Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.12.2010 й. 291-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 10 декабрдаги

291-сон қарорига

1-ИЛОВА


Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини

реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятининг мақсади ва асосий вазифаларини, Жамғармани бошқариш тартибини, унинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.

2. Жамғарма республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган.

3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек Жамғармани бошқариш кенгаши қарорларига амал қилади.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳисобланади:

Жамғармага тушаётган маблағларни кейинчалик улардан таълим муассасаларини - умумтаълим мактабларини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)да мақсадли фойдаланиш учун жамлаш;

таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарурат бўлганда, ўқув биноларини ўқув устахоналари ва лабораториялари билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини, бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш ишларини молиялаштириш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологияларининг ўқитишга кўмаклашувчи бошқа элементлари, шунингдек ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлашни молиялаштириш;

тасдиқланган аниқ манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;

замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббиёт аппаратлари, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда доимий асосда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш.


III. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА ТАРТИБИ


5. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари (қарзлари);

соғлиқни сақлашга харажатлар ҳисобига алоҳида сатр билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва марказлаштирилган инвестициялар;

ҳайрия қилувчилар - юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


6. Хўжалик юритувчи субъектлар (тўловчилар) томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар суммаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра белгиланадиган тўлов объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


7. Халқаро молиявий ташкилотлар ва институтларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари (қарзлари), ҳайрия қилувчилар маблағлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғарма ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.



IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


9. Жамғармани бошқариш кенгаши:

умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди;

умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартириш ва аниқликлар киритади;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларни ва нотижорат ташкилотларни жалб қилади, шунингдек ҳайрия қилувчилар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.


10. Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Жамғармани бошқариш кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Жамғармани бошқариш кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Жамғармани бошқариш кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


11. Жамғармани бошқариш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


12. Жамғармани жорий бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;

Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли материалларни Жамғармани бошқариш кенгашига киритиш;

зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;

Жамғарма даромадлари ва харажатларини ойма-ой тасдиқлаш, шунингдек даромадлар параметрларини минтақалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмаларига ҳамда харажатлар параметрларини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича Молия вазирлигининг тегишли бўлинмаларига ва ҳудудий молия органларига етказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган шакллар бўйича уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши мониторингини олиб бориш;

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) учун Жамғарма томонидан жалб этиладиган имтиёзли хорижий кредитлар ва қарзлар ҳисобга олинишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек уларни ўз вақтида қайтариш ва қарз битимлари шартларига мувофиқ уларга хизмат кўрсатиш.

Жамғарманинг ижро этувчи директори вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг мутасадди ўринбосарига юкланади.



V. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.


14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили навбатдаги йил учун:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда - Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумлари прогнозини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда - бюджетдан ташқари манбалардан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва кредитларини, ҳайрия қилувчиларнинг эҳсонларини жалб этишдан тушумлар прогнозларини тайёрлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1 августгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.

16. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.

17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни (Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси) улар учун белгиланган харажатлар ҳажми тўғрисида хабардор қилади.


VI. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


18. Жамғарма маблағлари:

маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га харажатлар бўйича - Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларидаги (кейинги ўринларда Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари орқали сарфланади;

республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га харажатлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида хизмат кўрсатиладиган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари орқали сарфланади.

19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида:

республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан;

республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида:

маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади;

маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасалари ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади.

19-1. Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек миқдор, сифат ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тендер (танлов) савдолари буюртмачилари - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.

21. Харажатларни тўлаш:

маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.

Шартномаларда:

реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш назарда тутилади.

22. Таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик ҳудудий бошқармалари томонидан;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлов топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.

Шартномаларда:

шартнома умумий суммасининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш назарда тутилади.

23. Маблағларни (шу жумладан, товарларни етказиб берувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман харажатлар сметалари бўйича ва ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.


24. Жорий молия йили якунлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади.

25. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.



VII. ЖАМҒАРМАГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИНГ

ЎТКАЗИЛИШИ ВА ТУШИШИНИ ҲАМДА ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг бухгалтерия ҳисоби, даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавоб беради.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


27. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари:

Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни;

тўловчилар бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар ҳисоби юритилишини;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича текширишларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар.


28. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолати бўйича Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланган ва тушган суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек вазирликлар ва идоралар бўйича мазкур ажратмалар юзасидан қарзлар тўғрисида тезкор ҳисобот тақдим этади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тўловларидан маблағлар тушишига тааллуқли қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига тақдим этилади.

29-1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.

30. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига тақдим этилади.

31. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари - амалга оширилган харажатлар юзасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республика минтақалари бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумларидан Жамғарма даромадлар прогнозининг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ҳамда даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига салбий таъсир кўрсатган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этишга доир қўшма чора-тадбирлар кўради.


33. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


34. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг - таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг - таълим ва тиббиёт муассасаларига ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради.

35. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларидаги таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларидаги тегишли шўъбалар ишлаб чиқиладиган баҳолаш мезонлари асосида, таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўқув жараёнида замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва анжомлардан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги қатъиян таъминланиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторингни олиб бориш гуруҳи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларидаги тегишли секторлар ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида соғлиқни сақлаш тизимида лаборатория, ташхис ва даволаш ускуналари, махсус мебель ва анжомлар, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббиёт аппаратларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги қатъий амалга оширилиши юзасидан шахсан жавоб беради.

36. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчилар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тегишли ягона буюртмачи хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


VIII. ЖАМҒАРМАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


37. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 473-модда.






































Время: 0.2360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск