язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Умумий қоидалар/ Молия вазирининг 27.12.2010 й. 111-сон "Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.01.2011 й. 2190-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2011 й.

N 2190




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.12.2010 й.

N 111


БУЙРУҒИ


Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг

ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 8 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                          Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 46-модда.