язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2010 й. 163-сон "Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2010 й.

N 163


ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИДА

СПОРТ ЗАХИРАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Олимпия захиралари коллежлари базасида юқори классли спортчилар ва спорт захираси тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ягона типдаги таълим муассасалари сифатидаги фаолияти тартиби ва шарт-шароитларини бирхиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Олимпия захиралари коллежларида текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг олимпия захиралари коллежларида 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда:

2010-2011 ўқув йилидан бошлаб Жиззах, Самарқанд, Тайлоқ, Бухоро, Нукус, Қарши, Термиз, Фарғона, Урганч ва Наманган олимпия захиралари коллежлари тузилмасига мавжуд моддий-техника базаси ва қувватлар доирасида 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини киритсинлар;

2010-2011 ўқув йилидан бошлаб Урганч олимпия захиралари коллежи ҳузуридаги мактаб-интернатни ва Фарғона олимпия захиралари коллежи ҳузуридаги умумтаълим мактабини тугатсинлар, ушбу коллежлар тузилмасига 7-синфдан 9-синфгача ўқитган ҳолда умумтаълим бўғинларини киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

умумтаълим билимларининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни, шунингдек олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини тайёрлаш йўналишларини бирхиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2010-2011 ўқув йили бошлангунгача давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда олимпия захиралари коллежларининг намунавий штатларини, шунингдек олимпия захиралари коллежларида ўқитувчи-тренерлар меҳнатига ҳақ тўлаш нормативларини ва тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2010 йил 15 августдан бошлаб 4-иловага мувофиқ олимпия захиралари коллежлари, шу жумладан, уларга тегишли бинолар ва иншоотлар, моддий-техника воситалари, ўқув асбоб-ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига берилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилги Давлат бюджети параметрларига ўзгартиришлар киритсин, 2011 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга таълим соҳаси учун ажратиладиган маблағлар доирасида зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 30 июлдаги

163-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежлари

ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ*

             

Т/р

Маҳсулотлар номи


Грамм

(брутто)


1.

Буғдой нони, 1-нав


600

2.

Буғдой уни, 1-нав


30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


160

4.

Қанд-шакар


100

5.

Асал


30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари


120

7.

Сариёғ


80

8.

Ўсимлик ёғи


30

9.

Сут-қатиқ


600

10.

Қаймоқ


50

11.

Творог


100

12.

Пишлоқ


50

13.

Гўшт, парранда гўшти


410

14.

Колбаса маҳсулотлари


70

15.

Балиқ


100

16.

Тухум (дона)


2

17.

Картошка


500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси


700

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар


800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак


50

21.

Чой


3

22.

Какао


5

23.

Йодланган туз


10

24.

Хамиртуруш


1

25.

Минерал сув


500




Оқсиллар


231,8


Ёғлар


228,8


Углеводлар


957,9


Калорияси


6693,8

      

Изоҳ. *) Ушбу норма - энг юқори норма. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун аниқ нормалар спорт тури, ўқувчиларнинг ёши ва жинсига, шунингдек ўқув бўғинига қараб амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 30 июлдаги

163-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт

бошқармалари тасарруфига берилаётган

олимпия захиралари коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Коллеж номи



Ҳудудий бошқарма

1.

Нукус олимпия захиралари коллежи

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2.

Андижон олимпия захиралари коллежи

-

Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


3.

Бухоро олимпия захиралари коллежи

-

Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

4.

Жиззах олимпия захиралари коллежи

-

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


5.

Қарши олимпия захиралари коллежи

-

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


6.

Навоий олимпия захиралари коллежи

-

Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


7.

Наманган олимпия захиралари коллежи

-

Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


8.

Самарқанд олимпия захиралари коллежи

-

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


9.

Гулистон олимпия захиралари коллежи

-

Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


10.

Тайлоқ олимпия захиралари коллежи

-

Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


11.

Термиз олимпия захиралари коллежи

-

Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


12.

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

-

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


13.

Фарғона олимпия захиралари коллежи

-

Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


14.

Урганч олимпия захиралари коллежи

-

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси


15.

Тошкент шаҳар* Республика олимпия захиралари коллежи


-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Изоҳ:

*) Ташкил этилган кундан буён (1961 йил) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидадир.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 31-сон, 259-модда.