язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2010 й. ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2010 й.

N ПҚ-1396



ГЕОЛОГИЯ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ОЛИБ БОРИШ ТИЗИМИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Геология-разведка ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, фойдали қазилмалар саноат захиралари ва қазиб олиниши кўпайтирилишини таъминлайдиган минерал-хом ашё ресурслари базасини илдам ривожлантириш каби пировард натижаларга йўналтирилган геологик қидирувларни олиб боришни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республиканинг реал иқтисодиёти етакчи базавий тармоқларини барқарор ривожлантириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:

3. Комиссия (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 2011 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари, геология-разведка экспедициялари ва акциядорлик жамиятларини 1-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда қайта ташкил этилишини таъминласин.


4. "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" ОАЖ:

2011 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, "Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси" ҳамда "Рангли металлар геологияси" илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш, шунингдек уларни зарур моддий-техника базаси билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда замонавий халқаро тажрибани ва илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда, қимматбаҳо, рангли металлар, уранга оид геология-разведка ишлари таркибини мақбуллаштириш, шунингдек топшириладиган тузилмалар ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

"Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси" ИИМни ҳамда "Рангли металлар геологияси" ИИМни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидан топшириладиган тегишли тузилмаларнинг штат сони чегарасидан амалга оширилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда унга бўйсунувчи ташкилотлар бошқарув ходимларининг аттестациясини ташкил этсин;

уч ой муддатда 2011-2016 йиллардаги геология-разведка ишлари Дастурини тасдиқласин, унда геология-разведка экспедициялари, хизматлари ва бошқа тузилмаларнинг моддий-техника базасини янгилаш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" ОАЖ геология-разведка ишларини олиб бориш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлари бўйича олиб кириладиган ускуналар, материаллар, махсус транспорт воситалари, дастурий ҳамда техник воситалар, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорининг 4-банди ҳамда унинг 2 ва 3-иловалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 январдаги 24-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:

икки ой муддатда очиқ савдо натижалари бўйича лицензиялар беришни ва конлардан тажриба-саноат кўламида фойдаланишнинг чекланган нормалари белгиланишини назарда тутган ҳолда, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги янги низом лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 301-модда.