язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аудит/ Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/12-18/15-сон, Молия вазирлигининг 112-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 30.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.01.2011 й. 1668-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2011 й.

N 1668-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2010 й.

N 01/12-18/15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2010 й.

N 112


ҚАРОРИ



"Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш

тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 23 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 387-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон "Аудиторлик фаолиятни такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 102-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон қарори (рўйхат рақами 1668, 2007 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 13-сон, 128-модда) билан тасдиқланган "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси раиси в.б.

А. Абдухакимов

Молия вазири

Р. Азимов

Қарорга

ИЛОВА



"Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш

тартиби тўғрисида"ги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банддан "устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-бандда:

"25 февралдан кечиктирмаган ҳолда" деган сўзлар "1 февралдан 25 февралгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди".


3. 12-бандда:

"а" кичик бандидан "устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"в" кичик бандидан "шу жумладан, акциядорлик жамиятларини текшириш бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 13-бандда:

"а" кичик бандидан "устав капитали 500 млн. сўмдан юқори бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички стандартлар рўйхати".


5. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 20-модда.