язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 29.12.2010 й. 3-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2011 й. 1712-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2011 й.

N 1712-2




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

29.12.2010 й.

N 3


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


[Кўчирма]


(2011 йил 24 февралдан кучга киради)


20. Кенгашнинг 2007 йил 23 августдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                       Ш. Мирзиёев






Қарорга

8-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларни текширишлар қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади".


2. 1-иловада:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат солиқ хизмати органлари томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорларда қисқа муддатли текширишлар ўтказиш. Кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бир иш куни мобайнида Кенгаш ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда ўтказилади";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"белгиланган тартибда расмий равишда ўз фаолиятини тўхтатган даврда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган жисмоний шахслар фаолиятида текширишлар ўтказиш. Бунда уларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатишигача бўлган даврдаги фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 68-модда.