язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектлари/ Якка тартибдаги тадбиркорлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2011 й. 6-сон "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2011 й.

N 6


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС

ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ

МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фаолиятнинг ушбу турларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.

2. Белгилансинки, жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас.


3. Давлат хизматлари марказлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан фаолият турларини чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 январдаги

6-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 60-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида" 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 23-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)" 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 38-модда) илованинг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) 3-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарори)" 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 12-модда) илованинг 4-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)" 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 4-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида" 2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарори)" 2008 йил 12 июндаги 128-сон қарорига илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори)" 2009 йил 7 мартдаги 58-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 16-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда) илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 8-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 1-сон, 3-модда