язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Талабалар ва таълим олувчилар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1993 й. ПФ-555-сон "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.1993 й.

N ПФ-555


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎҚУВЧИ ЁШЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:


1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилсин. Уларнинг сони 11 та бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгилансин.

2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши) даражада бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курсларнинг (кейинги ўринларда юқори курс деб юритилади) талабалари учун қуйидаги Давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишлари учун - Беруний номли, тиббиёт йўналишлари учун - Ибн Сино номли, гуманитар йўналишлар учун - Навоий номли, табиий йўналишлар учун - Улуғбек номли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети учун - Имом ал-Бухорий номли ва барча йўналишлар учун - Ислом Каримов номли.

Қуйидагилар:

Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек номли стипендиялар сони таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар бир минг нафар талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан;

Имом ал-Бухорий номли стипендия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг уч нафар юқори курсларнинг талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан;

Ислом Каримов номли стипендия ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курсларнинг талабасига ўртача стипендиянинг икки баробари миқдордаги битта стипендия ҳисобидан белгилансин.

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:

мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;

20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.


6. Олимпиадалар, конкурслар ва мусобақаларнинг ғолибларига қуйидаги пул мукофотлари:

I-V ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг ўн каррадан олти каррагача кўп бўлган халқаро мукофотлар;

I-II-III ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг уч-икки-бир карра кўп бўлган республика мукофотлари белгилансин.


7. Белгилаб қўйилсинки, халқаро ва республика мусобақаларининг ғолиблари бўлган битирувчи синфларнинг ўқувчилари олий ўқув юртларининг биринчи курсларига кириш имтиҳонларисиз, тест синовларидан ўтказилмай қабул қилинадилар ва хорижий мамлакатларнинг ўқув юртларига юбориладиган гуруҳларга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўладилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

1993 йилнинг 1 мартидан ушбу Фармонда қайд этилмаган давлат стипендияларини бекор қилсинлар;

уларга белгиланган стипендия жамғармаси доирасида олий ўқув юртларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 3-сон, 132-модда