язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2003 й. Ф-1874-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги 2003 йил 1 декабрдаги Фармонни қўллаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармойиши

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

04.12.2003 й.

N Ф-1874


"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги 2003 йил 1 декабрдаги Фармонига биноан:


1. Ушбу Фармонни қўллаш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Низомда кўрсатилган органларга амнистия тўғрисидаги Фармоннинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур Фармоннинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жазодан озод қилинган шахслар тўлиқ ҳисобга олинишини ва уларнинг ишга жойлаштирилишини, шунингдек ёлғиз ва ёрдамга муҳтож шахсларнинг ногиронлар ва қариялар уйига жойлаштирилишини, вояга етмаганлар ота-оналарининг ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топширилишини, зарур ҳолларда уларнинг тегишли таълим муассасаларига юборилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари бошқа тегишли органлар билан биргаликда жазодан озод қилинган биринчи ва иккинчи гуруҳ диспансер рўйхатидаги сил касаллигига чалинган шахсларнинг ҳисобга олинишини ва махсус даволаш муассасаларига жойлаштирилишини ташкил этсинлар.


6. Туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги прокуратура, ички ишлар идораларининг раҳбарлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда амнистия тўғрисидаги Фармонига асосан жазодан озод этилаётган шахсларга, айниқса вояга етмаганлар ҳамда экстремистик ташкилотларининг собиқ аъзоларига нисбатан кўрилаётган тарбиявий таъсир чораларининг узлуксизлигини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари жиноий жазодан озод қилинган чет эл фуқароларини ҳисобга олиш ҳамда мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш масаласини ҳал қилсинлар.


8. Ушбу Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И.Каримов