язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси/ Молия вазирлигининг 13-сон, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 39 u-r-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-8-сон "Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 21.02.2011 й. Қарори (АВ томонидан 23.02.2011 й. 1083-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.02.2011 й.

N 1083-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.02.2011 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

21.02.2011 й.

N 39 u-r


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

21.02.2011 й.

N 2011-8


ҚАРОРИ



"Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол

товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га

чекланган савдо устамаларининг қўлланиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида


(2011 йил 5 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 144-модда) 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 120, 9, 2001-112-сон "Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га чекланган савдо устамаларининг қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2001 йил 13 ноябрь, рўйхат рақами 1083) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 21-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

           

Ж. Исмаилов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

        

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 83-модда.