ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Президентнинг маъруза ва нутқлари / 2004 й. /

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Нутқи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОҒЛОМ ХАЛҚ, СОҒЛОМ МИЛЛАТГИНА

БУЮК ИШЛАРГА ҚОДИР БЎЛАДИ



Рус тилидаги матнига қаранг



Президент Ислом Каримовнинг

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

12 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги

НУТҚИ


(2004 йил 7 декабрь)



Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!

Муҳтарам дўстлар!

Мен ҳам сиз, азизларни, сизнинг тимсолингизда бутун халқимизни бугунги улуғ айём - Конституциямизнинг 12 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Рухсат берсангиз, Ватанимизнинг Асосий қонуни ҳақида ҳозиргина маърузачимиз билдирган фикрларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, Конституциямизга, бугунги ҳаётимизга бевосита алоқаси бўлган баъзи бир масалаларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бугун Конституциямиз кафолатлаб берган вазифалардан энг муҳими - халқимизнинг ҳаётини яхшилаш, унинг фаровонлигини босқичма-босқич юксалтириш мақсадида қилаётган ва қилиш керак бўлган ишларимиз ҳақида сиз, азизлар билан фикрлашиб олмоқчиман.

Шу борада яқин тарихимизда кечган йўлимизга бир назар ташлайлик. Бизга эски тузумдан ҳар томонлама заиф, бирёқлама ривожланган, бошқаларга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб, ўлкамиз асосан арзон-гаров хом ашё етказиб берадиган ҳудудга айланиб қолганини барчамиз яхши биламиз.

Эҳтиёжимиз учун зарур бўлган товарларнинг 80 фоиздан кўпроғи, жумладан, ғалла ёки ун, шакар, гўшт ва сут маҳсулотларидан тортиб, ҳатто тузгача, деярли барча озиқ-овқат ва асосий саноат молларини ташқаридан келтиришга мажбур бўлганимизни ҳали кўпчилик эсидан чиқаргани йўқ, деб ўйлайман.

Иқтисодиётни, аввало, ишлаб чиқариш соҳаларини оқилона ташкил қилиш, уларга юксак технологияларни жорий этиш, шу асосда замонавий корхоналар барпо этиб, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос, халқаро бозордаги рақобатга бардош бера оладиган тизимни яратиш биздан, шубҳасиз, катта вақт, меҳнат ва шижоатни талаб қилди.

Ана шу эски, мустабид, маъмурий-буйруқбозлик ва ўта марказлашган тақсимот тизимидан воз кечиб, бутун дунё яшаётган, бозор иқтисодиёти муносабатларига қурилган тизимга ўтиш, миллий давлатчилик бошқарувини ташкил қилиш, лўнда қилиб айтганда, демократик давлат, фуқаролик жамияти асосларини, эркин иқтисодиётни қуриш биз учун бугун ҳам осон кечаётгани йўқ, десак, бу ҳам айни ҳақиқат бўлади.

Шундай шароитда ҳам, қандай қийин бўлмасин, ўтган давр мобайнида ҳукуматимиз ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақаларни ҳар йили маълум даражада ошириб боришга имкон топа олди ва имкон топмоқда.

Албатта, иқтисодиётдан узоқ бўлган баъзи одамлар назарида ойлик иш ҳақини ошириш ҳар қандай вазиятда ҳам энг маъқул йўл бўлиб туюлиши мумкин. Биз ҳам бошқа баъзи бир давлатларга ўхшаб, реал иқтисодий шарт-шароитни ҳисобга олмасдан, ойлик иш ҳақи даражасини қайта-қайта кўпайтиришга қарор қилишимиз мумкин эди.

Лекин биргина оддий ҳақиқатни, яъни маошларнинг ошиши билан бозорда сотиб оладиган мол-товарлар етишмаса, бундай ҳолат фақатгина зиён етказиши, бошқача айтганда, нарх-навонинг ошишига олиб келишини тушуниш қийин эмас.

Нега деганда, 90-йилларнинг бошида ана шундай ҳолат рўй бергани оқибатида нархлар чегарасиз тарзда кўтарилиб кетганига барчамиз ўз ҳаётимиз мисолида гувоҳ бўлган эдик.

Бугунги кунда иқтисодиётимиздаги вазият кескин ўзгармоқда. Кейинги йиллар давомида юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз тез ва барқарор суръатлар билан ўсиб бораётганини, сўнгги беш-олти йил мобайнида макроиқтисодий барқарорликка эришганимизни кўпгина нуфузли халқаро иқтисодчи ва кузатувчилар ҳам эътироф этмоқда.

Ислоҳотларни чуқурлаштиришда, хусусий мулкка, кичик бизнес ва фермерликка кенг йўл очиб беришда, пул муомаласини, миллий валютамизни мустаҳкамлаш йўлида, молия ва банк тизими соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган кескин қадамлар қўйдик.

Шулар қаторида илгари четдан олиб келинадиган кўпгина товарлар ўрнига ўзимизда қурилган замонавий корхоналарда маҳаллий хом ашё асосида сифатли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани, уларнинг ҳажми ва миқдорининг кўпайиши - буларнинг барчаси хорижий инвестициялар келишининг кескин кўпайишига, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларга, инфляциянинг жиловланишига, олтин-валюта захираларимизнинг ортиб боришига олиб келмоқда.

Бу борада айниқса сўзимимизнинг жорий операциялар бўйича эркин конвертациясини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларимиз бугун сўзсиз ўз ҳосили ва самарасини бермоқда. Мана шу вазият ва юришларимизни тасдиқлайдиган баъзи бир рақам ва кўрсаткичларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Аввало, Ўзбекистон аҳолиси сони шу йилнинг охирига бориб 26 миллионлик маррани эгаллаши кутилмоқда. Аҳолимизнинг йиллик ўсиши эса охирги беш йил давомида ўртача 101,2 фоизни ташкил этди. Реал ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари 104,8 фоиз, киши бошига ҳисоблаганда эса 103,5 фоизни ташкил қилди.

Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳажми 1997 йилга нисбатан тахминан икки марта кўпайгани ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланганимиз эвазига жорий йилда инфляция суръатлари 4,0 фоиз атрофидан ошмайди.

Барча эришилган ютуқ ва марраларимизнинг пировард натижасининг ифодаси бўлмиш аҳолимизнинг реал даромадлари кейинги беш йилда 210,0 фоизга ўсди. Бундай ҳолат барчамизни қувонтирмасдан қолдирмайди.

Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, иқтисодиётимизнинг тобора мустаҳкам бўлиб бориши олдимизда турган барча долзарб, ўзининг ечимини кутаётган муаммоларни ечишга, шулар қаторида ишчи ва хизматчиларимизнинг иш ҳақини, кексаларимизнинг пенсияларини, студентларнинг стипендияларини, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами учун нафақа пулларини оширишга, умуман, ижтимоий масалаларни изчиллик билан ҳал этишга, халқимизнинг оғирини енгил қилишга олиб келади, албатта.


Азиз дўстлар!

Ҳеч шубҳасиз, ўзимизнинг маша??атли меҳнатимиз туфайли эришилган натижалар барчамизнинг ҳаракатимизга ҳаракат, ғайратимизга ғайрат ва эртанги кунимизга ишонч бағишлайди.

Шу билан бирга, бугунги вазият барчамизни ўзимизга бўлган талабчанлигимизни асло сусайтирмасдан, бошлаган ишларимизни кенг кўламда, жадал суръатлар билан давом эттиришга даъват этади.

Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Мақсадларимизни, ният-орзуларимизни сўзсиз амалга ошириш учун нималарга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур?

Биринчидан - бошлаган ислоҳотларимизни янада тезлаштириш ва чуқурлаштириш вазифаси. Аввало, иқтисодиётимизда хусусий мулк улушини ошириш, мулк эгаларининг фаолият эркинлигини янада кенгайтириш, кичик бизнес ва тадбиркорликка, қишлоқ хўжалигида фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб бериш. Бу йўналишларда йўлимизни тўсиб турган барча ғов-тўғаноқларни олиб ташлаш.

Иккинчидан - одамларимизнинг, аввало раҳбарлик лавозимида органларнинг онгу тафаккурини ўзгартириш, уларнинг масъулиятини ошириш, давлат идораларининг иқтисодиётга ноқонуний аралашувини чеклаб қўйиш, қонун ҳукмронлигини ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида тўлиқ таъминлаш, қонунга итоат қилиб яшаш барчамиз учун ҳаёт тарзига айланишига эришмоғимиз даркор.

Масалани айнан шундай кескин қўйишга барча асосларимиз бор.

Ҳаммангизга маълумки, йил бошидан буён 7 та вилоятимизда маҳаллий кенгашларнинг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Шуни катта афсус билан қайд этиш керакки, ана шу сессияларда Конституциямиз белгилаб берган талаб ва мезонларга амал қилиш, жойларда, шуни такрор айтишга тўғри келади, халқимизнинг, авваламбор қишлоқларда яшайдиган одамларнинг ташвиш ва муаммоларини ечиш, уларнинг аҳволидан ўз вақтида хабардор бўлиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш, адолат устуворлигини таъминлаш йўлида кўпгина нуқсон ва камчиликлар мавжудлиги аён бўлмоқда.

Минг афсуски, ҳокимият ва бошқарув идораларида ўтирган баъзи шахсларнинг ўзлари қонун талабларига риоя қилиш у ёқда турсин, қонунни қўпол равишда бузиши, аввало ўз манфаатини кўзлаб, ўз вазифасини суиистеъмол қилиши ҳеч чидаб бўлмайдиган ҳолатдир.

Албатта, бундай ҳолатларга қарши чора кўриляпти, тегишли тадбирлар ўтказиляпти.

Лекин мансабдор шахслар фаолиятидаги бундай қонунбузарлик кўринишлари ва хунук мисоллардан бутунлай воз кечишнинг энг муҳим, таъсирчан воситаси сифатида жойлардаги ҳокимият ва бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик ва фуқаролик назоратини кучайтириш бугунги кунда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Масалани айнан шундай қўйишни барчамиз кутаётган, 26 декабрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловлар ҳам тақозо этади. Ушбу сайловлар арафасида, шаҳар ва қишлоқларда депутатликка номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувлари бўлиб ўтаётган ҳозирги пайтда мана шу масалани, яъни жамиятимизда ижтимоий ва фуқаролик назоратини кучайтириш масаласини кун тартибига қўйишни ҳаётимизнинг ўзи талаб этмоқда.

Бўлғуси депутатларимиз ўз сайловчилари ва эл-юрт олдидаги бурчини муносиб равишда бажариш учун аввало ўзларини халқ ноиблари сифатида ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги барча ислоҳот ва янгиланиш жараёнларини ўз назоратига олиб, давлат ижро ҳокимияти вазифасида ўтирганларнинг қонун чегарасидан чиқмаслигини қаттиқ кузатиб турса, ўйлайманки, сайловчиларимизнинг, халқимизнинг талабига муносиб жавоб берадиган иш бўлади.


Қадрли юртдошлар!

Биз бундан бир йил аввал халқимиз, жамоатчилигимизнинг орзу-интилишлари, таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, 2004 йилни диёримизда "Меҳр ва мурувват йили" деб эълон қилган эдик.

Бундан кўзланган асосий мақсад - юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, айниқса ногиронлар, ёлғиз кексалар ва кам таъминланган оилаларнинг, умуман, кўмак ва ёрдамга муҳтож ҳеч бир инсоннинг давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигига эришишдан иборат экани сизларга яхши маълум.

Ана шундай эзгу мақсадларни амалга ошириш учун мамлакатимизда алоҳида дастур қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш учун йил давомида кўп-кўп ишлар бажарилди. Албатта, бу дастурдаги тадбирларни ижро этиш бўйича жойларда тегишли ҳисоботлар берилади.

Мен, шу фурсатдан фойдаланиб, "Меҳр ва мурувват йили"га бағишлаб бажарилган дастурнинг асосий нуқталарига тўхталиб ўтмоқчиман.

Аввало, шуни таъкидлашимиз керакки, дастурда белгиланган тадбирлар ижроси учун қарийб 365 миллиард сўм, шу жумладан, 250 миллиард сўм бюджет, 115 миллиард сўм ҳомийлар маблағи сарфланган. Бундай рақамлар йил давомида амалга оширган ишларимизнинг кўлами ва миқёсини тасаввур қилиш имконини беради, деб ўйлайман.

Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси бўйича белгиланган кенг кўламли тадбирлар ижроси ҳақида гапирганда, икки ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган оналар ва кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳажми бу йил 1,3 мартага кўпайиб, 140 миллиард сўмни ташкил этганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари, "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларини бепул дарслик ва ўқув қуроллари, кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни қишки кийим-бош билан таъминлаш учун 25 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Дастур доирасида янги-янги иншоотлар, маданий-маиший бинолар барпо этилгани, кексалар ва ногиронлар, ёрдамга муҳтож оилалар учун қулайликлар қаратилгани айниқса ибратлидир.

Мамлакатимиздаги мавжуд 93 та "Меҳрибонлик" уйлари ва махсус мактаб-интернат бинолари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди ва реконструкция қилинди. Бунда фақатгина "Меҳрибонлик" уйларининг ўзига 24 миллиард сўм маблағ сарфланиб, бу ишларнинг 85 фоизи ҳомийлар томонидан бажарилди.

Шунингдек, ота-онасиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига эътибор янада кучайтирилди. Айни пайтда 134 минг нафар ногирон бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди.

Бундай хайрли ишларга нафақат юртимиздаги, айни пайтда халқаро миқёсдаги ташкилотлар ҳам ўз ҳиссасини қўшаётгани ди??атга сазовордир. Чунончи, ЮНИСЕФ, "Ворлд концерн", "Енграг", "Америкерс" ва бошқа ташкилотлар томонидан 6 миллиард 500 миллион сўмлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Шулар қаторида "Фриденсдорф интернейшнл" халқаро ташкилоти кўмагида Тошкент шаҳри ҳамда Бухоро, Қашқадарё, Хоразм, Фарғона вилоятларидан 156 нафар боланинг Германияда жарроҳлик усули билан даволаниши ташкил этилди.

Жорий йилда 1 миллион 665 минг нафардан зиёд пенсионерлар, 535 мингдан зиёд катта ёшдаги ногиронлар диспансер кўригидан ўтказилгани, кўплаб эҳтиёжманд қарияларимиз ногиронлар аравачалари, протез-ортопедия буюмлари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлангани ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.

Дастур доирасида умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий объектларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди ва изчил амалга оширилмоқда.

Бу мақсадлар учун 40 миллиард 500 миллион сўм бюджет маблағи, 23 миллиард сўм ҳомийлар маблағи жалб қилингани бу соҳада ҳам салмоқли ишлар бажарилганини кўрсатади.

Бугунги кундаги долзарб масала бўлмиш оммавий спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш мақсадида барча вилоят ва туманларда, биринчи галда, умумтаълим мактабларида спорт майдончалари ва иншоотлари барпо этиш, уларни зарур анжомлар билан жиҳозлаш бўйича кенг кўламда иш олиб борилмоқда.

Агар бу йўналишда 8 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланганини ҳисобга олсак, қилинган ва қилинаётган ишларнинг ҳажмини тасаввур этиш қийин эмас.


Ҳурматли дўстлар!

Бугун "Меҳр ва мурувват йили" тадбирларини амалга оширишда, уларга алоҳида маъно ва тарбиявий-ахлоқий, инсоний мазмун-моҳият бахш этишда улкан ҳисса қўшган маҳалла идоралари, маҳалла аҳлининг хизматларини алоҳида эслаб ўтиш лозим.

Халқимизга хос бўлган ҳашар йўли билан маҳалла ва гузарларни обод қилиш, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам бериш сингари эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда, 1 минг 580 нафар фуқаронинг уй-жойи, 2 минг 100 та маҳалла гузари, 275 та маиший хизмат шохобчалари ҳомийлар маблағи ҳисобидан таъмирланди ва янгитдан бунёд қилинди.

Шу борада Тошкент ва Бухоро вилоятларининг чекка қишлоқларида боқувчисини йўқотган аёллар ва ногирон ёшларга мўлжалланган, зарур қулайликларга эга бўлган ишлаб чиқариш-ўқув марказлари ташкил қилинганини айтиб ўтиш лозим. Ҳозирги пайтда Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам шундай марказлар барпо этилмоқда.

Айниқса, Жиззах шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун турар жойларга ва маиший хизмат кўрсатадиган инфратузилмага эга бўлган "Меҳр-мурувват шаҳарчаси"нинг қуриб битказилгани эътиборга сазовор.

Бу йил Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида юртимизда кенг миқёсда ўтказилган умумхалқ ҳашарларидан тушган қарийб 4 миллиард сўмлик маблағ кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, спорт мажмуалари барпо этиш каби эзгу ишларга сарфланмоқда.

Йил давомида азим пойтахтимиз Тошкентга, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Шаҳрисабз каби қадимий шаҳарларимизга, буюк аждодларимизнинг муқаддас қадамжоларига 150 мингдан зиёд кекса ва ногиронлар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун бепул зиёратлар уюштирилгани ҳам меҳр-мурувват деган юксак ва олижаноб тушунчаларни кенг маънода ифодалайди, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, "Меҳр ва мурувват йили" дастурининг маъно-мазмунига сингдирилган ғоя, яъни жамиятимизда ҳеч ким ўзини ёлғиз сезмаслиги, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак, деган даъват миллионлаб юртдошларимиз қалбида акс садо бергани, уларни одамийлик ва инсонпарварлик ишларига чорлагани барчамизни қувонтиради.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу минбардан туриб, шундай олижаноб ишларга ҳисса қўшган барча меҳнат жамоаларига, маҳалла оқсоқоллари ва фаолларига, саховатли юртдошларимизга, хорижий ташкилотлар вакиллари ва чет эллик ҳамкорларимизга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорлик изҳор этиш менга катта мамнуният етказади.

Албатта, бизнинг бу йўлдаги мақсад-муддао ва саъй-ҳаракатларимиз фақат ушбу дастур билан чегараланиб қолмайди. Бу масала юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги узоқ ва давомли стратегик вазифаларимизнинг узвий бир қисми сифатида кейинги йилларда ҳам албатта изчил давом эттирилади.


Муҳтарам юртдошлар!

Бу дунёда ҳаёт бор экан, одамзот тинч ва фаровон, бахтли-саодатли умр кечиришни орзу қилади. Шу маънода, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш, аҳоли соғлиғини сақлаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий ди??ат марказида бўлиб келмоқда. Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳоли соғлиғини ҳимоялаш масаласини бугунги замон талаблари даражасига кўтариш мақсадида мамлакатимизда давлат миқёсида махсус дастур амалга оширилаётганидан халқимиз, жамоатчилигимиз албатта хабардор.

Жумладан, замонавий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, соғлом авлодни тарбиялаш, тиббий хизмат сифатини кескин ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисида узоқ гапириш мумкин.

Айни пайтда бу соҳада қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, ҳали-бери ечилмаган ўткир муаммо ва нуқсонлар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Уларни бартараф этиш, бу борада тара??ий топган давлатлар даражасига эришиш учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарурлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Албатта, аҳолимизнинг соғлиғини сақлаш ва даволашда давлатимиз ва жамиятимиз олдида турган вазифалар, янги йилга мўлжалланган давлат бюджети ва харажатларини белгилашда етарли даражада маблағ ажратиш, тегишли идора ва ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, бу соҳага алоҳида эътибор бериш ўз йўли билан ҳал этилади.

Табиийки, бу харажатларни аниқлаётганда нафақат медицина соҳаси ва унинг эҳтиёжини, балки шу тармо??а бевосита дахлдор бўлган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқимиз ҳаётига алоқадор бўлган шунга ўхшаш масалаларнинг ечимини ҳам инобатга олишимиз зарур.

Лекин мен шу ўринда барчамиз оддий, аммо муҳим бир ҳақиқатни унутмаслигимизни истардим, яъни одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан авваламбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиши, шак-шубҳасиз, катта ўрин тутади. Буни кўп асрлик ҳаёт тажрибаси ҳам, тиббиёт тажрибаси ҳам исботлаб келмоқда.

Бундай қараш ва муносабатларни ривожланган давлатлар, инсон ҳаётининг қадрига етадиган, халқ соғлиғини том маънода юртнинг ҳақиқий бойлиги деб биладиган мамлакатлар мисолида кўриш қийин эмас.

Масалан, Японияни олайлик. Ҳозирги кунда бу мамлакатда юз мингдан зиёд бир асрдан ортиқ умр кўрган кексалар истиқомат қилади. Бу - дунё миқёсидаги энг катта кўрсаткичдир. Лекин шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, Япониянинг бундай натижага эришгани тасодиф эмас.

Албатта, бу ютуқнинг ўзига хос шартлари ва омиллари бор. Авваламбор, миллий қадриятларга ҳурмат, жамиятда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик муҳити, фаровон ҳаёт, маданий савиянинг юқорилиги, ижтимоий соҳанинг юксак даражага қўйилгани, бу масалалар давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида экани бунга асос бўлганини англаш қийин эмас.

Аммо буларнинг барчасини тарозининг бир палласига қўядиган бўлсак, ўйлайманки, унинг иккинчи палласини босадиган нарса - бу япон халқининг ҳаёт тарзини, ҳаёт кечиришини тўғри ташкил қилиши, ўз саломатлигига бўлган оқилона муносабатидир.

Азиз дўстлар, шу маънода, узоқ йиллар давомида онгимизга чуқур сингиб қолган бир тушунча борки, биз ундан имкон қадар халос бўлишимиз лозим, деб ўйлайман.

Ўзимиз бир тасаввур қилайлик - одамзот туғилади, вояга етади, бир умр тинмай меҳнат қилади, ҳар куни, ҳар доим албатта қандайдир муаммони ечиш билан банд бўлиб яшайди.

Лекин, бир зум бўлсин, тўхтаб, орқасига қараб, эй биродар, ахир, умр дегани оқар сувдек ўтиб боряпти, мен ҳам инсон бўлиб, орзу-умид билан дунёга келиб, ўзим учун ҳам яшашга, шу ҳаётдан баҳра олишга вақт тополдимми, деб ўйламайди.

Кўпчилигимиз, майли, энди бизлар кўрмаганни болаларимиз кўрсин, бизнинг давримиз ўтди - болаларимиз яшасин, деган фикр билан ҳаёт кечирамиз. Албатта, буни фарзандларимиз, набираларимизнинг бахту саодатини ўйлаб, чин дилдан тилаймиз.

Бундай муносабат ва эзгу тилаклар билан яшаш, албатта, миллатимизга мансуб табиий бир ҳол. Лекин, шундай қараш билан бирга, халқимизда кенг тарқалган яна бир олижаноб, чуқур маъноли ҳикмат ҳам борки, у ҳақда гапирмасдан, уни эсга олмасдан бўлмайди.

Агар эътибор берсангиз, қариялар, ўрта ёшга кирганлар дийдор кўришганда, дуога қўл очиб, илойим, умрингиздан барака топинг, қилган меҳнатингизнинг, фарзандларингизнинг роҳатини кўринг, деб тилак билдиради.

Барчамизнинг истагимиз шуки, ҳар бир инсоннинг қалбидаги мана шундай эзгу орзу-ниятлар рўёбга чиқсин. Лекин такрор айтишга тўғри келади - давлат, ҳокимият идоралари соғлиқни сақлаш масаласига қанчалик эътибор бермасин, аввало аҳолимизнинг, ҳар қайси одамнинг бу масала бўйича қарашини ўзгартирмасдан туриб, ижобий натижаларга эришиш қийин бўлади.

Ҳақиқатан ҳам, азизларим, аслида, ҳар бир инсон бу ҳаётнинг ҳеч қачон тугамайдиган ташвишларидан бироз холи бўлиб, ўзи ҳақида ҳам озгина ўйлаши, соғлиғи ҳақида қайғуриши, таъбир жоиз бўлса, ўзини жиндай яхши кўриб яшаши керак эмасми?

Бошқача айтганда, одамларимиз ўзини ўзи қадрласа, ўз қадрига аввало ўзи етиб борса, фойдадан холи бўлмасди. Мана шундай қараш, мана шундай ёндашувни ҳаётимиз қоидасига айлантириш учун ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимизнинг вақти келди, деб ўйлайман.


Қадрли ватандошлар!

Кириб келаётган янги йилимизга ном беришда ҳар сафар сизлар билан маслаҳатлашиб, бугунги ҳаёт олдимизга қўяётган талаблардан келиб чи??ан ҳолда қарор қабул қилишимиз ўзига хос яхши бир одатга айланиб қолди.

Мен юқорида айтилган фикрларни, мақсад ва вазифаларни назарда тутиб, Янги - 2005 йилни мамлакатимизда Сиҳат-саломатлик йили деб эълон қилишни таклиф этмоқчиман.

Албатта, аввалги йиллардаги тажрибага кўра, биз бу масала бўйича ҳам алоҳида дастур ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган асосий ишларни аниқ белгилаб оламиз.

Бу дастурда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, бунинг учун тегишли ҳуқуқий, моддий ва молиявий базани мустаҳкамлаш, замонавий билим ва тажрибага эга бўлган тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу билан бирга, одамларда ўз саломатлигини асраш бўйича тўғри ва фаол муносабатни шакллантириш каби масалаларга алоҳида аҳамият бериш зарур.

Айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, бугунги тинч, осуда ҳаётимиз ривожига катта хизматлари сингган муҳтарам нуронийлар, пенсионерларимизнинг соғлом ва мазмунли умр кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиб бериш масаласи ди??ат-эътиборимиз марказида бўлиши даркор.

Шу билан бирга, инсоннинг бошига дард тушганда биринчилар қаторида ёрдамга келадиган олижаноб касб эгалари бўлмиш шифокорларнинг оғир, ўта мураккаб ва масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий нуқтаи назардан рағбатлантириш вазифаси ҳам ушбу дастурдан ўрин олиши лозим.


Ҳурматли юртдошлар!

Янги йилнинг мамлакатимизда Сиҳат-саломатлик йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, жамиятимизнинг тара??иёт йўлида янги поғонага кўтарилишида, унинг моддий ва маънавий ҳаётида муҳим босқич бўлади.

Нафақат бугунги, балки эртанги ҳаётимиз учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлган мана шундай муҳим масалани кун тартибига қўяр эканмиз, биз буни, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, мамлакатимизнинг тара??иёт йўлидан ривожланиб, иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари ортиб, салоҳиятимиз, имкониятларимиз тобора ошиб бораётганининг яна бир белгиси ва тасдиғи сифатида қабул қилишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман.

Сўзимнинг охирида яна такрор айтмоқчиманки, инсон - табиатнинг буюк мўъжизаси. Шундай экан, инсон ўз соғлиқини асраган тақдирда табиатни, ҳаёт давомийлигини асраган бўлади.

Бундай эзгу орзу-мақсадлар учун ҳам давлат, ҳам жамият, ҳам шу юртда яшаётган одамларнинг куч-қудрати ва ҳиссасини бирлаштиришимиз зарур.

Мен яхши ният билан эълон қилаётган Сиҳат-саломатлик йилида бутун халқимизни мана шундай ҳаёт фалсафаси билан яшашга даъват этмоқчиман.

Азизларим, Оллоҳ таоло берган соғлиғимизни асрайлик. Чунки соғлом одамгина чинакам бахтли бўлади, чунки фақатгина соғлом халқ, соғлом миллат буюк ишларга қодир бўлади.

Сизларни Конституциямизнинг 12 йиллик байрами билан яна бир бор қутлар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламан.
































Время: 0.1679
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск