язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Сертификатлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1999 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.1999 й.

N 438


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРГА ШТРИХЛИ

КОДЛАШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"ЕАN International" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилганлиги;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан халқаро талабларга мувофиқ, товарлари ЕАN штрихли кодлари билан тамғаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда товарларни идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш учун "ЕАN Uzbekistan" товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш маркази ташкил этилганлиги;

"Ўздавстандарт" маркази томонидан штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзстандарт" агентлигига:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ штрихли кодлаш тизими қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ва услубий материалларни ишлаб чиқиш;

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъмирлаш функциялари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан таништириш учун "Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)" мавзуида республика семинари ўтказсин.


5. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахсларга товарларни штрихли кодлашни:

Экспорт қилинаётган маҳсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалашни 2000 йил 1 мартгача;

Бошқа барча товарларни тамғалашни 2000 йил охиригача жорий этиш тавсия қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ўз маҳсулотига "ЕАN International" штрихли кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.


6. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳолини ва товар ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистон республикасида товарларни штрихли кодлашни жорий этиш тартиби, қоидалари ва муддатлари тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 21 сентябрдаги

438-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарларни штрихли кодлаш тўғрисида

НИЗОМ


МАЗКУР НИЗОМДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР:


Товар бевосита ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали сотиш учун тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган ва/ёки етказиб бериладиган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш мақсадидаги) меҳнат маҳсулоти;


Тадбиркорлик фаолияти субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқариш, савдо фаолиятини амалга оширувчи ёхуд хизматлар кўрсатувчи юридик, шунингдек жисмоний шахслар - якка тартибдаги тадбиркорлар;


Штрихли код билан тамғалаш штрихли кодни товар бирлиги юзасига қўйиш;


"GS1" штрихли коди товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун "GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар билан ифодаланган рақамли код.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Товарларни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш "Ўзстандарт" агентлиги, "GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг стандартлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2. Ўз товарлари GS1 штрих кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун "GS1 Uzbekistan" уюшмасида рўйхатдан ўтадилар.

3. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарлари GS1 штрихли кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчилар "Ўзстандарт" агентлигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.

4. Тадбиркорлик фаолияти субъекти штрихли код қўйилган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи буюртмачининг талабига кўра уни етказиб бериш бошлагунга қадар маълумотлар базасини шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий истеъмол тафсивномалари тўғрисида ахборот беради.


5. "GS1 Uzbekistan" уюшмасида рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва/ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар.

6. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



II. ТОВАРЛАРНИ GS1 ШТРИХЛИ

КОДЛАРИ БИЛАН ТАМҒАЛАШ

7. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Низом қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

8. Маҳсулот (товар)ларни GS1 штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади.

9. Маҳсулотларга (товарлар)га қўшимча ишлов берадиган (қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик фаолияти субъектлари уларни шунингдек GS1 штрихли коди билан тамғалашлари мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 9-сон, 56-модда