язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Сертификатлаштириш/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 25.01.2011 й. ЭГ-01/10-5398-сон "Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.02.2011 й. 946-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2011 й.

N 946-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.01.2011 й.

N ЭГ-01/10-5398


ҚАРОРИ


Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган

маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2011 йил 26 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 225-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда 31-01/12-3407-сон билан тасдиқланган Экспортга жўнатиладиган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 946, 2000 йил 13 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон, 49-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            Г. Саидова



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 70-модда.