ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ ФЕВРАЛЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-февраль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 99 470 сўмни (49 735 + 49 735) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
497 350 сўмгача (5 х 99 470) |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
497 351 сўмдан 994 700 сўмгача (10 х 99 470) |
49 735 сўм + 497 350 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
994 701 сўм ва ундан юқори |
129 311 сўм + 994 700 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Январь-февраль ойларида ходимнинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўм бўлганда, январь-февраль ойлари учун жами даромад 400 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги 497 350 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-февраль ойлари учун солиқ суммаси:
400 000 х 10% = 40 000 сўмга тенг.
Январда 20 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, февралда у 20 000 сўмни ташкил этади (40 000 - 20 000).
Январь-февраль ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 %и миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
400 000 х 1% = 4 000 сўмга тенг.
Фуқаролар ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь ойида ШЖБПҲга 2 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, тегишинча, февраль ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (4 000 - 2 000). Февраль ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ажратмаси ходимнинг февраль ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади. У 200 000 х 4,5% = 9 000 сўмни ташкил этади*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўм тўланади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Жисмоний шахснинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этди, унинг январь-февралдаги жами даромади 600 000 сўмга тенг (300 000 + 300 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзиш керак:
(600
...