язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 18.09.2010 й. 195-мх-сон "Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.09.2010 й. 1521-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.09.2010 й.

N 1521-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.09.2010 й.

N 195-мҳ


БУЙРУҒИ



Муайян ҳудудда (нотариал округда)

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 28 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1521, 2005 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 351-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Муҳитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Муайян ҳудудда (нотариал округда)

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, давлат нотариал идорасида камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.

9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма, мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;

охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабгорлар малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма тақдим этади".


2. 14-банддаги "9-банди иккинчи - саккизинчи хатбошиларида" деган сўзлар "9-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кунлик муддатда ишчи органи томонидан мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади".


4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Танлов куни ҳақида талабгорларга танлов ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин хабарнома юборилади".


5. 18-банддаги "тайёргарлиги ва билимини" деган сўзлар "билимларини" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 20-банд "танлов кунини" деган сўзлардан кейин "камида" деган сўз билан тўлдирилсин.


7. 25-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов бешта саволдан иборат бўлган билет асосида ўтказилиб, бунда ҳар бир билетнинг орқа томонида комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари бўлиши лозим".


8. 27-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Комиссия аъзолари баҳолаш бюллетенида талабгорнинг саволларга берган жавобини ўн баллик тизимда баҳолайди";

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. Қуйидаги мазмундаги III-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"III-1. Талабгордан нотариус қасамёдини қабул қилиш


32-1. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

"Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан".

32-2. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.

Мазкур ҳужжат ҳам комиссия мажлисининг баённомасига илова қилинади.

32-3. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади".


10. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА


Низомга

3-ИЛОВА


                  


(Апелляция комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси)


               


Адлия вазирлигининг муҳри

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

апелляция комиссиясининг ____- сонли мажлиси


БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ





(нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)


нотариус лавозимига ўтказилаётган танловда талабгорларни баҳолаш

НАТИЖАСИ

     

Талабгорнинг Ф.И.О.


Балл









         

          

Комиссия аъзоси:


/


/


(Ф.И.О.)


(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 332-модда.