язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Тураржой фондини бошқариш/ Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2000 й. 18-сон қарорига 2-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 20 январдаги

18-сон қарорига

2-ИЛОВА


Уйлар ва турар жойларни уй-жой

фондига киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш асослари ва шартларини тартибга солади.


2. Уй-жой фонди инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ноғиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар, интернат уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)дан иборат бўлган фонд.


3. Уйлар ва турар жойлар уй-жой фондига белгиланган тартибда киритилиши керак.


4. Қурилиш тугаллангандан кейин уйлар ва турар жойларни, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилиб олиш туман, шаҳар ҳокими томонидан тайинланадиган қабул қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.

7. Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни ва уларни уй-жой фондига киритишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ушбу талаблар улар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг боғдорчилик ширкатлари ва бошқа ширкатлар (кооперативлар) учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори ҳамда туман, шаҳар ҳокимининг кўрсатиб ўтилган иморатларни уйлар сифатида расмийлаштириш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда қондирилиши мумкин.

8. Уй-жой фондига:

Уй-жойлардаги савдо, маиший ва носаноат тусидаги бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар;

Уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида тикланган, уларда фуқароларнинг қанча вақт яшашидан қатъи назар, мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланган иморатлар ва жойлар;

Ўзбошимчалик билан қурилган уйлар ва турар жойлар;

Турар жойларга қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган иморатлар ва жойлар киритилмайди.


9. Мулкдор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали турар жойга ёки квартирага мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани беради, у турар жой ёки квартиранинг уй-жой фондига киритилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.

10. Турар жойларга ва квартираларга ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.