Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Давлат божхона қўмитасининг 22.12.2010 й. 01-02/12-30-сон "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.01.2011 й. 1317-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2011 й.

N 1317-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

22.12.2010 й.

N 01-02/12-30


ҚАРОРИ



"Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона

режими тўғрисидаги низомга ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2011 йил 31 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган "Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом"га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1317, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 102-модда) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                        С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



"Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона

режими тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Бож олинмайдиган савдо дўкони икки турга бўлинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди доирасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган товарларни эркин алмаштириладиган валютада сотиш, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотиш учун мўлжалланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ва уларга тенглаштирилган ушбу ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни шахсий фойдаланиш учун эркин алмаштириладиган валютага сотишга мўлжалланган".


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари йўловчиларнинг халқаро йўналишлари учун очилган аэропортларда, портларда, жисмоний шахслар чегарани кесиб ўтишлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида таъсис этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин".


3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда);

харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;

сотувчи томонидан олинган хорижий валюта суммаси;

касса аппарати рақами;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда Назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси - юридик шахснинг номи, унинг юридик манзили;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;

харид қилинган вақт ва сана;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

касса аппарати рақами;

солиқ тўловчининг - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами".


4. Қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.

Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.

Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

буюртманома тузилган сана;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;

товарларни сотиб олиш мақсади".


5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар эркин муомаладаги валютада нақд пулга ёки банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий валютадаги банк ўтказмалари бўйича сотилади".


6. 17-бандда:

"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) давлат асиллик тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар";

қуйидаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди".


7. 18-банд "орқали" деган сўздан кейин "(Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарларнинг ҳақиқатда олиб ўтилиши устидан назоратни амалга оширади.".


9. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахсларнинг бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олган товарларни алмаштириш ва айирбошлаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, агар янги товар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмаётган бўлса, бундай товар импорт божи ва солиқларга тортилади, уларни ундириш эса божхона органлари зиммасига юклатилади, Ўзбекистон товарлари бундан мустасно.

Товарларни божсиз олиб киришнинг нормаси ҳамда акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаси жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахсларга, шунингдек хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловаларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда харид қилишга рухсат берилади".


10. 27-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "2" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин.


11. 31-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. 2-илованинг грифидаги "2-илова" деган сўзлар "5-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ 2, 3 ва 4-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартиш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА


"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

божхона режими тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконларида

товарларни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА

             

           

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси,

             

халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

       

         

          

ваколатини бераман.

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами)


Қуйидаги товарларни

сотиб олиш учун:



(товарларни сотиб олишнинг мақсади)

Т/р

Товарнинг номи


Миқдори


Биттасининг

қиймати


Умумий қиймати


1.




2.




3.




4.




               



(буюртманома тузилган сана)


(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)".


           





Ўзгартиш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

божхона режими тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Хорижий жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида

аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож

олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган

товарларни харид қилишнинг чекланган

НОРМАЛАРИ*

    

Товар

гуруҳининг

рақами


Товарнинг номи


ТИФ ТН

бўйича

товар коди


Акциз

тўланадиган

товарларни харид

қилиш нормаси


1


2

3

4

18

таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари


1806 20,

1806 90

5 кг

22

солод (ширинмия) пивоси


2203 00

3 л

вино

2204 10,

2204 21,

2204 29,

2205


3 л

спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар


2208

3 л

24

сигаралар, сигариллалар


2402 10 000 0


10 пачка

тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар


2402 20,

2402 90 000 0


50 пачка

33

парфюмерия, косметика ёки пардоз воситалари

3303 00,

3304,

3307 20

ҳар бир номдаги

товардан 1 дона,

лекин 3 донадан

кўп бўлмаган

миқдорда


71

қимматбаҳо металлардан ёки қимматбаҳо металлар қопланган металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмлари


7113

умумий вазни

20 граммдан

ортиқ бўлмаган

2 дона буюм


заргарлар ясаган тилла ёки кумуш буюмлар ва уларнинг қисмлари


7114

умумий вазни

20 граммдан

ортиқ бўлмаган

2 дона буюм


табиий ёки етиштирилган марвариддан ясалган буюмлар


7116

умумий вазни

20 граммдан

ортиқ бўлмаган

2 дона буюм


жўн тақинчоқлар


7117

0,5 кг дан ортиқ

бўлмаган миқдорда


            

*) Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг бир ходимига ва у билан бирга яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайдиган, унинг оиласининг вояга етган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган ҳар бир аъзосига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.






Ўзгартиш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

божхона режими тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА


Хорижий давлатларнинг дипломатик

ваколатхоналари ва консуллик муассасалари,

халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга

тенглаштирилган ваколатхоналар томонидан Ўзбекистон

Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация

қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган

савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни

харид қилишнинг чекланган

НОРМАЛАРИ*

        

Товар

гуруҳининг

рақами


Товарнинг номи

ТИФ ТН

бўйича

товар коди


Акциз

тўланадиган

товарларни харид

қилиш нормаси


1


2

3

4

18

таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари


1806 20,

1806 90


5 кг

22

солод (ширинмия) пивоси


2203 00

3 л

вино

2204 10,

2204 21,

2204 29,

2205


3 л

спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар


2208

3 л

24

сигаралар, сигариллалар


2402 10 000 0


10 пачка

тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар


2402 20,

2402 90 000 0


50 пачка

                   

*) Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган бир хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.

Алоҳида ҳолларда, тадбирлар ўтказиш даврида хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг ёзма мурожаатига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган зонада фаолият кўрсатаётган божхона органи товарларни харид қилиш миқдорини мурожаатномада кўрсатилган миқдоргача кўпайтириши мумкин.


14. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 31-модда.

























































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск