язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Баҳолаш фаолияти/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.11.2010 й. 2152-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 12.10.2010 й. 01/11-18/08-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 10 ноябрда 2152-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2010 йил 12 октябрдаги

01/11-18/08-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда

баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2017 йил 23 июндаги 419-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига ва баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) буюртмаларига асосан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар (кейинги ўринларда баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш объектларини баҳолаш хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Давлат рақобат қўмитаси ва баҳоловчи ташкилот ўртасида мазкур Низом кучга киргандан кейин тузиладиган шартномаларга татбиқ этилади.

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси қарорлари билан баҳоловчи ташкилот шу жумладан, хорижий баҳоловчи ташкилот жалб қилинган ҳолларда ҳамда ушбу қарорларда уларни жалб қилишнинг ва (ёки) улар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлашнинг мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқача тартиби белгиланган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ва баҳоловчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномаларга татбиқ этилмайди.

3. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг мазкур Низомга асосан аниқланадиган қиймати бўйича хизмат кўрсатиш истагини билдирган баҳоловчи ташкилот ва Давлат рақобат қўмитаси ўртасида шартнома тузилади.

4. Баҳоловчи ташкилотнинг хизматлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

5. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 6, 7 ва 8-бандларида келтирилган формулалар ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ коэффициентлардан иборат услуб қўлланилади.

Бунда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш услуби баҳолаш объектининг қуйидаги типларига боғлиқ бўлади:

давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар);

мустақил баланс юритмайдиган мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда мулкий мажмуа деб юритилади);

бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган);

мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа асосий фондлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар) (кейинги ўринларда бошқа активлар деб юритилади).

Баҳолаш объекти таркибида ер майдони бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматига мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ аниқланадиган ер майдонини баҳолаш хизматларининг қиймати қўшилади.



II. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ

ХИЗМАТЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


6. Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:


Қ = [(ЭКИҲ х К1) + (ЭКИҲ х К2)] х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:

Қ - давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати;

ЭКИҲ - баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори;

К1 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 1-жадвалга мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициент;

К2 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 2-жадвалга мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициент;

Кё - баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:

битта ёндашув қўлланилганда - 1,0;

иккита ёндашув қўлланилганда - 1,1;

учта ёндашув қўлланилганда - 1,2;

Кҳ - баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент, бунда:

агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача (иккита ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,0;

агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача (олтита ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,05;

агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача (ўнта ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,1;

агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,15;

Қтэ - баҳолаш объектлари хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда, уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказишда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати.

7. Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Қ = (ЭКИҲ х К1) х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:

Қ - бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати.


8. Бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Қ = [(ЭКИҲ х 3 х С) х Кк) + ЭКИҲ] х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:

Қ - бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати;

К3 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 3-жадвалга мувофиқ энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициент;

С - баҳолаш объекти сони;

Кк - 0,05 га тенг бўлган камайтирувчи коэффициент.


9. Давлат рақобат қўмитаси буюртмалари асосида баҳолаш объектлари баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматлари қийматининг миқдори баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этиладиган қуйидаги харажатлар калькуляциясига асосан:

давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ;

бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ;

бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ аниқланади.



III. БОШҚА ШАРТЛАР


10. Ер участкаси хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида белгиланади.


11. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида белгиланади.


12. Баҳолаш объекти талаб қилиш ҳуқуқи, мажбурият (қарз) бўлганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш объектининг (давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ва бошқа активлар) юзага келиш манбаидан келиб чиқиб белгиланади.


13. Баҳолаш объекти хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги 5 фоизгача (5 фоиз ҳам киради) бўлган акциялар (улушлар) бўлганда, мазкур Низомга мувофиқ ҳисобланган хизматлар қиймати 50 фоизга камайтирилади.


14. Айнан бир баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда, мазкур Низомга мувофиқ охирги баҳолаш санасига ҳисобланган такрорий баҳолаш хизматларининг қиймати 50 фоизга камайтирилади.


15. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидагича белгиланади:

таҳлилий экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 10 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

дала шароитида экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 15 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда.

16. Баҳоловчи ташкилот қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматига қўшилган қиймат солиғи миқдори қўшилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ


Энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

  


Баҳолаш объектининг майдони - бино

(шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)*


К1


1.

100 м.кв гача


5

2.

100 дан 300 м.кв гача


9

3.

300 дан 600 м.кв гача


13

4.

600 дан 1000 м.кв гача


17

5.

1000 дан 2000 м.кв гача


21

6.

2000 дан 3500 м.кв гача


25

7.

3500 дан 5000 м.кв гача


29

8.

5000 м.кв ва ундан ортиқ


33

  

*) хизматлар қийматини аниқлашда бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) майдони баҳоланаётган ҳамма бинолар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.




2-ЖАДВАЛ



Энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан

КОЭФФИЦИЕНТЛАР


Бинодан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

ташқари асосий фондлар сони


К2

1.

50 донагача


8

2.

50 дан 180 донагача


11

3.

180 дан 300 донагача


15

4.

300 дан 450 донагача


20

5.

450 дан 600 донагача


26

6.

600 дан 800 донагача


33

7.

800 дан 1050 донагача


41

8.

1050 дан 1300 донагача


50

9.

1300 дан 1600 донагача


60

10.

1600 дан 1900 донагача


71

11.

1900 дан 2250 донагача


83

12.

2250 дан 2600 донагача


96

13.

2600 дан 3000 донагача


110

14.

3000 дан 3500 донагача


125

15.

3500 дан 4000 донагача


141

16.

4000 дан 4500 донагача


158

17.

4500 дан 5000 донагача


176

18.

5000 ва ундан ортиқ


195

Изоҳ: ушбу жадвал бўйича хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади.

3-ЖАДВАЛ



Энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

   

Баҳолаш объекти*


С


К3


Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускуналар


1 бирлик

2,0

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5

*) хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади.






Низомга

2-ИЛОВА



Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти,

хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги

акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа

баҳоланганда хизматлар қийматини аниқлаш

бўйича харажатларнинг _______ - сон

КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ


__________________ ш.                                                    "___" ________ 20__ й.


баҳолаш бўйича топшириқ рақами ва санаси: ________________________


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

1, К2)


Қиймат



Баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида

белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (сўм):

1.

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 м.кв гача


5

К1 х ЭКИҲ

100 дан 300 м.кв гача


9

300 дан 600 м.кв гача


13

600 дан 1000 м.кв гача


17

1000 дан 2000 м.кв гача


21

2000 дан 3500 м.кв гача


25

3500 дан 5000 м.кв гача


29

5000 м.кв ва кўпроқ


33

2.

Бинодан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ташқари асосий фондлар

50 донагача


8

К2 х ЭКИҲ

50 дан 180 донагача


11

180 дан 300 донагача


15

300 дан 450 донагача


20

450 дан 600 донагача


26

600 дан 800 донагача


33

800 дан 1050 донагача


41

1050 дан 1300 донагача


50

1300 дан 1600 донагача


60

1600 дан 1900 донагача


71

1900 дан 2250 донагача


83

2250 дан 2600 донагача


96

2600 дан 3000 донагача


110

3000 дан 3500 донагача


125

3500 дан 4000 донагача


141

4000 дан 4500 донагача


158

4500 дан 5000 донагача


176

5000 ва ундан ортиқ


195

3.

Сумма


-

                   



Кўрсаткичлар



4.

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 3 сатр х тегишли коэффициент


5.

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 4 сатр х тегишли коэффициент


6.

Баҳолаш объекти хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги 5 фоизгача (5 фоиз ҳам киради) акциялар (улуш) бўлганда


= 5 сатр х 0,5


7.

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланганда


3 х ЭКИҲ

8.

Ер участкаси хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х ЭКИҲ

9.

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= (5 сатр+7 сатр + 8 сатр) х 0,5 ёки (6 сатр + 7 сатр + 8 сатр) х 0,5


10.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= (5-сатр + 7-сатр + 8-сатр) ёки (6-сатр + 7-сатр + 8-сатр) ёки 9-сатр


11.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



12.

Хизматлар қиймати


= 10-сатр - 11-сатр


Давлат рақобат қўмитаси

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари


Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


_____________

М.Ў.



М.Ў.


Бош ҳисобчи


Бош ҳисобчи

_____________


_____________

Низомга

3-ИЛОВА



Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

баҳоланганда хизматлар қийматини аниқлаш

бўйича харажатларнинг _______ - сон

КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ


__________________ ш.                                              "___" ________ 20__ й.


баҳолаш бўйича топшириқ рақами ва санаси: ________________________


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

1)


Қиймат



Баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида

белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (сўм)

1.

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)


100 м.кв гача


5

К1 х ЭКИҲ

100 дан 300 м.кв гача


9

300 дан 600 м.кв гача


13

600 дан 1000 м.кв гача


17

1000 дан 2000 м.кв гача


21

2000 дан 3500 м.кв гача


25

3500 дан 5000 м.кв гача


29

5000 м.кв ва кўпроқ


33

2.

Сумма


-

               


Кўрсаткичлар



3.

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 2 сатр х тегишли коэффициент

4.

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 3 сатр х тегишли коэффициент

5.

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланганда


3 х ЭКИҲ

6.

Ер участкаси хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х ЭКИҲ

7.

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


=(4 сатр + 5 сатр + 6 сатр) х 0,5

8.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= (4-сатр + 5-сатр + 6-сатр) ёки 7-сатр


9.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



10.

Хизматлар қиймати


= 8-сатр - 9-сатр


Давлат рақобат қўмитаси

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари


Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


_____________

М.Ў.



М.Ў.


Бош ҳисобчи


Бош ҳисобчи

_____________


_____________


Низомга

4-ИЛОВА



Бошқа активлар баҳоланганда хизматлар қийматини

аниқлаш бўйича харажатларнинг _______ - сон

КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ


__________________ й.                                              "___" ________ 20__ й.


баҳолаш бўйича топшириқ рақами ва санаси: _______________________


(сўм)


N

Баҳолаш объекти


Ўлчов

бирлиги


Коэф-т

3)


Сони (С)


Қиймат



Баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида

белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (сўм):




1.

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускуналар


1 бирлик

2


К3 х ЭКИҲ х К

2.

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5


К3 х ЭКИҲ х К

3.

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5


К3 х ЭКИҲ х К

4.

Сумма



-

             


Кўрсаткичлар



5.

Камайтирувчи коэффициент (Кк)


= 4 сатр х 0,05

6.

Энг кам иш ҳақи


= 5 сатр + ЭКИҲ

7.

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 6 сатр х тегишли коэффициент


8.

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 7 сатр х тегишли коэффициент


9.

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= 8 сатр х 0,5

10.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= 8-сатр ёки 9-сатр

11.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



12.

Хизматлар қиймати


= 10-сатр - 11-сатр

Давлат рақобат қўмитаси

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари


Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


_____________

М.Ў.



М.Ў.


Бош ҳисобчи


Бош ҳисобчи

_____________


_____________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 412-модда.