Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.11.2010 й. 2152-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 12.10.2010 й. 01/11-18/08-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 10 ноябрда 2152-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2010 йил 12 октябрдаги

01/11-18/08-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги буюртмаларига асосан баҳолаш

объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар

хизматларининг қийматини аниқлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига ва баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) буюртмаларига асосан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар (бундан буён матнда баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш объектларини баҳолаш хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Агентлик ва баҳоловчи ташкилот ўртасида мазкур Низом кучга киргандан кейин тузиладиган шартномаларга татбиқ этилади.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорлари билан баҳоловчи ташкилот шу жумладан, хорижий баҳоловчи ташкилот жалб қилинган ҳолларда ҳамда ушбу қарорларда уларни жалб қилишнинг ва (ёки) улар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлашнинг мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқача тартиби белгиланган тақдирда Агентлик ва баҳоловчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномаларга татбиқ этилмайди.

3. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг мазкур Низомга асосан аниқланадиган қиймати бўйича хизмат кўрсатиш истагини билдирган баҳоловчи ташкилот ва Агентлик ўртасида шартнома тузилади.

4. Баҳоловчи ташкилотнинг хизматлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

5. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 6, 7 ва 8-бандларида келтирилган формулалар ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ коэффициентлардан иборат услуб қўлланилади.

Бунда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш услуби баҳолаш объектининг қуйидаги типларига боғлиқ бўлади:

давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар);

мустақил баланс юритмайдиган мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда мулкий мажмуа деб юритилади);

бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган);

мазкур банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа асосий фондлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар) (кейинги ўринларда бошқа активлар деб юритилади).

Баҳолаш объекти таркибида ер майдони бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматига мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқ аниқланадиган ер майдонини баҳолаш хизматларининг қиймати қўшилади.



II. БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ

ХИЗМАТЛАРИНИНГ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


6. Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:


Қ = [(БҲМ х К1) + (БҲМ х К2)] х Кё х Кҳ, бунда:

Қ - давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати;

БҲМ - баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;

К1 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 1-жадвалга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

К2 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 2-жадвалга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

Кё - баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:

битта ёндашув қўлланилганда - 1,0;

иккита ёндашув қўлланилганда - 1,1;

учта ёндашув қўлланилганда - 1,2;

Кҳ - баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент, бунда:

агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача (иккита ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,0;

агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача (олтита ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,05;

агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача (ўнта ҳам киради) ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,1;

агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,15.

7. Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Қ = (БҲМ х К1) х Кё х Кҳ, бунда:

Қ - бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати.


8. Бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Қ = [(БҲМ х 3 х С) х Кк) + БҲМ] х Кё х Кҳ, бунда:

Қ - бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати;

К3 - мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган 3-жадвалга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

С - баҳолаш объекти сони;

Кк - 0,05 га тенг бўлган камайтирувчи коэффициент.


9. Агентлик буюртмалари асосида баҳолаш объектлари баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматлари қийматининг миқдори баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этиладиган қуйидаги харажатлар калькуляциясига асосан:

давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ;

бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ;

бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ аниқланади.



III. БОШҚА ШАРТЛАР


10. Ер участкаси хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида белгиланади.

11. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгиланади.

12. Баҳолаш объекти талаб қилиш ҳуқуқи, мажбурият (қарз) бўлганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати баҳолаш объектининг (давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ва бошқа активлар) юзага келиш манбаидан келиб чиқиб белгиланади.


13. Баҳолаш объекти хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги 5 фоизгача (5 фоиз ҳам киради) бўлган акциялар (улушлар) бўлганда, мазкур Низомга мувофиқ ҳисобланган хизматлар қиймати 50 фоизга камайтирилади.


14. Айнан бир баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда, мазкур Низомга мувофиқ охирги баҳолаш санасига ҳисобланган такрорий баҳолаш хизматларининг қиймати 50 фоизга камайтирилади.


15. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати қуйидагича белгиланади:

таҳлилий экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 20 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

дала шароитида экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 25 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда.

15-1. Баҳолаш объектлари хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда, уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказилади.

16. Баҳоловчи ташкилот қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматига қўшилган қиймат солиғи миқдори қўшилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


1-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

N

Баҳолаш объектининг майдони - бино

(шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)*


К1

1.

100 кв.м гача


5

2.

100 дан 300 кв.м гача


9

3.

300 дан 600 кв.м гача


13

4.

600 дан 1000 кв.м гача


17

5.

1000 дан 2000 кв.м гача


21

6.

2000 дан 3500 кв.м гача


25

7.

3500 дан 5000 кв.м гача


29

8.

5000 дан 7000 кв.м гача


33

9.

7000 дан 9500 кв.м гача


37

10.

9500 дан 12500 кв.м гача


41

11.

12500 кв.м ва ундан ортиқ


45

           

*) хизматлар қийматини аниқлашда бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) майдони баҳоланаётган ҳамма бинолар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.




2-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

N

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

ташқари асосий фондлар сони*


К2


1.

50 донагача


8

2.

50 дан 200 донагача


10

3.

200 дан 400 донагача


15

4.

400 дан 700 донагача


30

5.

700 дан 1100 донагача


40

6.

1100 дан 1500 донагача


50

7.

1500 дан 2000 донагача


70

8.

2000 дан 3000 донагача


100

9.

3000 дан 4000 донагача


130

10.

4000 дан 5000 донагача


160

11.

5000 дан 6000 донагача


200

12.

6000 дан 7000 донагача


230

13.

7000 дан 8000 донагача


260

14.

8000 дан 9000 донагача


280

15.

9000 ва ундан кўпроқ


300

         

*) хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади.

3-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

Баҳолаш объекти*


С

К3

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2,0

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5

        

*) хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади.






Низомга

2-ИЛОВА


Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти,

хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар

(улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар

қийматини аниқлаш бўйича

____-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ

_________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти

Ўлчов бирлиги

Коэф-т

1, К2)


Қиймат


Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

100 дан 300 кв.м гача


9

300 дан 600 кв.м гача


13

600 дан 1000 кв.м гача


17

1000 дан 2000 кв.м гача


21

2000 дан 3500 кв.м гача


25

3500 дан 5000 кв.м гача


29

5000 дан 7000 кв.м гача


33

7000 дан 9500 кв.м гача


37

9500 дан 12500 кв.м гача


41

12500 кв.м ва ортиқ


45

2

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) ташқари асосий фондлар

50 донагача


8

К2 х БҲМ

50 дан 200 донагача


10

200 дан 400 донагача


15

400 дан 700 донагача


30

700 дан 1100 донагача


40

1100 дан 1500 донагача


50

1500 дан 2000 донагача


70

2000 дан 3000 донагача


100

3000 дан 4000 донагача


130

4000 дан 5000 донагача


160

5000 дан 6000 донагача


200

6000 дан 7000 донагача


230

7000 дан 8000 донагача


260

8000 дан 9000 донагача


280

9000 ва ундан кўпроқ


300

3

Сумма



                

Кўрсаткичлар



4

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 3 сатр х тегишли коэффициент


5

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 4 сатр х тегишли коэффициент


6

Баҳолаш объекти хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги 5 фоизгача (5 фоиз ҳам киради) акциялар (улуш) бўлганда


= 5 сатр х 0,5

7

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланганда


3 х БҲМ

8

Ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х БҲМ

9

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= (5 сатр + 7 сатр + 8 сатр) х 0,5 ёки (6 сатр + 7 сатр + 8 сатр) х 0,5


10

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


= (5 сатр + 7 сатр + 8 сатр) ёки (6 сатр + 7 сатр + 8 сатр) ёки 9 сатр


11

ҚҚС



12

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


= 10 сатр+11 сатр


М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________

Низомга

3-ИЛОВА


Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

баҳоланганда хизматлар қийматини аниқлаш бўйича

_____-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ

__________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

1, К2)


Қиймат



Низомга асосан баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

100 дан 300 кв.м гача


9

300 дан 600 кв.м гача


13

600 дан 1000 кв.м гача


17

1000 дан 2000 кв.м гача


21

2000 дан 3500 кв.м гача


25

3500 дан 5000 кв.м гача


29

5000 дан 7000 кв.м гача


33

7000 дан 9500 кв.м гача


37

9500 дан 12500 кв.м гача


41

12500 кв.м ва ортиқ


45

2

Сумма


-

             

Кўрсаткичлар



3

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 2 сатр х тегишли коэффициент


4

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 3 сатр х тегишли коэффициент


5

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланганда


3 х БҲМ


6

Ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х БҲМ


7

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


=(4 сатр + 5 сатр + 6 сатр) х 0,5

8

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


= (4 сатр + 5 сатр + 6 сатр) ёки 7 сатр


9

ҚҚС



10

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


= 8 сатр+9 сатр

М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________

        





Низомга

4-ИЛОВА


Бошқа давлат активлари баҳоланганда

хизматлар қийматини аниқлаш бўйича

_______-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ

__________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов

бирлиги


Коэф-т

1, К2)


Сони

(С)


Қиймат



Низомга асосан баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2


К3 х БҲМ х С


2

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5


К3 х БҲМ х С


3

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5


К3 х БҲМ х С


4

Сумма



-

             

Кўрсаткичлар



5

Камайтирувчи коэффициент (Кк)


= 4 сатр х 0,05


6

Базавий ҳисоблаш миқдори


= 5 сатр+БҲМ


7

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 6 сатр х тегишли коэффициент


8

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 7 сатр х тегишли коэффициент


9

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= 8 сатр х 0,5

10

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


8 сатр ёки 7 сатр


11

ҚҚС



12

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


=10 сатр+11 сатр


М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________

          

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 412-модда.







































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск