язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2011 й. 52-сон "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2011 й.

N 52


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҲУДУДИЙ ОРГАНЛАРИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига мувофиқ ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини методик ва ташкилий жиҳатдан таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илғор шаклларини, энг янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этиш;

таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-техника базасидан, шу жумладан, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва жиҳозлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва психологик-педагогик диагностикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан, ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 мартдаги

52-сон қарорига

ИЛОВА


Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

ходимларининг лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Т/р

Лавозимлар номи


Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари

шаҳарлар-вилоятлар

марказлари, Нукус

шаҳри ва қишлоқ

туманлари


шаҳар туманлари


вилоятга

бўйсунувчи

шаҳарлар


I гуруҳ


II гуруҳ


I гуруҳ


II гуруҳ


1.

Бўлим мудири


485 140

456 195

456 195

427 696

456 195

2.

Мудир ўринбосари - гуруҳ раҳбари


372 789

346 155

372 789

346 155

346 155

3.

Шўъба мудири


372 789

346 155

372 789

346 155

346 155

4.

Таълим муассасалари фаолиятини ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни ташкил этиш бўйича мутахассислар


354 150

328 848

354 150

328 848

328 848

5.

Таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланганлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис)


346 155

319 598

346 155

319 598

319 598

6.

Бухгалтер


248 526

230 770

248 526

230 770

230 770

7.

Иқтисодчи


230 770

213 065

230 770

213 065

213 065

8.

Кадрлар бўйича инспектор


230 770

213 065

230 770

213 065

213 065

                     

Изоҳ: Методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторинги гуруҳлари ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 91-модда.