язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Бозорларда савдо қилиш/ Молия вазирлигининг 108-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-52-сон "Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 27.01.2011 й. 2185-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2011 й.

N 2185

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.12.2010 й.

N 108


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.12.2010 й.

N 2010-52


ҚАРОРИ



Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг

филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара

тўловлари  ҳамда  кўрсатилган  хизматлар 

учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ

ундирилишини ташкил этиш ва назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги низо мни

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 6 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 18 сентябрда 102, 2000-119-сон билан тасдиқланган "Бозорларда савдо қилиш жойи берилганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги қатъий ҳисоботдаги патталарни тайёрлаш, ишлатиш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (2000 йил 21 сентябр, рўйхат рақами 971) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 38-модда.