ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 504-сон, Халқ таълими вазирлигининг 44-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 205-ҚҚ-сон “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 29.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2011 й. 2176-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.01.2011 й.
N 2176
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.12.2010 й. N 504 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.12.2010 й. N 44 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.12.2010 й. N 205-ҚҚ |
ҚАРОРИ
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун
меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини
тасдиқлаш тўғрисида
(2011 йил 15 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 46-сон, 413-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2010 йил 2 ноябрдаги 413, 40 ва 183-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2153, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 417-модда) билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
Б. Ходиев |
Халқ таълими вазири
|
А. Мараҳимов |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири |
А. Хаитов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 10-модда.