Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.12.2010 й. 299-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 15 декабрдаги

299-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари

бўйича кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.

Кенгаш суд экспертизасини ривожлантиришнинг идоралараро тусдаги энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси давлат суд-эксперт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилишни такомиллаштириш, дастлабки тергов органларига ва судларга жиноятларни тергов қилиш, очиш ва уларнинг олдини олишда, жиноий, маъмурий, фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда суд экспертизаси имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.


2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



II. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суд экспертизаси соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ, илмий асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш;

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторингини олиб бориш ва суд экспертизаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;

суд-эксперт тадқиқотларини амалга оширишда илғор ахборот технологиялари ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишига кўмаклашиш;

судларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга методик ёрдам кўрсатиш шаклларини такомиллаштириш;

суд экспертизаси соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

суд экспертлари тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш.


5. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни ўрганади, кўриб чиқади ва улар бўйича тавсиялар тайёрлайди:

суд-экспертиза фаолиятини ташкил этиш;

давлат суд-эксперт муассасаларида суд экспертизаларининг янги турларини ва янги тадқиқотларини ташкил этишга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;

давлат суд-эксперт муассасалари тузилмасини, шу жумладан, республика минтақаларида ривожлантириш;

мавжуд мутахассислар ва моддий-техникавий базани, шунингдек эксперт амалиёти эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда давлат суд-эксперт муассасаларини ихтисослаштиришни чуқурлаштириш;

давлат суд-эксперт муассасалари ва уларнинг бўлинмаларини техник жиҳатдан жиҳозлаш учун стандартлар;

ишларни текшириш ва судда кўриб чиқишда суд экспертизаларидан самарали фойдаланиш;

судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун суд экспертизаларини тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ахборотномалар, методик тавсиялар ва бошқа адабиётлар нашр қилиш;

суд экспертизаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар лойиҳалари;

суд экспертизаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини лицензиялаш, синаб кўриш ва амалиётга жорий қилиш;

судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан суд экспертизаси масалалари бўйича ўқув-методик ишларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;

суд экспертларининг тажриба орттириш режаларини тузиш ва давлат суд-эксперт муассасалари ўртасида тажриба алмашиш;

давлат суд-эксперт муассасалари томонидан профилактика ишларини ўтказиш ҳамда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суд экспертларининг профилактика тавсияларидан фойдаланиш;

суд экспертизаси масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш.

Кенгаш суд экспертизаларини тайинлаш, ўтказиш ва улардан фойдаланиш амалиётининг бошқа муҳим масалаларини кўриб чиқиши мумкин.


6. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Кенгаш аъзоларидан комиссиялар тузиш ҳамда уларнинг ишига алоҳида масалаларни ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини, давлат суд-эксперт, таълим муассасалари ва илмий муассасалар мутахассисларини жалб этиш;

Кенгаш қарорларининг ижросини назорат қилиш, Кенгаш аъзоларининг Кенгаш иш режаси ва Кенгаш қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини эшитиш;

тергов, суд ва эксперт амалиётини ўрганиш;

судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат суд-эксперт муассасалари ва бошқа ташкилотлардан тегишли таклифлар тайёрлаш учун зарур маълумотларни олиш.



III. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари раислик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;

Кенгаш аъзоларининг Кенгашга юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;

ишчи орган фаолиятини назорат қилиш;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни бажариш.


8. Кенгаш аъзолари суд-эксперт, тергов ва суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштиришда қатнашадилар; суд экспертизалари имкониятларидан фойдаланиш ҳамда тергов ҳаракатларини олиб боришда ва судда ишларни кўриб чиқишда мутахассислар сифатида давлат суд-эксперт муассасаларининг иштироки бўйича тавсиялар ишлаб чиқадилар; суд экспертизасининг алоҳида долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар; Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар; Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича ёзма хулосалар берадилар.


9. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда, тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширади ва ўз мажлисларини заруриятга кўра, лекин йилига камида икки марта ўтказади.

Кенгаш аъзосининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосланган талаб ёзма тарзда ишчи органга юборилади.

Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


10. Кенгаш раиси билан келишув бўйича мажлисда унинг асосли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этадиган ваколатли вакиллари қатнашиши мумкин.


11. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.



IV. КЕНГАШНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА МАСЪУЛ КОТИБИ


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси маркази Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


13. Кенгашнинг ишчи органи:

Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

навбатдаги давр учун Кенгашнинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, унинг бажарилишини назорат қилади, тасдиқланган режага мувофиқ Кенгашнинг жорий ишларини ташкил этади;

Кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;

кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрланишини ва Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;

ахборот ва таҳлилий материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этади;

Кенгаш қарорларига мувофиқ бошқа материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этади;

судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Кенгашнинг қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади;

тушаётган хат-хабарларни кўриб чиқади ва Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлайди.


14. Кенгашнинг масъул котиби:

Кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;

Кенгаш раиси билан мажлислар ўтказиладиган муддатларни ва жойни, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;

Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг натижасини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига тақдим этади;

Кенгаш мажлислари протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Кенгаш аъзоларига, манфаатдор шахсларга юборади.



V. КЕНГАШ МАЖЛИСИГА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


15. Ишчи орган Кенгаш аъзолари томонидан тақдим этилган материалларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун расмийлаштиради, мажлис кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар пакетини Кенгашнинг масъул котибига тақдим этади.


16. Кенгаш мажлиси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар пакетида Кенгаш қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва шу кабилар) ҳамда қарор лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.


17. Кенгашнинг масъул котиби тақдим этилган материаллар тўғрисида Кенгаш раисига ахборот беради, Кенгаш раиси кун тартиби ва тақдим этилган материаллар маъқулланган тақдирда мажлис ўтказиладиган вақт ва санани, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.


18. Кенгашнинг масъул котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис ўтказилгунгача беш кундан кечикмай мажлис материалларининг Кенгаш аъзоларига, зарурат бўлганда, шунингдек мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга протокол лойиҳаси билан бирга юборилишини таъминлайди.

Кун тартиби ўзгарган тақдирда Кенгашнинг масъул котиби ишчи орган билан биргаликда Кенгаш аъзоларини ва мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказилгунгача уч кундан кечикмай бу ҳақда хабардор қилади.



VI. КЕНГАШ ТОМОНИДАН ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА УЛАРНИНГ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Кенгаш қарорлари мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.


20. Кенгаш раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида алоҳида масалалар бўйича Кенгаш аъзолари билан келишилган Кенгаш қарорини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.


21. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси протоколига унинг барча аъзолари томонидан розилик белгиси қўйилади, уни масъул котиб имзолайди, Кенгаш раиси тасдиқлайди ва у бир ҳафта муддатда Кенгаш аъзоларига ҳамда манфаатдор шахсларга юборилади.

Кенгаш мажлиси протоколининг асл нусхаси ва унга доир материаллар ишчи органда сақланади.


22. Кенгашнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари тавсиянома тусида бўлади ва амалга ошириш учун судларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, давлат суд-эксперт муассасаларига ва бошқа ташкилотларга юборилади.


23. Ишчи орган Кенгаш қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади ҳамда зарурат бўлганда, Кенгаш раисига тегишли таклифлар киритади.


24. Ишчи орган Кенгаш қарорлари бажарилиши натижалари тўғрисида ҳар ойда Кенгашга, зарур материалларни илова қилган ҳолда, тегишли таҳлилий маълумотномани тақдим этади.


25. Кенгаш қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 474-модда.

































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск