ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Умумий қоидалар /

ЎзР 23.09.1994 й. 2018-XII-сонли Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР 23.09.1994 й. 2018-ХII-сонли Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунидан олдинги таҳрири



21-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлайди. Бонус ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўловдир. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловидир. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Имзоли бонус лицензия олинган кундан эътиборан ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўттиз кундан кечиктирмай солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларда қўшимча қидириш ўтказиш чоғида фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўловдир. Тижоратбоп топилма бонуси, агар аввал мазкур кон бўйича тижоратбоп топилма бонуси тўланмаган бўлса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олишда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳам тўланади. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Тижоратбоп топилма бонуси углеводородлар, қимматбаҳо ва ноёб металлар, рудали ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензияни беришда қазиб олинаётган фойдали қазилмалар ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,1 фоиз миқдорида белгиланади. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тижоратбоп топилма бонусининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан йигирма беш кундан кечиктирмай ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этилади. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда ўн тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тижоратбоп топилма бонусини тўлаш фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай амалга оширилади. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



21-модда ўн олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилган ер қаъридан фойдаланувчилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиб боради. (ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади. (ЎзР 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон Қонуни тахриридаги қисм)



26-модда тўртинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензия:



26-модда тўртинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия эгаси ҳақидаги маълумотларни;



26-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олишга лицензия олиш учун фойдали қазилмаларнинг аниқланган кон бўйича захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқу??а эга бўлади. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензияни очиқ кимошди савдоларида олишга бўлган устун ҳуқуқ сақланиб қолади. (ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди. (ЎзР 21.12.2011 й. ЎРҚ-310-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



27-модданинг олдинги таҳрири


27-модда. Лицензияларни бериш


Лицензия юридик ёки жисмоний шахсга лицензия беришга ваколатли орган томонидан берилади.

Лицензияларни бериш очиқ ким ошди савдолари ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг лицензия беришга ваколатли органлар билан тўғридан-тўғри музокаралари натижалари асосида ўттиз кун ичида амалга оширилади.


Қаранг: Президентнинг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомнинг 45-банди


Агар ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи юридик шахсларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бирлашмасига бериладиган бўлса, лицензия бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бирига берилиб, унда мазкур иштирокчи шу бирлашма номидан иш юритаётганлиги, шунингдек бирлашманинг бошқа барча иштирокчилари кўрсатилади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, олтин изловчилар усулида кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш ҳамда нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган лицензиялар мустасно.

Время: 0.1314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск