язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Монополист корхоналар нархларини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 й. 239-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2010 й.

N 239


ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА

ТАРТИБГА  СОЛИНАДИГАН  НАРХЛАР

(ТАРИФЛАР)НИ   ДЕКЛАРАЦИЯ   ҚИЛИШ

(ТАСДИҚЛАШ) ВА БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Рақобат тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорини бажариш юзасидан, товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан нарх орқали тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Белгилансинки:

Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;

ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;

нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган товарларга (ишларга, хизматларга) (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинади

2. Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 28 октябрдаги

239-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 61-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 79-модда) илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 92-модда) 2-илованинг 3 ва 8-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 29 июлдаги 179-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 38-модда) 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 2 ва 14-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги 165-сон ва "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 12 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 25-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 14 ва 28-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарори)" 2007 йил 26 июндаги 129-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 35-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2007 йил 12 декабрдаги 256-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида" 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятига доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори)" 2010 йил 2 августдаги 165-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 4-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 364-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 10-сон, 53-модда