язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар/ Молия вазирлиги 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-1-сон "Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 31.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2011 й. 1985-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2011 й.

N 1985-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.01.2011 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.01.2011 й.

N 2011-1


ҚАРОРИ



"Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни

қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида

(2011 йил 26 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 июлдаги 73 ва 2009-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1985, 2009 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 350-модда) билан тасдиқланган "Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р.Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б.Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



"Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни

қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банднинг "и" кичик бандида "бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига" деган сўзлар "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури - замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:

газда ишлайдиган корхоналарга - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда;

кўмирда ишлайдиган корхоналарга - Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда тақдим этилади.

5. Корхоналар давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосаси илова қилинади".


3. 7-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиладилар.


4. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ 1а-илова билан тўлдирилсин.


5. 2-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА


Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи

корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари

ва преференцияларни қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



ХУЛОСА


Ушбу билан ___________________________ манзил бўйича жойлашган ________________________

(корхонанинг тўлиқ номи)

_________________________ ______ йил "___" ____________дан бошлаб, кўмирда ишлайдиган махсус

печлардан ______________________________________________________________ фойдаланган ҳолда

(печнинг номи ва тури)

замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз.



Ўзбекистон Республикаси

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи __________________________

                                                                                           (имзо, Ф.И.Ш.)


                                                                                                  М.Ў.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА


Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи

корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари

ва преференцияларни қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА




га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


ХАБАРНОМА


             



манзилда жойлашган

                        


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

        

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома








2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)

































3. СТИР











































4. ХХТУТ











































5. Телефон: код






рақам




































махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлиги ҳақида хабардор қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий органининг (Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг) _______ йил "___" ___________даги _____ -сон хулосаси илова қилинади).


Имтиёздан фойдаланиш учун асос: ___________________________________________

(норматив ҳужжатнинг номи)

Маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:


Ваколатли органнинг

ходими томонидан тўлдирилади


Раҳбар


СТИР










Ф.И.Ш.





Имзо



  

Бош бухгалтер

СТИР














Ф.И.Ш.



Имзо


Тақдим этилган сана






















              (кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.


(кк/оо/йй)


Имзо



        



М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 69-модда.