язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа оид бўлмаган тўловлар/ Бошқа солиққа оид бўлмаган тўловлар/ Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.02.2011 й. 2199-сон билан рўйхатга олинган 25.01.2011 й. Иқтисодиёт вазирлиги 3-сон, Молия вазирлиги 7-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-2-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 21 февралда 2199-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 25 январдаги

3, 7 ва 2011-2-сон қарорига

ИЛОВА



Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган

асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 7-бандига мувофиқ ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни (кейинги ўринларда тўлов деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади, бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


тўлов - унумли фойдаланиш муддати ўтган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун бюджетга тўлов;


асбоб-ускуна - маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналар;


тўлиқ эскирган асбоб-ускуна - бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускуна:

асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган асбоб-ускуналар гуруҳи рўйхатига киритилган бўлса;

асбоб-ускуна бўйича юз фоизлик эскириш (амортизация) ҳисобланган бўлса;

асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 5-банди хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддатларда фойдаланилаётган бўлса;


асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати - уни сотиб олиш, қуриш (барпо қилиш) ва тайёрлаш, етказиб бериш ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш учун сарфланган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолдаги ҳақиқий харажатлар қиймати.



II. ТЎЛОВЧИЛАР


3. Тўлов тўловчилар бўлиб, ташкилот балансида асосий воситалар сифатида ҳисобга олинган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилаётган юридик шахслар ҳисобланади.



III. УСКУНАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ

МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ


4. Асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.


5. Гуруҳлар бўйича асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади:

агар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўрнатилган асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлардан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади;

агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбир ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ ваколатли орган томонидан асбоб-ускунани техник диагностикадан ўтказиш натижасида, унинг фойдаланиш муддати узайтириладиган бўлса, асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати узайтирилган муддатни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.



IV. ТЎЛОВ ҲИСОБЛАШ УЧУН БАЗА


6. Тўлов ҳисоблаш учун база бўлиб, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган меъёрларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобланади, бундан қуйидагилар мустасно:

молиявий ижара (лизинг) шартномасига кўра олинган асбоб-ускуна, молиявий ижара (лизинг) шартномаси муддати давомида;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган асбоб-ускуна.



V. ТЎЛОВ МИҚДОРИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


7. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.


8. Тўлов суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


П = Пст х С / 100, бу ерда:


П - тўлов суммаси;

Пст - асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (31 декабрь);

С - фоизда белгиланган тўлов миқдори.

Масалан, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги (яъни, 31 декабрь ҳолатига) бошланғич қиймати 50000 минг сўмни ташкил этади, 2011 йил учун тўлов миқдори эса 0,25 фоиз миқдорида белгиланган. У ҳолда бюджетга тўланадиган тўлов суммаси 125 минг сўмни ташкил этади (50000 х 0,25 / 100).



VI. ҲИСОБОТ ДАВРИ


9. Ҳисобот даври бўлиб календарь йил ҳисобланади.



VII. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ТЎЛОВНИ ТЎЛАШ


10. Тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.


11. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов, маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади.



VIII. ТЎЛОВНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


12. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик счёти бўйича амалга оширилади.

Ҳисобланган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:

9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебети;

(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг кредити.

Бюджетга ўтказилган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:

(6400) бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш счётининг дебети;

пул маблағларини ҳисобга олиш счётининг кредити.



IX. ТЎЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


13. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.


14. Тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


15. Тўловни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тўлов ундириладиган асбоб-ускуналар рўйхати

ва уларнинг унумли фойдаланиш муддатлари

Асбоб-ускуналар


Кодлар

(шифрлар)


Унумли

фойдаланиш

муддати

(йилларда)


Кучланиш асбоб-ускуналари


40


Теплотехник асбоб-ускуналар


400

25

Турбина асбоб-ускуналари


401

33

Электродвигателлар ва дизель-генераторлар


402

20

Комплекс қурилмалар


403

22

Ички ёнув двигателлари


404

10

Бошқа кучланиш асбоб-ускуналари


407

19

Ишчи асбоб-ускуналар


41-46


Металл кесувчи асбоб-ускуналар


410

12

Қуймачилик ишлаб чиқариши учун асбоб-ускуналар


411

20

Темирчилик ва пресслаш асбоб-ускуналари


412

20

Абразив металлар ва олмос ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар


413

12

Компрессор асбоб-ускуналари


414

19

Насослар


415

10

Газ тозаловчи ускуналар ва вентиляцион машина ва асбоб-ускуналар


416

14

Юк кўтариш-транспорт ва юклаш-тушириш асбоб-ускуналари


417

25

Ер ва кон ишлари учун асбоб-ускуналар


418

15

Гидромеханизация асбоб-ускуналари


419

12

Бетон ва пардозлаш ишлари учун асбоб-ускуналар


420

8

Йўл қурилиши асбоб-ускуналари


421

23

Қозиқ қоқиш ишлари учун асбоб-ускуналар


422

14

Кабель (ўраш) ўтказиш учун асбоб-ускуналар


423

33

Сув ости техник ишлари учун асбоб-ускуналар


424

21

Электрогазосварка ва кесиш учун асбоб-ускуналар


425

15

Майдалаш, саралаш ва бойитиш учун асбоб-ускуналар


426

20

Геология-қидирув асбоб-ускуналари


427

10

Ер ости ва очиқ тоғ ишлари учун асбоб-ускуналар


428

12

Технологик жараёнлар учун мўлжалланган барча турдаги махсус сиғимлар


429

16

Қора металлургия асбоб-ускуналари


430

20

Рангли металлургия асбоб-ускуналари


431

20

Кимё саноати ва минерал ўғитлар саноати асбоб-ускуналари


432

18

Иссиқлик алмашинувчи ускуналар, кимё саноати печи ва бошқа махсус асбоб-ускуналар


433

15

Нефть ва газ қазиш ва бурғулаш учун асбоб-ускуналар


434

18

Нефтни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари


435

13

Нефть-кимё саноати асбоб-ускуналари


436

16

Газ саноати асбоб-ускунлари


438

20

Электрон саноат асбоб-ускуналари


440

9

Қурилиш материаллари саноати асбоб-ускуналари


441

17

Ойначилик саноати асбоб-ускуналари


442

16

Кабель саноати асбоб-ускуналари


443

18

Ўрмон саноати асбоб-ускуналари


444

10

Ёғочни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари


445

11

Целлюлоза-қоғоз саноати асбоб-ускуналари


446

18

Полиграфия саноати асбоб-ускуналари


448

13

Енгил саноат асбоб-ускуналари


449

13

Озиқ-овқат саноати технологик асбоб-ускуналари


450

13

Гўшт ва сут саноати асбоб-ускуналари


451

13

Медицина ва микробиология саноати асбоб-ускуналари


460

16

           

Изоҳ: асбоб-ускуналар кодлари (шифрлари) 1990 йилдаги асбоб-ускуналарнинг ягона амортизация нормаларига (УЯАН) мувофиқ келтирилган.






Низомга

2-ИЛОВА



Юридик шахс

штампи


туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи



(корхона, ташкилот номи)

СТИР











Телефон



Тўловчи манзили


Ҳисоб-китоб счёти N



(банк муассасаси номи, код)

Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

____ йил солиқ даври учун


минг сўм

Кодлар

(шифрлар)


Асбоб-ускуна

номи (белги-

ланган рўй-

хатга кири-

тилган)


Сатр

коди


Асбоб-

ускунани

ишга

тушириш

санаси


Асбоб-

ускунанинг

унумли

фойдаланиш

муддати


Тўлиқ эскирган

асбоб-ускунанинг

ҳисобот даври

охиридаги

бошланғич (қайта

тиклаш) қиймати

(31 декабрь)


Тўлов

миқ-

дори,

% да


Бюджетга

тўланадиган

тўлов

суммаси

(6-уст. х

7-уст.)


1


2

3

4

5

6

7

8


жами


010









0101









0102









...







            

            

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

                   

"___"_____________ 201__йил

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 77-модда.