЖПК 588-моддаси) бош тортса ва бундай ариза билан иш судга келиб тушгандан сўнг мурожаат этса, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш масаласи суд томонидан ЖПК 84-моддасининг иккинчи қисми, 401 ва 421-моддаларига мувофиқ ҳал этилади. Мазкур масала амнистия акти иш айблов хулосаси билан судга келиб тушгандан кейин қабул қилинган ҳолларда ҳам шу тариқа ҳал этилади.

Агар айбланувчи, судланувчи (у вафот этган ҳолда - яқин қариндошларидан бири) эътироз билдирса, жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади ва етарли асослар мавжуд бўлганда, суд айбдорни жазодан озод қилишни назарда тутувчи ёки жазо тайинламаган ҳолда айблов ҳукми (ЖПК 463-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари) ёхуд оқлов ҳукми чиқаради.

Жазодан озод қилишни, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни, жазони енгилроқ жазо билан алмаштиришни ёки жазо муддатини камайтиришни назарда тутувчи амнистия актини қўллаш учун судланувчи (маҳкум)нинг розилиги талаб этилмайди.

Шуни назарда тутиш лозимки, ишни судга қадар юритиш босқичида ва биринчи инстанция судида (суд маслаҳатхонага киргунга қадар) амнистия актини қўллаш масаласини ҳал этиш учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбини бўйнига олган-олмаганлиги аҳамият касб этмайди.

16. Қонунга кўра амнистия актини қўллаш учун жабрланувчининг розилиги талаб этилмайди. Суриштирувчи, терговчи тақдимномаси, прокурорнинг илтимосномаси, суднинг амнистия актини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган жабрланувчи улар устидан умумий асосларда шикоят бериши мумкин.

18. Шуни назарда тутиш лозимки, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг унга нисбатан амнистия актини қўллаш чоғида иштироки масаласи суд томонидан ЖПК 410-моддаси, 590-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳал этилади.

19. Агар биринчи босқич суди судланувчининг эътирози бўлмаган ҳолда шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия актига хилоф равишда айблов ҳукми чиқарган бўлса, гарчи унда маҳкумни жазодан озод қилиш назарда тутилган ёки жазо тайинланмаган бўлса-да, бекор қилиниб, иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан тугатилиши шарт.

20. Жиноят ишининг амнистия актига асосан тугатилиши жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масаланинг жиноят процессида ҳал этилиши имкониятини истисно этади.

Жиноят ишида фуқаровий даъво мавжуд бўлганда суд амнистия акти асосида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда даъво кўрилмасдан қолдирилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, ЖПК 276-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, манфаатдор шахсларга бундай даъвони фуқаролик судида ишларни юритиш тартибида тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.

22. Амнистия акти қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги суд хулосаси жиноят ишини кўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажримнинг, шунингдек ҳукмнинг тавсиф қисмида, уни қўллаш тўғрисидаги қарори - қарор қисмида баён этилади";


5) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар амнистия актида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, шахсга нисбатан такроран амнистия акти қўлланилган пайтда ҳам шундай қоидага амал қилиш лозим".


6) 29-банднинг иккинчи сўзбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация, назорат инстанцияси судида айблов ҳукми ўзгартирилган ҳолларда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисидаги қарор, муқаддам у суд томонидан ЖПК 536-1-моддасида назарда тутилган тартибда қўлланилганлигидан қатъи назар, ажрим (қарор)нинг қарор қисмида кўрсатилиши шарт";


7) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган ҳолларда ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масала суд томонидан ЖПК 211-моддаси 1-4, 6-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади".


Олий суд раиси

Б. Мустафаев

Пленум котиби, Олий суд судьяси

В. Назаров

          


“Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон































Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск