ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/5-сон "Тижорат банклари томонидан шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.11.2010 й. 1424-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.11.2010 й.
N 1424-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
23.10.2010 й.
N 34/5
ҚАРОРИ
"Тижорат банклари томонидан шўъба хўжалик
жамиятларига қилинган инвестицияларнингбухгалтерия
ҳисобини юритиш тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
(2010 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 315-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1424, 2004 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 484-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида"ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 421-модда.