язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.08.2010 й. 2134-сон билан рўйхатга олинган 17.08.2010 й. Молия вазирлиги 64-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-34-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 18 августда 2134-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 17 августдаги

64, 2010-34-сон қарорига

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан чакана савдо

корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги

микрофирмалар ва кичик корхоналар

томонидан ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) мувофиқ ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини (кейинги ўринларда ЯСТ деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин миқдори юқорида санаб ўтилган тоифадаги тўловчилар учун ЯСТнинг энг кам миқдори сифатида аниқланадиган, айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


чакана савдо корхоналари - ҳисобот чораги (ойи) якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;

хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар - ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Фаолиятнинг хизмат кўрсатишга тегишлилигини аниқлаш учун "Ўзстандарт" агентлигининг 2006 йил 12 майдаги 05-15-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатиш классификатори" умумдавлат классификаторидан фойдаланиш лозим.


3. Ушбу Низом қуйидаги хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди:

ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлмаганларга;

фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахс шаклида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига;

фақат юридик шахсларга лицензия бериладиган лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланадиганларга;

ЯСТни тўлашдан тўлиқ озод бўлиш имтиёзига эга бўлганларга.


II. ЯСТНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯСТНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

4. ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:

ЯСТнинг энг кам миқдорини;

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;

ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.


5. ЯСТ энг кам миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Масалан, агар солиқ тўловчининг асосий фаолият тури чакана савдо бўлса, унда ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

Агар солиқ тўловчининг асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлса, унда ЯСТнинг энг кам миқдори автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, ҳар бир автотранспорт воситасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ энг кам миқдорининг суммаси ҳисобот чораги учун қатъий белгиланган солиқ суммаларини қўшиш орқали чорак учун ҳисоблаб чиқарилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобланган ЯСТ суммаси билан солиштириш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича аниқланади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ҲСяст = СЯТ х С, бунда:

ҲСяст - ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;

СЯТ - ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган ЯСТ ҳисоб-китобининг "040"-сатри маълумотлари асосида);

С - ЯСТнинг ўрнатилган ставкаси.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун корхона бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида аниқланади.


7. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолларда ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бунда ЯСТ энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисми ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммасига қўшимча ҳисобланади.

Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ энг кам миқдоридан катта ёки унга тенг бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.

Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2010 йилнинг июль ойига ЯСТни 4% ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич энг кам иш ҳақининг (кейинги ўринларда ЭКИҲ деб юритилади) 10 баравари миқдорини ташкил этса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан (ЭКИҲнинг 10 баравари) кўп бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.

8. Агар ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган юридик шахс бўлмаган бўлинмаларга, чакана савдода эса - турғун савдо шохобчаларга эга бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган ҳар бир бўлинма (турғун савдо шохобчаси) учун тўланади. Бунда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) жойлашган жойдаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Корхоналар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинма (турғун савдо шохобчаси) тўғрисидаги маълумотни тақдим этадилар.

Агар аввал тақдим этилган маълумотлар ўзгарадиган бўлса, корхона ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини хабардор этади.

Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи савдо корхонаси юридик шахс бўлмаган иккита турғун савдо шохобчасига эга. Савдо шохобчаларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда худди шундай фаолият тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган, иккинчиси эса Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашган бўлиб, ушбу ҳудудда қатъий белгиланган солиқ ставкаси ойига ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган. Шундай қилиб, 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхонаси ЯСТни ушбу савдо шохобчалари жойлашган жой бўйича белгиланган ставкалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бироқ Тошкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича ҳисобот даври учун ЭКИҲнинг 10 бараваридан ва Ғазалкент шаҳрида жойлашган савдо шохобчаси бўйича эса - ЭКИҲнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.


9. Бир нечта фаолият турини амалга оширувчи корхоналар учун ушбу Низом билан белгиланган тартиб, агар ушбу фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлса ва унга, тегишинча, қатъий белгиланган солиқ ставкаси белгиланган бўлса, фақат асосий фаолият турига татбиқ этилади.


1-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар;

ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси.

Умумий овқатланиш соҳасидаги хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 80%ини ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши эса - 20%.

Корхона учун асосий фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу Низом билан белгиланган тартиб ушбу корхонага татбиқ этилмайди.


2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси;

автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар;

воситачилик хизматлари.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдосидан тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60%ини ташкил этади. Автомобиль транспортида юклар ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг - 30%ини, воситачилик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши эса - 10%ини ташкил этади.

Ушбу корхона учун озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Шундай қилиб, ушбу корхона ЯСТни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бироқ озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси соҳасида фаолият амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасига тенг бўлган ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада тўлайди.

3-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик корхона - сартарошхона мажмуавий хизматларни кўрсатади: сартарошлик хизмати, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари. Ушбу хизмат турларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси Тошкент шаҳри учун ойига ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида белгиланган.

Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, ЯСТнинг энг кам миқдоридан - ойига ЭКИҲнинг 4 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

4-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

автомобиль транспортида юк ташиш бўйича хизматлар;

ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган таркибий тузилма томонидан амалга ошириладиган ноозиқ-овқат маҳсулотларининг - автомобиль эҳтиёт қисмларининг чакана савдоси.

Юк ташиш хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60% ини ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 40% ини ташкил этади.

Ушбу корхона учун автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, ҳар бир автотранспорт воситасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, ушбу корхона учун ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси асосий фаолият тури эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси қисми бўйича татбиқ этилмайди.

Масалан, корхона балансида 6 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган 5 та юк автомобилига эга. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича ҳисобланади:

5 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 3 баравари (8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган) = ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси.

Агар корхона юк ташиш хизматларини қатъий белгиланган солиқ ставкалари транспорт воситаларининг юк кўтариш қувватларига қараб табақалашган ҳар хил юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари орқали амалга ошираётган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар бир автотранспорт воситаси учун, юк кўтариш қувватларига қараб, қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Масалан, корхона балансида 10 та юк автомобилларига эга, шулардан:

2 та юк автомобили - 2 тонна юк кўтариш қувватига эга;

3 та юк автомобили - 5 тонна юк кўтариш қувватига эга;

5 та юк автомобили - 10 тонна юк кўтариш қувватига эга.

Бундай ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

2 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 2 баравари (3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида белгиланган) = Х1;

3 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 3 баравари (8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган) = Х2;

5 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 4 баравари (8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида белгиланган) = Х3;

Х1 + Х2 + Х3 = ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси.

10. ЯСТнинг энг кам миқдори юритилган фаолият тури тўхтатилган тақдирда, юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича ёзма хабарнома тақдим этади.

Юридик шахс хабарнома тақдим этилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ тўлайди.


11. Агар корхона ҳисобот даврида ЯСТнинг энг кам миқдори юритилган фаолият турини тўхтатса ва ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хабарномани тақдим этмаган тақдирда, мазкур корхона ЯСТни ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайди.

11-1. Агар ҳисобот ойи (чораги) якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлмаса, у ҳолда ушбу корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 93-модда) мувофиқ тўлайди.

Бунда қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасининг ўсиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасига тенг деб қабул қилинади.

11-2. "Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда) билан белгиланган тартибда ЯСТни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг кечиктирилган суммаларини тўлаш билан бир вақтда тўлайдилар.


III. ЯСТНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ СОЛИҚ

ҲИСОБОТЛАРИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ

12. Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни илова қиладилар, ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган ЯСТ тўловчилари эса ушбу Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда Маълумотнома-ҳисоб-китобга ҳисобот даври учун ЯСТнинг энг кам миқдори тўғрисидаги иловани ҳам илова қиладилар.

ЯСТ ҳисоб-китобига тақдим этилган Маълумотнома-ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги сатрлар киритилади:

"170" - қўшимча ҳисобланган ЯСТ. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг "080"-сатридан ўтказилади;

"180" - ҳисобот даври учун тўланиши лозим. "180"-сатрда ЯСТ ҳисоб-китобининг "130", "150" ва "170"-сатрлари йиғиндиси кўрсатилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Солиқ тўловчилар ушбу Низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.


15. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.


16. Ушбу Низомда назарда тутилган ЯСТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳолатлар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯСТнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯСТни қўшимча ҳисоблайдилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

      

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Жами


Шу жумладан, ягона солиқ

тўлови тўловчиси тўғрисидаги

маълумотномада кўрсатилган

фаолият турлари бўйича


асосий

фаолият

тури - 1


2

3

4

5

1


2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот ойи (чораги) учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)


010







Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси


020







Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)


030







Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)


040

х


х

х

х

х

Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори


050


х

х

х

х

х

Ҳисобот ойи (чораги) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр - 030-сатр)


060*


х

х

х

х

х

Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)


070


х

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)


080


х

х

х

х

х

      

*) Агар 3-устуннинг "030"-сатри 3-устуннинг "050"-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда "060"-сатрда "0" қиймат кўрсатилади.

Изоҳ. Ҳисобот ойи (чораги) учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан ва тегишли ой (чорак) учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


       

М.Ў.






Низомга

1а-ИЛОВА



Маълумотнома-ҳисоб-китобга Ягона солиқ

тўловининг энг кам миқдори тўғрисида илова

20___ йилнинг _____________ чораги учун

Автотранспорт

воситаларининг юк

кўтариш қувватлари


Автотранспорт

воситаларининг

сони


Қатъий

белгиланган

солиқ

ставкаси


Энг кам иш ҳақи

миқдори


ЯСТнинг энг кам

миқдори суммаси


Жами

(9 уст. + 10 уст. + 11 уст.)

1 ой


2 ой

3 ой

1 ой

2 ой

3 ой

1 ой

2 ой

3 ой

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

3 тоннагача













8 тоннагача










8 тоннадан ортиқ










Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси


х

х

х

х

х

х

х

х

х

х


Изоҳ: ушбу илова асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган ягона солиқ тўловчилари томонидан тўлдирилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган бўлинмалар

(турғун савдо шохобчалари) тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Тартиб

рақами


Ҳудудий жиҳатдан

алоҳида бўлган бўлинманинг

(турғун савдо шохобчасининг) номи


Ҳудудий жиҳатдан алоҳида

бўлган бўлинма (турғун савдо

шохобчаси) жойлашган жойи



        



         



           



           


   


га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


     

       

Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

   

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи


        


2. Манзили

     

        

3. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


          

4. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)



               

5. СТИР



6. ХХТУТ



           

7. Телефон: код

рақам р

            

   

Кўрсатилган маълумотларнинг

ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади


Раҳбар


Ушбу маълумотлар

(кераклигига “V” белгиси қўйилсин)

СТИР














Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо


        












шахсан


почта


электрон почта орқали

Бош бухгалтер

СТИР














варақда тақдим этилди

Ф.И.Ш.



Имзо


Тақдим этилган сана











    











(кун/ой/йил)

Сана (кун/ой/йил)











Ф.И.Ш.


         











Имзо



                   

М.Ў.


Изоҳ. Ушбу маълумотлар икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи маълумотларнинг олингани тўғрисида белги қўяди ва маълумотларнинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.






Низомга

3-ИЛОВА



Фаолият турини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида

ХАБАРНОМА


Ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизимини


қўлловчи юридик шахс

(юридик шахснинг тўлиқ номи)



манзилда жойлашган,

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ)


               

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


амалга оширади

(асосий фаолият (ихтисослиги) тури)


шу ҳақда хабардор қиладики,


бошлаб


(сана)



фаолиятини тўхтатади.

(фаолият тури)



га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


          

2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)



               

3. СТИР



4. ХХТУТ



           

5. Телефон: код

рақам0     

            

   

Ушбу Хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади


Раҳбар


Ушбу маълумотлар

(кераклигига “V” белгиси қўйилсин)

СТИР














Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо


        












шахсан


почта


электрон почта орқали

Бош бухгалтер

СТИР














варақда тақдим этилди

Ф.И.Ш.



Имзо


Тақдим этилган сана











    











(кун/ой/йил)

Сана (кун/ой/йил)











Ф.И.Ш.


         











Имзо



              

М.Ў.


Изоҳ. Мазкур хабарнома икки нусхада рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарнома олингани тўғрисида белги қўяди ва хабарноманинг бир нусхасини кейинги кундан кечиктирмай ариза берувчига қайтаради.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 284-модда.