язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Тураржой фондини бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2000 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2000 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ

БИЛАН ҲИСОБГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 15, 17, 18 ва 20-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Уйлар ва турлар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари фаолиятига методик раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди ҳисоби юритилишини таъминласин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги Низом амалга киритилгунга қадар тузилган инвентарь ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланади.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советнинг "Уйлар ва хоналарнинг техник ва санитар аҳволини текшириш ҳамда уларнинг яшаш учун яроқсизлигини тан олиш тўғрисида, шунингдек, уларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта созлашни ёки бузишни амалга ошириш тўғрисида" 1985 йил 6 декабрдаги 605-сон қарори ("ЎзССР ҚТ, 1985 й., 12-сон, 58-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 1, 5-модда.