ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь ойи учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 49 735 сўмга тенг.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
248675 сўмгача (5 х 49 735) |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
248 676 сўмдан 497 350 сўмгача (10 х 49 735) |
24867,5 сўм + 248 675 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
497 351 сўм ва ундан юқори |
64655,5 сўм + 497 350 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Январь ойида ходимнинг меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўм бўлганда, унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги 248 675 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь учун солиқ суммаси:
200 000 х 10% = 20 000 сўмга тенг.
Январь ойи учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
200 000 х 1% = 2 000 сўмга тенг.
Улар ходимга қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ажратмаси ходимнинг январь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади. У 200 000 х 4,5% = 9 000 сўмни ташкил этади*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Ходимнинг январь ойидаги меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этди. Унга
...