язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Америка/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2002 й. 116-сон "Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2002 й.

N 116


АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи (2002 йил 11-14 март) давомида эришилган битимлар ва икки томонлама ҳамкорлик соҳасидаги аҳдлашувларнинг кенг кўламда ва ўз вақтида рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Америка Қўшма Штатлари билан эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига 2-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича берилаётган ёрдамдан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

АҚШ савдо ва ривожлантириш агентлиги (ТДА) билан имзоланган ўзаро бир-бирини тушуниш тўғрисидаги меморандумларга биноан 3-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича биргаликда амалга ошириш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишини таъминласинлар;

мўлжалланган лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

йилнинг ҳар чорагида лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот маълумотномаларини тайёрласинлар ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг ўзаро ҳамкорликка доир қуйидаги устувор йўналишлар бўйича биргаликдаги фаолиятини фаоллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар:

электрэнергетика, кимё, кон қазиб олиш, металлургия саноати ва саноатнинг бошқа устувор тармоқлари корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга, транспорт, телекоммуникациялар, туризм, таълим тизимини ривожлантиришга ҳамда йирик ирригация иншоотларини реконструкция қилишга Американинг энергия ва ресурсларни тежовчи илғор технологияларини ва инвестицияларини жалб этиш;

молиявий ҳамкорликни, Америка компанияларининг корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, Қўшма корхоналар барпо этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзэкспомарказ" Республика савдо-кўргазма марказининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда Вашингтон шаҳрида ва Тошкент шаҳрида Қўшма бизнес-семинарлар, тақдимотлар, кўргазмалар ўтказиш;

Ўзбекистонлик талабаларнинг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича ўқишини, шунингдек республика вазирликлари ва идораларининг маркетинг, менежмент, реал иқтисодиёт ва молия соҳаси мутахассисларининг тажриба орттиришини ташкил этиш.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республкаси Ташқи ишлар вазири А. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Мақкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2002 й., 7-сон






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 4 апрелдаги

116-сон қарорига

1-ИЛОВА



Америка Қўшма Штатлари билан эришилган

аҳдлашувларни амалга ошириш ва икки томонлама

ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р


Тадбирларнинг номи


Бажариш муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА

СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА ДЕКЛАРАЦИЯ

Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик


1.1.

АҚШ Президентининг Ўзбекистон Республикасига жавоб ташрифини ишлаб чиқиш.


2002-2003

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги


1.2.

Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича АҚШ Давлат котибининг ўринбосари  Л.Крейнернинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2002 йил

май-июнь

Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ


1.3.

Терроризмга қарши кураш масалалари бўйича экспертлар даражасида икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш.


2002 йил

сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги


1.4.

Марказий Осиёда трансчегара назоратини кучайтириш масалалари бўйича минтақавий конференция ўтказиш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш.


2002 йил

мобайнида

Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


1.5.

АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенати етакчи вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2002 йил

мобайнида

Ташқи ишлар вазирлиги


1.6.

Икки томонлама  муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва АҚШнинг хорижий ёрдам тўғрисидаги Қонуни доирасида Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдам миқдорларини ошириш мақсадида АҚШ сенаторлари ва конгрессменлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш.


2002 йил

мобайнида

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


1.7.

Америка қонун чиқарувчиларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказиш, АҚШ Конгрессида ўтказиладиган давра суҳбатларида, семинарларда қатнашиш.


2002 йил

мобайнида

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


1.8.

Афғонистонни реконструкция қилиш лойиҳасига жалб этилган  Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари вакилларини жалб этган ҳолда Д.Хопкинс номидаги университет ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институтида  Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш ва иқтисодий тиклаш масалалари бўйича назарий конференция  ўтказиш.


Келишувга

кўра

Ташқи ишлар вазирлиги


1.9.

АҚШ Олий суди аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2002 йилнинг

II ярми

Ташқи ишлар вазирлиги


1.10.

Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идораси муфтиси ва Тошкент шаҳридаги Ислом университети раҳбарларининг АҚШга ташрифини ташкил этиш.


2002 йил

октябрь-ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Дин  ишлари бўйича қўмита


1.11.

Бруклин институтида (Вашингтон шаҳри) Йельск университетининг глобаллашувни ўрганиш маркази билан биргаликда "XXI асрда ипак йўли" илмий-амалий конференциясини ўтказиш.


2002 йил

сентябрь


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


1.12.

Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш учун маслаҳат ёрдами ва кўмаклашиш шакллари ва йўналишларини ишлаб чиқиш.


2002 йилнинг

II ярми

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги


Хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик.

Ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳаларида ҳамкорлик*


1.13.

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни, шу жумладан сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик ва бошқа жиҳатларни таъминлаш муаммолари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш.


Доимо

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


1.14.

Ўзбекистон Республикасида экспорт назоратининг самарали тизимини ташкил этиш мақсадида экспорт назорати соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш. "Экспорт назорати тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритиш.


2002 йил

май-июль

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги


1.15.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини янада мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш.


2002 йилнинг

II ярми

Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси


1.16.

Фавқулодда вазиятларда  муқобил ҳаракат қилиш учун қутқариш хизматларининг имкониятларини кучайтириш бўйича биргаликда машқлар ўтказиш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш.


2002 йилнинг

II ярми

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


Иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик


1.17.

2002 йил 30 июнгача бўлган даврда Халқаро валюта фонди билан Иқтисодий ва молиявий сиёсат масалалари бўйича меморандумни тўлиқ амалга оширишни таъминлайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2002 йил

апрель-июнь

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

1.18.

Алмаштириш курсларини бирхиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қамда Халқаро валюта фонди Уставининг VIII моддасига қўшилишни таъминлайдиган Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик дастурини тузиш.


2002 йилнинг

II ярми

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги

1.19.

Хорижий инвесторлар фаолияти шарт-шароитлари ҳимояланганлигини кучайтирувчи қонунчилик базасини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


2002 йилнинг

II ярми 

2003 йил

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

1.20.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Хазина ташкил этишнинг қонунчилик базасини ишлаб чиқиш.


2003 йил

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

1.21.

Экспорт маҳсулот сифати ва сертификатланишининг халқаро стандартларини жорий этишда техник кўмаклашишни жалб этиш, Ўзбекистон товарларининг жаҳон бозорига чиқиши учун замонавий маркетинг технологиялари қўлланилиши бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш.


2002 йил

"Ўздавстандарт" маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


1.22.

Қуйидаги йўналишларда Америка инвестицияларини жалб этиш учун инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш:

Электр энергетикаси, кимё, кон қазиб олиш саноати, металлургия ва саноатнинг бошқа устувор тармоқлари корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш;

транспорт, телекоммуникациялар, туризм, таълим тизимининг инфратузилмасини ривожлантириш ва йирик ирригация иншоотларини реконструкция қилиш.


2002-2003

йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзмиллийбанк", Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

1.23.

Чет элда хусусий инвестициялар корпорацияси (ОПИК) ва Савдо ва ривожлантириш агентлиги (ТДА) билан биргаликда, Эксимбанкнинг ва АҚШнинг бошқа молиявий институтларининг қўллаб-қувватлаши билан, шунингдек  халқаро молиявий институтларнинг имкониятлари ва ресурслари билан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида инвестиция имкониятларига бағишланган конференция ўтказиш.


2002-2003

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1.24.

Товарлар, ишлар ва хизматлар бозорига ўзаро киришни кенгайтириш, шу жумладан Жексон-Веник тузатишлари қоидаларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилишини бекор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси учун доимий нормал савдо муносабатлари режимига ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Жақон савдо ташкилотига кириши жараёнида АҚШнинг ҳукумат муассасалари томонидан ёрдам кўрсатилиши бўйича ишларни кенгайтиришга доир маслақатлашувлар ўтказиш.


2002 йил

июнь

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

1.25.

2003 молия йилида Ўзбекистон Республикасига молиявий кўмакни жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш.


2002 йилнинг

II ярми йиллиги


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


Инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорлик


1.26.

Мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, шу жумладан қурғоқчиликдан зарар кўрган минтақалар учун дори-дармонлар, фармацевтика препаратлари, тиббиёт анжомлари ва материаллар, озиқ-овқат ёрдами ва бошқа мурувват маҳсулотлари, шу жумладан бирламчи соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан тез тиббий ёрдамнинг минтақавий ўқув марказлари тармоқларини, қишлоқ тиббиёт муассасаларига техник ёрдам кўрсатишни ташкил этишга доир музокаралар олиб бориш.


2002 йил

июнь-июль

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар  департаменти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


1.27.

Профессионал ва илм-фанни айирбошлаш, ўқитиш курслари ташкил этишни, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда Интернет тармоғига уланишни таъминлашни ишлаб чиқиш.


Доимо

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Демократиялаштириш соҳасидаги ҳамкорлик


1.28.

БМТ, ЕХҲТ конвенция органларида ва бошқа халқаро ташкилотларда ишлашда инсон ҳуқуқлари соҳасида АҚШ билан ҳамкорликни амалга ошириш.


Доимо

Инсон қуқуқлари  бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги


1.29.

"Фондлар тўғрисида", "Хайрия ташкилотлари тўғрисида", "Жамоат бирлашмалари тўғрисида, "Боланинг ҳуқуқлари тўғрисида", "Гендер тенглик тўғрисида"ги қонунларни ва бошқа қонунларни эксперт баҳолашга Америка халқаро ташкилотларининг вакилларини жалб этиш.


2002-2003

йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги


1.30.

Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси лойиҳаларини ва бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва келишиш.


2002-2003

йиллар

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари  бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1.31.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Миллий фаолият дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


2002 йилнинг

II ярми

Инсон ҳуқуқлари  бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1.32.

"XXI аср маҳалласи" концепциясини қабул қилиш ва амалга ошириш.


Доимо

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Инсон ҳуқуқлари  бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


II. "АҚШНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КРЕДИТ КОРПОРАЦИЯСИ"

АГЕНТЛИГИ БИЛАН ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ

ЎРТАСИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШ" ТЎҒРИСИДА БИТИМ

2.1.

2002 йил июль-август ойларида ва 2002 йил ноябрь-декабрь ойларида тахминан 40 минг тоннадан икки туркумда гуруч етказиб берилишини таъминлаган ҳолда "PL-480" дастури шартларига мувофиқ тартиботларни ўз вақтида бажариш.


2002 йил

мобайнида

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


2.2.

Ҳукуматлараро битимга мувофиқ қарз битимини расмийлаштириш, гуручнинг ички бозорда қабул қилиб олиниши ва сотилишини таъминлаш.


2002-2003

йиллар

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


2.3.

Гуручнинг ички бозорда сотилишидан тушган миллий валютадаги маблағлар жамланишини таъминлаш.


2002-2003

йиллар

Молия вазирлиги


2.4.

Илмий-техник ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш мақсадида АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш, Қўшма ишчи гуруҳнинг биринчи мажлисини 2002 йил охиригача ўтказишни назарда тутиш.


2002 йил

май-июнь

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси

2.5.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий Америка технологияларидан фойдаланишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги соқасида илмий-техник ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички бозорда сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига ҳукуматлараро битимда назарда тутилган қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ҳамкорлик қилиш дастурларини маблағ билан таъминлаш.


2002 йилнинг

II ярми





Дастурларнинг

амалга

оширилишига

кўра


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги

2.6.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Section 416 (b)" грант дастури доирасида 25 млн АҚШ доллари ажратиш масаласини ва республикага 75 минг тонна соя дуккаги ва 20 минг тонна қаттиқ навли буғдой етказиб берилишини таъминлаш масалаларини ишлаб чиқиш.


2002 йилнинг

II ярми

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмақсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси

2.7.

Ички бозорда "Section 416 (b)" грант дастури доирасида маҳсулотни сотишдан тушган миллий валютадаги маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-техник ҳамкорлик дастурларини маблағ билан таъминлаш.


2002-2003

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ёқмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ЎРТАСИДА ФАН ВА ТЕХНИКА

СОҲАСИДАГИ ЭҲТИМОЛ ТУТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРГА НИСБАТАН

ЎЗАРО ТУШУНИШ ТЎҒРИСИДА ҚЎШМА ДЕКЛАРАЦИЯ

3.1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан АҚШ Ҳукумати ўртасида илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни келишиш ва имзолаш.


2002-2003

йиллар

Фан ва технологиялар маркази, Ташқи ишлар вазирлиги


3.2.

Фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг юксак ва ахборот технологиялари, биотехнология, қишлоқ хўжалиги, сув ва минерал ресурсларни тежаш, энергиядан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт ва социология соҳаларида АҚШнинг тегишли ташкилотлари билан  илмий-техник ҳамкорлик қилишнинг Қўшма дастурларини шакллантириш.


2002 йил

апрель-май

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши, Фан ва технологиялар маркази, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3.3.

АҚШнинг олий ўқув юртлари ва илмий марказларида юқори малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш.


2002 йил

апрель-июнь

Фан ва технологиялар маркази, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.4.

STCU (Фан ва технологиялар маркази) ва CRDF (Тараққиёт ва тадқиқотлар фуқаролик жамғармаси) жамғармалари билан биргаликда Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида икки томонлама битимларни ишлаб чиқиш.


Доимо

Фан ва технологиялар  маркази, Фанлар академияси


3.5.

АҚШнинг илмий олий ўқув юртлари ва илмий марказлари билан илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича комиссия ташкил этишга доир таклифларни юбориш.

2002 йил

апрель-май

Фан ва технологиялар  маркази, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги



Қўшма марказлар, лабораториялар, уюшмалар ва бошқалар ташкил этилишини ўз ичига олувчи Қўшма устувор илмий-техник лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқиш.


2002 йил

июль


3.6.

Қўшма илмий конференциялар, сипозиумлар, семинарлар ташкил этиш, илмий ишланмалар кўргазмаларини ўтказиш.


Доимо

Фан ва технологиялар  маркази, Фанлар академияси


IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИНИНГ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ

ЎРТАСИДА ЯДРО МАТЕРИАЛЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ СОҲАСИДА БИТИМ

4.1.

Қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш:

республиканинг айрим божхона пунктларини ядро ва радиоактив моддалар назорати тизимлари билан жиҳозлаш;

ҳудудида ядро материаллари ва радиоактив моддалар жойлашган республика объектларини физик ҳимоя қилиш тизимларини замонвийлаштириш ва мустаҳкамлаш;

Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ВВР-СМ реакторининг ишланган ядро ёқилғисини чиқариб ташлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш.


2002 йил

май

Фанлар академияси, Давлат божхона қўмитаси


4.2.

Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ тадқиқот реакторини паст бойитилган ёқилғига ўтказиш ва реакторни бошқариш тизимини замонавийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2002 йил

май-июнь

Фанлар академияси, "Саноатконтехназорат" агентлиги


4.3.

Республика ҳудудида радиактив материалларни хатловдан ўтказиш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш дастурини тайёрлаш.


2002 йил

июнь-июль

Фанлар академияси, "Саноатконтехназорат" агентлиги


V. КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА АҚШНИНГ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ

БАНКИНИНГ СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ ОСТИДА 50 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИ

БЕРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ КРЕДИТ БИТИМИ

5.1.

Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Америка технологияларини танлашни ташкил этиш.


2002 йил

апрель-август

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси, "Ўзмиллийбанк"


5.2.

Тошкент шаҳрида ва кредит линияси орқали маблағ билан таъминлаш мўлжалланаётган минтақавий марказларда Америка мини ва кичик технологиялари кўргазмаларини ўтказиш.


2002 йил

IV чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси, "Ўзмиллийбанк"


5.3.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишда, имтиёзли кредитлаш фондлари жалб этилган қолда маблағ билан таъминлаш схемалари ва бошланғич сармоя ташкил этилиши ва ишлаб чиқилишида техник кўмаклашиш.


2002 йилнинг

II ярми

"Ўзинвестлойиҳа" компанияси, "Ўзмиллийбанк", Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


5.4.

Кредит линияси маблағлари ўзлаштирилишини ташкил этиш


2002 йилнинг

II ярми - 2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси, "Ўзмиллийбанк"


*) Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан тартибга солинади.






Вазирлар Мақкамасининг

2002 йил 4 апрелдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА



2002 йилда АҚШ Ҳукуматининг Ўзбекистон

Республикасига ёрдам бериш йўналишлари

Т/р

Йўналишлар


Лойиҳалар қиймати

(ҳисоб-китобларга

кўра), млн АҚШ

доллари


Бажариш учун

масъуллар

I. АҚШ Ҳукуматининг мунтазам ёрдами


60,0


1.

Институционал ривожлантиришга ва ижтимоий соҳага техникавий ёрдам лойиҳалари.


28,9

Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дастурлари доирасида озиқ-овқатлар етказиб бериш.


27,1*

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ёқмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси


3.

Амалдаги ва олдинги йилларда бошланган дастурларни қўллаб-қувватлаш


4,0

Ташқи ишлар вазирлиги


II. АҚШ Ҳукуматининг қўшимча ёрдами


100,0


1.

Хавфсизлик соҳасидаги дастурлар, шу жумладан:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик


45,0

2,0

Мудофаа вазирлиги

2.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурлар, шу жумладан:


23,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

2.1.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини тиббиёт асбоб-анжомлари билан жиҳозлаш.


10,0

2.2.

Репродуктив саломатликни ва оила соғлиғи муҳофазасини яхшилаш.


6,0

2.3.

Соғлом оилани яратиш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш масалалари бўйича махсус ўқув дастурлари ва тадбирларни амалга ошириш.


3,0

2.4.

Юқумли касалликларни камайтириш.


2,0

2.5.

Соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришни такомиллаштириш


2,0

3.

Инфратузилма ақволини яхшилаш, суғориладиган ерларнинг, шу жумладан Амударё ҳавзасидаги сув тақчиллиги ва қурғоқчилик оқибатларидан зарар кўрган минтақалар ерларининг ҳолатини тиклаш соҳасидаги дастурлар, шу жумладан:


22,4

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

3.1.

Қурилиш ишлари, ирригация ва мелиорация тизимлари учун асбоб-анжомлар харид қилиш, шу жумладан:

- Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги сув сатҳи пасайиши мониторинги   учун асбоб-анжомлар харид қилиш;

- эқтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид  қилиш.


11,0


3,0


1,3

3.2.

Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти тизими учун ер қазиш техникаси ва механизмлар харид қилиш


6,0

3.3.

Коммунал хўжалигини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ўрта мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш.


5,4

4.

Таълим секторидаги дастурлар, шу жумладан:


1,5**

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Умид" жамғармаси, Олий бизнес мактаби

4.1.

Ўзбекистонлик талабаларни АҚШ университетларида ўқитиш ва АҚШ ўқитувчиларини Ўзбекистон олий ўқув юртларига юбориш.


1,5

5.

АҚШнинг Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари иштирокида соя дуккаклари, қуруқ сут, гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалиги товарлари етказиб бериш орқали амалга ошириладиган "Озиқ-овқатлар тараққиёт учун" дастури


8,1

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси


Ҳаммаси:


160,0


*) қиймати соя дуккаклари ва қаттиқ навлар дони етказиб бериш шартларига кўра ўзгариши мумкин;

**) мактаблар учун 5,0 млн АҚШ доллари миқдорида компьютер техникаси етказиб бериш қўшимча равишда ишлаб чиқилмоқда.






Вазирлар Мақкамасининг

2002 йил 4 апрелдаги

116-сон қарорига

3-ИЛОВА



АҚШ савдо ва ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликни

кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Бажариш муддати


Бажариш учун масъуллар


I. ЭЛЕКТРЭНЕРГЕТИКАДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

1.1.

Электрэнергетикадаги (Навоий ГРЭС) ишлаб чиқарувчи қувватларни модернизациялашнинг замонавий, ресурсларни тежовчи ва экологик жиҳатдан тоза технологияларни жорий этишни назарда тутувчи лойиқаси техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш.


2002 йил

мобайнида

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекэнерго" компанияси

II. СУВНИ ТОЗАЛАШ ВА ТЕЖАШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

2.1.

Суғориш суви тақчил минтақаларда замонавий, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техникавий кўмакни жалб этиш.


2002 йил

мобайнида

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.2.

"Аму-Бухоро" ("Олот" насос станциялар каскади билан) ва "Аму-Занг" ("Аму-Занг-1", "Аму-Занг-2", "Боботоғ" насос станциялари ва Оқтепа сув омбори билан) каналлари тизимини реконструкция қилиш, Шўрбулоқ ва Резаксой сув омборлари қурилиши бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.


2002-2003

йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.3.

Электрэнергия ишлаб чиқариш учун қайта тикланаётган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда кичик энергетика бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.


2002-2003

йиллар


"Ўзбекэнерго" компанияси,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


III. ТРАНСПОРТ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАР

СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

3.1.

Ангрен-Поп янги темир йўлини қуриш, Мароқанд-Навоий, Навоий-Учқудуқ, Навоий-Бухоро ва Бухоро-Қарши темир йўл участкаларини электрлаштириш ва уларнинг телекоммуникация тизимларини ҳамда алоқа каналларини модернизациялаш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш.


2002-2003

йиллар

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги


3.2.

Тегишли инфратузилмаларни ривожлантирган ҳолда мультимодал транспорт коридорларини барпо этиш лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш.


2002-2003

йиллар


"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


3.3.

Акциялар пакетини сотиш йўли билан республика телекоммуникация тармоғини модернизациялаш, шунингдек CDMA-450 стандартидаги уяли кўчма алоқа тармоғини барпо этиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун молиявий маблағларни жалб этиш.


2002 йил

II ярим йиллиги

Почта ва телекоммуникациялар агентлиги


3.4.

Масофадан туриб ўқитишнинг замонавий тизимини яратиш, бизнес-режа ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант маблағлардан фойдаланиш.


2002 йил

июнь-июль


Почта ва телекоммуникациялар агентлиги


3.5.

Бутун республика бўйича Интернетдан жамоа тартибида фойдаланиш пунктларини барпо этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун ҳужжатларнинг электрон обороти ва корпоратив порталлар тизимини яратиш ҳамда радиочастота спектрини кенгайтириш учун грант маблағлардан фойдаланиш.


2002 йил

мобайнида

Почта ва телекоммуникациялар агентлиги


IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК


4.1.

Республика соғлиқни сақлаш соҳасини замонавий тиббий технологиялар билан таъминлаш ва Марказий Осиё минтақаси эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги тиббиёт корхоналари ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг  техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш.


2002 йил

мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Тибмаҳсулот" акциядорлик компанияси


V. ТУРИЗМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

5.1.

Туризм инфратузилмасини модернизациялаш, янги меҳмонхоналар қуриш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш.


2002-2003

йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси


5.2.

Туризм тизими кадрларини АҚШнинг етакчи туристик компанияларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун грант маблағлардан фойдаланиш.


2002-2003

йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси


VI. ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.1.

Кичик ва ўрта бизнеснинг тижорат кредитларидан ҳамда бошқа молия институтлари кредитларидан фойдаланишини енгиллаштириш мақсадида улар учун бизнес-режалар, техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш, шунингдек республика минтақаларида Қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича махсус тузилмалар барпо этиш.


2002 йил

июнь-июль


Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


VII. ҲАМКОРЛИКНИНГ БОШҚА СОҲАЛАРИ

7.1.

Фарғона, Чирчиқ ва Навоий кимё комбинатларида ўғитлар чиқарувчи ишлаб чиқаришларни техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашда грант маблағлардан фойдаланиш.


2002 йил

мобайнида

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" компанияси

7.2.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни компьютер техникаси, ахборот технологиялари ва ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш учун молиявий маблағларни жалб этиш.


2002 йил

мобайнида


Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.3.

Биргаликда ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослашларга асосланган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда қатнашиш учун америкалик потенциал инвесторларни топиш бўйича ТДА билан доимий ҳамкорликни таъминлаш.


Доимо

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги