ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2010 й. 171-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2010 й.

N 171


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 28 НОЯБРДАГИ

414-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасига мувофиқ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ташкилотлари томонидан мониторинг олиб боришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси режалари асосида амалга оширилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 32-сон, 271-модда.























Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск