язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Бошқа мажбурий тўлов турлари/ Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2010 й. ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2010 й.

N ПҚ-1449



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2011 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги 210-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2010 йил 3 декабрдаги 117-II-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2011 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2011 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2011 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2011 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2011 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 16-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17 ва 18-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга мувофиқ;

24-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,6 фоиз миқдорида ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 25-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 4,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўлови тушумлари Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.

6. 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, товарлар олди ва сотдиси бўйича таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралади ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари таъминот-сотиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензиялар 2011 йил 1 апрелгача қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, 2011 йил 1 январгача рўйхатдан ўтказилган таъминот-сотиш ташкилотлари товарлар олди ва сотдиси бўйича фаолиятни 2011 йил 1 апрелгача улгуржи савдо ҳуқуқига бериладиган лицензиясиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

9. Юридик шахс бўлмасдан амалга ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


15. 2011 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан дотациялар, субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек ягона ижтимоий тўлов билан бирга иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


17. 2011 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


19. 2011 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари 30-иловага мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун тўлов тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, бунда кам таъминланган оилалардан бўлган болалар учун тўлов тўлашдан озод қилиш назарда тутилсин (тегишлича умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларидаги тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида).

20. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарув органлари, туман (шаҳар) халқ таълими, маданият ва спорт бўлимлари ҳамда уларнинг методик ва бошқа тузилмалари негизида, қайта ташкил этилаётган тузилмаларнинг амалдаги ходимлари сонини ўртача 5 фоизга қисқартирган ҳолда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, халқ таълими, маданият ва спорт муассасаларини методик таъминлаш ва улар фаолиятини ташкил этиш бўлимларини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет муассасаларининг 2011 йилги штат жадвалларини рўйхатга олишда бюджет муассасаларида коммуникация тизимлари, ишларни автоматлаштириш ривожланишини ҳамда бошқарув ва ёрдамчи ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ошишини ҳисобга олган ҳолда маъмурий-хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ўртача 5 фоизга мақбуллаштиришни назарда тутсин.

Вазирликлар ва идоралар идоравий мансуб бюджет ташкилотларининг штат нормативларини танқидий кўриб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда янгиланган намунавий штат нормативларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, уларнинг жорий этилишини 2012 йилнинг 1 январигача тугалласинлар.


22. Молия вазирлигининг Ғазначилигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони тегишлича кўпайтирилган ҳолда 3 нафар ходимдан иборат давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги ахборот-таҳлил бўлими ташкил этилсин, қуйидагилар бўлимнинг вазифалари этиб белгилансин:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий янгилаб бориш;

давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёни устидан назорат қилиш ва оширилган нархлар мавжудлиги гумон қилинган материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бериш;

давлат харидларини амалга оширишда кичик бизнес субъектлари кенг иштирок этишини назарда тутган ҳолда танлов ва тендер тартиботлари қўлланилишини такомиллаштириш ва кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари прогнози тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2012 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 13 221,0 млрд. сўм, харажатлари 13 550,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 5 253,1 млрд. сўм (шу жумладан, айланма касса нақд пулининг тўлдирилиши 2010 йил 1 январь ҳолати бўйича республика бюджети қолдиғи ҳисобига - 262,0 млрд. сўм) ва харажатлар 5 103,3 млрд. сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2011 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2010 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2010 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


26. 2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 32-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1 - 6, 26 - 29-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 513-модда.