язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банкротлик/ Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.01.2011 й. 2181-сон билан рўйхатга олинган 31.12.2010 й. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 6-сон, Марказий банк Бошқарувининг 42/2-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 13 январда 2181-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси,

Марказий банк Бошқаруви ва

Иқтисодиёт вазирлигининг

2010 йил 31 декабрдаги

6, 42/2, 1-сон қарорига

ИЛОВА



Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор

корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан

мониторинг юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боришни тартибга солади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


Комиссия - Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси;

Комиссиянинг Ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;

сотувчи - "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тайинланган суд бошқарувчиси (ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси);


харидор - танлов савдолари натижаларига кўра инвестиция мажбуриятлари эвазига иқтисодий ночор корхонани (бундан буён матнда банкрот-корхона деб юритилади) сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузган тижорат банки;

танлов савдолари - банкрот-корхоналар ва уларнинг мол-мулкини нол қийматда сотиш учун, ғолиб-тижорат банки томонидан инвестиция мажбуриятлари билан бир вақтда "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлашни ва талабларни қондиришни ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни қабул қилиш бўйича ташкил этиладиган савдо тури;


инвестиция мажбуриятлари - тижорат банклари томонидан банкрот-корхонани ёки унинг мол-мулкини сотиб олишда ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар.


инвестициялаш объекти - банкрот-корхона ёки унинг мол-мулки негизида тижорат банклари (ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва йўлга қўйиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш бўйича етарли тажрибага эга бўлган) томонидан янги ташкил қилинаётган юридик шахс.



II. ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН

МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ


2. Харидорлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан юритиладиган мониторинг Комиссиянинг Ишчи органи томонидан:

шартномаларнинг ҳисоби, шартнома бўйича асосий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда уларнинг реестрини юритиш орқали амалга оширилади;

шартнома шартлари ва инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан харидор томонидан тақдим этиладиган ҳар ойлик маълумотлар ва чораклик ҳисоботларни тўплайди ва таҳлил қилади;

мазкур Низомда ва шартнома шартларида белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятларининг харидорлар томонидан бажарилишини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

3. Харидор шартномага асосан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан маълумотни ҳар ойда мазкур Низомнинг 1-иловасига, инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан чораклик ҳисоботни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ва маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этади.

Шартномада инвестициялаш объектида янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган бўлса, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги чораклик ҳисобот, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан тақдим этиб борилади. Инвестициялаш объектидаги мавжуд иш ўринлари сони шартномани тузиш вақтида давлат солиқ хизмати органларига охирги ҳисобот даврида тақдим этилган ҳисоботлар асосида Комиссиянинг Ишчи органи томонидан тасдиқланади.

4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган маълумот ва ҳисоботга қўшимча равишда харидор Комиссиянинг Ишчи органига объектнинг сотилгунга қадар ва ҳисобот тақдим этилаётган даврдаги молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

5. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши:

пул маблағларини киритиш, шу жумладан, айланма маблағларни шакллантириш ва тўлдириш кўринишида амалга оширилганда - инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган санаси бўйича;

ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилганда - асбоб-ускуналарни фойдаланишга топшириш санаси ҳамда эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ўрнатиш санаси бўйича;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий қимматликларни киритиш кўринишида амалга оширилганда - инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган санаси бўйича;

юқори малакали менежерлар ва бошқарувчи компанияларни жалб қилиш кўринишида амалга оширилганда - улар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар кучга кирган санаси бўйича аниқланади.

Агар шартномада бирдан ортиқ кўринишда инвестиция киритиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда мониторинг давомида мажбуриятлар бажарилиши санаси шартномада (инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалида) кўрсатилган ҳар бир инвестиция тури бўйича алоҳида қабул қилинади.

6. Харидор шартномада белгиланган муддатда мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган маълумот ва ҳисоботларга асосланган ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши якунланганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Комиссиянинг Ишчи органига тақдим қилади. Ушбу ҳисоботга инвестиция мажбуриятларининг шартнома шартларига мувофиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, аудиторлик хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи, молиявий ҳисоботлар нусхалари илова қилинади.

Ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар етказиб бериш кўринишида амалга оширилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ва бошқа моддий қимматликлар сарфлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган бозор қиймати бўйича аниқланади.



III. ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИ НАТИЖАЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши, мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ якуний ҳисобот олинган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда Комиссия томонидан қабул қилинади.


8. Ҳар бир инвестициялаш объекти бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши натижаларини қабул қилиш учун таркиби Комиссия қарори билан тасдиқланадиган инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) ташкил этилади.

Ишчи гуруҳ фаолиятига раҳбарликни унинг раиси - Комиссиянинг ишчи органи вакили амалга оширади.

Ишчи гуруҳ мажлисида харидорнинг вакили иштирок этишга ҳақлидир.

9. Ишчи гуруҳ шакллангандан сўнг бир ҳафта муддат ичида инвестициялаш объектига чиққан ҳолда, тақдим этилган материаллар асосида инвестиция мажбуриятларининг шартнома шартларига мувофиқ турлари ва ҳажмлари бўйича бажарилишини аниқлайди.

Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда, харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши бўйича маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳолаш, аудитор, молия, консалтинг ташкилотини ва шу кабиларни) жалб этиши мумкин.

10. Иш натижаларига кўра Ишчи гуруҳ инвестиция мажбуриятларини бажарилган ёки бажарилмаган деб топиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва материалларни Комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш учун Комиссиянинг Ишчи органига топширади.

Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ хулосаси ва ўрганиш материалларини олгандан сўнг, белгиланган тартибда ўз вақтида Комиссиянинг йиғилишига зарур материалларни тайёрлашни таъминлайди ва тегишли қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади.


11. Агарда Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилса, Комиссия инвестициялаш объектига банкрот-корхона ёки унинг мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва Комиссиянинг Ишчи органига харидорнинг инвестициялаш объектига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш тўғрисида кўрсатма беради.

12. Комиссиянинг Ишчи органи беш иш куни мобайнида харидор, инвестициялаш объекти ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасини Комиссия томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Харидор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, шу жумладан, мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида маълумот ва ҳисоботларни белгиланган муддатларда Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этмаганлиги учун харидор жавобгар ҳисобланади.

14. Мониторинг натижаларига кўра харидори томонидан шартнома шартлари белгиланган муддатда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда Комиссиянинг Ишчи органи:

бир ҳафта муддатда харидорга инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатларининг бузилишини бартараф этиш ва инвестиция мажбуриятларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумот тақдим этиш тўғрисида тақдимнома юборади;

шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган ҳолларда, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар харидор мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли юзага келганлигини исботлай олса, шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган деб ҳисобланмайди.

15. Шартномада кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиш муддати тугагандан кейин уч ой давомида харидорнинг шартнома муддатини узайтириш бўйича асосланган ёзма мурожаати келиб тушган тақдирда, ушбу ёзма мурожаат Ишчи гуруҳ томонидан бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади ва хулоса тайёрланади ва Комиссияга тегишли қарор қабул қилиши учун тақдим этилади. Комиссия томонидан шартнома муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қарор бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида қабул қилинади.

16. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА



Олди-сотди шартномасига мувофиқ

банкрот-корхона мулкига киритилаётган

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан

МАЪЛУМОТ

    









________________ ҳолатига

Т/р


Иқтисо-

дий ночор

корхона

номи


Фао-

лият

тури


Ха-

ридор

номи

Шарт-

нома

рақами


Ташкил

топган

муддати

ва янги

ташкил

этилган

корхона

номи


Инвестиция

мажбу-

риятини

бажариш

муддати


Шартнома

ва бизнес-

режага

мувофиқ

жами

инвестиция

мажбу-

риятлари

млн. сўм


Ҳисобот

даврига

шартно-

мага

мувофиқ

кирити-

лиши

лозим

бўлган

инвес-

тиция

мажбу-

рият-

лари

млн. сўм


ҳақи-

қатда

бажа-

рилган


жумладан


айлан-

ма маб-

лағлар

учун


модер-

низация

учун


бош-

қалар


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13


      













      













       













       














Тижорат банки раҳбари














(имзо)


(Ф.И.О.)





      




          

Низомга

2-ИЛОВА



Олди-сотди шартномасига мувофиқ

банкрот-корхонага киритилаётган инвестиция

мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан

ҲИСОБОТ

          

Шартномага мувофиқ

инвестиция мажбуриятлари


Ҳақиқатда

бажарилиши


Тасдиқловчи ҳужжатнинг

санаси ва рақами*


1.




2.




3.




   

*) Тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилиниши керак.

Тижорат банки раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

          





Низомга

3-ИЛОВА



Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонада

яратилган янги иш ўринлари тўғрисида

ҲИСОБОТ






___________ ҳолатига

Т/р

Объект номи


Банк номи


Инвестиция

мажбуриятларини

бажариш муддати


Жорий йилнинг

бошидан яратилган

иш ўринлари


Яратилган янги иш

ўринларининг ___ даги

чораклик ҳолати


жадвал

бўйича


ҳақиқатда


жадвал

бўйича


ҳақиқатда


1

2


3

4

5

6

7

8







     

     

Тижорат банки раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

        

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 18-модда.