язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 29.12.2010 й. 3-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2011 й. 1573-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2011 й.

N 1573-2




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

29.12.2010 й.

N 3


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар

томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик

субъектлари - юридик шахслар фаолиятини

текширишларни мувофиқлаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

[Кўчирма]


(2011 йил 24 февралдан кучга киради)


20. Кенгашнинг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 67-модда.




Қарорга

7-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Назорат қилувчи органлар томонидан

ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик

шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш

тартиби тўғрисида низомга киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида ўтказилади".


2. 12-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошиларда "ўзларининг юқори органлари билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгашнинг, вилоят ёки туман комиссияларининг ишчи органларига тақдим этилган таклифлар, мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган муддатлар тугаганидан кейин, кўриб чиқилмайди".


3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Назорат қилувчи органларнинг ушбу Низомнинг 10-13-бандлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда тақдим этилган таклифлари асосида текширишлар режа-жадвалига Кенгаш қарори билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".


4. 16-банднинг олтинчи хатбошисида "молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


5.

...