язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари/ Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб/ Молия вазирлигининг 1-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 2-сон, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-88-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 19.01.2011 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2011 й. 2198-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2011 й.

N 2198

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.01.2011 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.01.2011 й.

N 2


"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

19.01.2011 й.

N 01-88


ҚАРОРИ



Коммунал хизматларга тарифларни

шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган

даражасини жорий этиш бўйича низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 1 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли "Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли "Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонлиҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 14 мартдаги 31, 1, 02-317-сонли "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 1 май, рўйхат рақами 1566) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 154-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Иқтисодиёт вазирлигининг ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 2 октябрдаги 86, 11, 1072-сонли "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (2006 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 1566-1) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 438-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Р. Гулямов

"Ўзкоммунхизмат"

агентлиги бош директори

        

У. Холмуҳамедов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 76-модда.