ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Уй-жой хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2002 й. ПФ-3038-сон "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.2002 й.

N ПФ-3038


ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ

ШИРКАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Республикада аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимидаги иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилган. Уй-жой мулкдорларининг ширкатларини шакллантириш, жараёни фаол давом этмоқда. Уй-жой мулкдорларининг салкам 1400 та ширкатлари ташкил этилган бўлиб, кўп хонадонли жами уй-жой биноларининг 88 фоизи бошқариш учун уларга топширилган. Кўрсатилаётган коммунал хизматларга ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун коллектив масъулияти тизими яхшиланди. 1991 йилга қадар барпо этилган кўп хонадонли уй-жой биноларини капитал таъмирдан чиқариш дастурлари тасдиқланган.

Шу билан бирга уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятида қатор жиддий камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини зарур моддий-техника базаси, шу жумладан улар учун мўлжалланган хоналар, моддий ресурслар, асбоб-анжомлар билан таъминлашда уларга амалий кўмак ва ёрдам кўрсатиш, уйлар атрофидаги ер участкаларини қонун йўли билан бириктириб қўйиш, шунингдек зарур айланма маблағлар ажратиб бериш борасидаги ишларни ташкил этишга эътибор берилмаяпти. Оқибатда кўпгина уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уй-жойларни жорий ҳамда капитал таъмирдан чиқариш, ободонлаштириш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун етарлича маблағга эга эмаслар.

Зарур бўлган ташкилий тадбирларни ўтказмасдан, 1991 йилга қадар барпо этилган уй-жой биноларини аввал капитал таъмирдан чиқармасдан туриб уй-жой мулкдорларининг ширкатларини ташкил этиш ҳоллари мавжуд. Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини ва уй-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини капитал таъмирдан чиқариш ишлари жадвалдан анча орқада қолган ҳолда олиб борилмокда.

"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги Қонуни бажарилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти учун қулай шароит яратиш, уй-жой фондини сақлашда ва ундан тегишлича фойдаланишни таъминлашда, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказишда, уй-жойлар атрофидаги ҳудудни ободонлаштиришни яхшилашда мазкур ширкатларнинг ролини ошириш, шунингдек уларнинг моддий-техникавий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан ижарага топширилган мулкдан тушадиган даромадларидан 2007 йилга қадар бўлган даврда барча турдаги солиқлар ва бюджетга йиғимлар тўлашдан озод қилинсин, бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда ўз айланма маблағларини тўлдиришга, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уй-жой биноларини ҳамда уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштиришга йўналтирилсин.


2. Белгилаб кўйилсинки, кўп хонадонли уй-жой биноларида яшовчи аҳолидан коммунал хизматлар ҳақини йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар мазкур хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан тузилади.

Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича хомчўт қилинган тушумлар бажарилгани тақдирда хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига қуйидаги тартибда ажратмалар бериши белгилаб қўйилсин:

100 фоиз бажарилган тақдирда тушган тўловлар суммасининг 15 фоизи;

75 фоиздан ортиқ бажарилган тақдирда тушган тўловлар суммасининг 7 фоизи миқдорида.

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари мазкур маблағлардан аниқ мақсадни қатьиян кўзлаган ҳолда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ходимларини рағбатлантириш, уй-жой-коммунал хизматлари учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар учун ҳисоб-китоблар бўйича кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатига бириктирилган уй-жой биноларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишларни амалга оширишда фойдалансинлар.

3. Белгилаб қўйилсинки, 2002-2007 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, шунингдек ер участкаларинн фуқароларнинг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига сотишдан тушадиган маблағлар (ер участкаларини сотиш тушумининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўтказиладиган 3 фоиз миқдоридаги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармасини шакллантириш учун 2 фоиз миқдордаги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 5,5 фоиз миқдордаги ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларининг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига кимошди савдоси орқали сотишдан тушадиган маблағнинг 50 фоизи миқдорида Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) 1991 йилга қадар барпо этилган ўй-жойларни реконструкция қилиш, уларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирдан чиқариш, турар-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун уй-жой мулкдорларининг ширкатларига берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                           И. Каримов




































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск