ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2010 й. 233-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2010 й.

N 233



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"

2010 йил 15 июндаги ЎРҚ-252-сонли Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида" 2010 йил 15 июндаги ЎРҚ-252-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 20 октябрдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда):


1) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомнинг:


а) 1-банди:

биринчи хатбошидаги "Архивлар тўғрисида" ва "бутлаш, ҳисобга олиш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш" сўзлари тегишли равишда "Архив иши тўғрисида" ва "рўйхатдан ўтказиш, жамлаш, экспертизадан ўтказиш, ҳисобга олиш, сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди - Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи.

Миллий архив фонди Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ва давлатга тегишли бўлмаган қисмидан иборат";


б) "Давлат архив фонди" бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми";


в) 2-банднинг:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини қуйидагилар ташкил этади";

2.4-кичик банддаги "тушган" сўзидан кейин "ёки уларга берилган" сўзлари қўшилсин;


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига қонун ҳужжатлари, бошқарув, лойиҳа, конструкторлик, махсус ҳужжатлар, шунингдек уларнинг бошқа моддий жисмлардаги ёзувлари, дастурлар, алгоритмлар ва машина - йўналтирилган (механографик) ҳужжатлар, кинофотофоно ҳужжатлар, видеофонограммалар, илмий, адабий, бадиий, мусиқий қўлёзмалар ва бошқа қўлёзмалар, расмлар, кундаликлар, хотираномалар, ёзишмалар ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамиятли бўлганлиги учун сақланиши керак бўлган, кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган ҳужжатларнинг бошқа тоифалари киради";


д) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги архив иши бўйича ҳудудий бошқармалари, шунингдек уларга идоравий мансуб давлат архивлари томонидан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги давлат томонидан сақланиши керак бўлган ҳужжатларнинг намунавий рўйхатларини, шу жумладан, сақлаш муддатларини кўрсатган ҳолда тасдиқлайди";


е) 5-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "Намунавий низомга" сўзлари "Идоравий архив тўғрисидаги Намунавий низомга" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 8-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, судлари, банклари, республикага бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг архив ҳужжатлари - 15 йил мобайнида;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат бошқаруви органлари, прокуратураси, судлари, банкларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ва вилоятга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг архив ҳужжатлари - 10 йил мобайнида;

туман ва шаҳарга бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари - 5 йил мобайнида";

бешинчи хатбошига "агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса" сўзлари қўшилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбоши бир хатбоши этиб бирлаштирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"илмий, технологик, конструкторлик ва патент ҳужжатлари - 20 йил мобайнида";

тўққизинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "киносуратовозли ҳужжатлар ва видеофонограммалар" сўзлари "овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "машина омили асосидаги ҳужжатлар" сўзлари "машинада ўқиладиган ҳужжатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


и) 9-банддаги "Давлат архив фондини", "Агентликка" ва "шакллантириш, сақлаш, ҳисобга олиш" сўзлари тегишли равишда "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини", "Агентликда" ва "жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 10-банддаги "давлат архив фонди ҳужжатлари шаклланишини, сақланишини, ҳисобини, танлашни ва тайёрлашни" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари жамланишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, танланишини ва тайёрланишини" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 11-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 12-банднинг:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилганда, шунингдек уларнинг мулкчилик шакллари ўзгарган ҳолларда улар ўз фаолиятларини амалга оширишда пайдо бўлган архив ҳужжатлари тартибга келтирилган ҳолатда тегишли давлат архивлари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга давлат мулк эгалиги сақланган ҳолда ҳуқуқий ворисларга берилади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилган тақдирда уларнинг архив ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига берилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


н) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, олди-сотди ёки бошқа хил битишувлар объекти бўлолмайди.

Давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган тақдирда уларнинг архив ҳужжатлари, шу жумладан, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар давлат мулк эгалигида қолади ва белгиланган тартибда давлат архивларига берилади";


о) 14-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат архив фонди" ва "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги" сўзлари тегишли равишда "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" ва "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 15-банддаги ""Давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 16-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Архивлар томонидан пулли хизматлар ҳам кўрсатилади. Пулли хизматлар кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


с) 17-банднинг биринчи хатбошидаги ва 18-банддаги "давлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) "Нодавлат архив фонди" бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми";


у) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмини нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти натижасида ташкил этилган архив ҳужжатлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари ташкил этади";


ф) 20-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Миллий архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Миллий архив фондига" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига" сўзлари билан алмаштирилсин;


х) 21-банднинг:

биринчи хатбошидаги "Миллий архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "нодавлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


ц) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига тегишли деб топилган ҳужжатларнинг эгалари бўлган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ушбу ҳужжатлар шу мақсадларда ташкил этиладиган архивлар ёки идоравий архивларда, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари таркибида доимий сақланишини таъминлайдилар.

Доимий муддатда сақланадиган ҳужжатлар йўқ қилинмайди. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар (иш стажи, иш ҳақи, ўқиш, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилмасдан нодавлат юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўқ қилиниши мумкин эмас";


ч) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги "шахсий архив" сўзлари "шахсий архив ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ш) 24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "нодавлат архив фонди" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;


э) 25-банддаги "Нодавлат архив фонди ҳужжатлари сотиладиган ҳолларда давлат" сўзлари "Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми сотиладиган ҳолларда давлат архивлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ю) 26-банддаги "уларнинг архивларини бутлашда, сақлашда ва улардан фойдаланишда" сўзлари "уларнинг архив ҳужжатларини жамлашда, ҳисобга олишда, сақлашда ва улардан фойдаланишда" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида:


а) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг Миллий архив фонди Давлат каталогида давлат ҳисобида туриши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган эксперт-текшириш комиссияси қарори";


б) 7-банддаги "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни", "Республика фонд каталоги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни", "Миллий архив фондининг Давлат каталоги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8 ва 9-бандлардаги "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Архивлар тўғрисида"ги 768-I-сонли Қонуни" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзархив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлайдиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар рўйхатига киритилган давлат бошқарув органлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида фонд карточкаларини "Ўзархив" агентлигининг Миллий архив фонди Давлат каталоги ва ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш йилининг 1 январига идоравий сақланишини ташкил этиш тўғрисидаги статистика ҳисоботи учун тақдим этган ҳолда рўйхатдан ўтказадилар";


3) Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 1-банддаги "Архивлар тўғрисида" сўзлари "Архив иши тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддан "мустақил муассаса ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 8.2-кичик банд чиқариб ташлансин;


г) 8.3 - 8.5-кичик бандлар тегишли равишда 8.2 - 8.4-кичик бандлар деб ҳисоблансин;


д) 9-банд чиқариб ташлансин;


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Идоравий архивнинг асосий вазифалари: ташкилот ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тегишли архивларга топширишдан иборат бўлади";


ж) 11.1-кичик банддаги "қабул қилади" сўзлари "жамлайди" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 11.5-кичик банд матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳужжатларни давлат томонидан сақлашга топшириш учун тайёрлайди ва "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлаш ҳуқуқи берилган идоравий архивлар бундан мустасно)".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 362-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 10-сон, 51-модда

































































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск