ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /Давлат солиқ қўмитасининг 2011-3-сон, Давлат статистика қўмитасининг 1мб-сон "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги 31.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 18.02.2011 й. 1633-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.02.2011 й.
N 1633-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 31.01.2011 й. N 2011-3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ 31.01.2011 й. N 1мб |
ҚАРОРИ
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига
олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга
олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда
давлат статистика органлари ўртасида ўзаро
ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномага
қўшимча киритиш ҳақида
(2011 йил 28 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида", "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 2006-40, 6-сон қарори (рўйхат рақами 1633, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 434-модда) билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида"ги йўриқнома қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:
"23-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади".
2. Ушбу қарор Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
Давлат статистика қўмитаси раиси |
Б. Тўраев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 75-модда.