ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /Молия вазирлигининг 84-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-38-сон, Марказий банки бошқарувининг 32/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 04.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.10.2010 й. 2148-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.10.2010 й.
N 2148
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.10.2010 й. N 84 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 04.10.2010 й. N 2010-38 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 04.10.2010 й. N 32/4 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг
айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз
кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
(2010 йил 23 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг 1998 йил 3 июндаги 04-01-02/386, 98-75, 76-В-сон "Қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган операцияларни солиққа тортиш тартиби тўғрисида"ги тушунтириши (рўйхат рақами 449, 1998 йил 30 июнь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 25 июндаги 68, 2007-38, 291-В-сон "Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1701, 2007 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 339-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
Марказий банк раиси |
Ф. Муллажонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 358-модда.