язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Марказий банк Бошқарувининг 11.12.2010 й. 40/2-сон "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.01.2011 й. 2183-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2011 й.

N 2183




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.12.2010 й.

N 40/2


ҚАРОРИ



Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 27 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сон "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 6-сон, 34-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 21 февралдаги 505-сонли "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1114, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 10 майдаги 505-1-сонли "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1114-1, 2002 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 505-2-сонли "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1114-2, 2003 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 11 октябрдаги 505-3-сонли "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1114-3, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 505-4-сонли "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1114-4, 2004 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 13-сон, 161-модда).


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 28-модда.