Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.04.2000 й. 130-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 7 апрелдаги

130-сон қарорига

2-ИЛОВА



Саноатда ва кончиликда ишларнинг

бехатар олиб борилишини назорат

қилиш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги  "Саноатконтехназорат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Низомга амал қилади.

Агентликнинг хавфсизлик техникаси, назорат остидаги объектларнингтехник хавфсизлиги, шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


2. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари билан мувофиқлаштиради, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилади.

Агентлик республика давлат бошқаруви органлари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, ишларни бажарувчиларнинг хавфсизлик техникаси ва назорат остидаги эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришларнинг, юқори даражада хатарли объектларнинг хавфсизлик техникаси, саноат йўли билан ва тажриба-саноат жиҳатдан ишлашга, минерал хом ашёни қайта ишлашга ва металлургия жиҳатдан саралаш берилган конларда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, шунингдек, уларнинг бажарилишини давлат йўли билан назорат қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этади.

3. Агетлик тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, ускуналар ва эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди.



II. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Агентлик асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб боришга, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга ва минерал хом ашёни металлургия жиҳатдан саралашга оид қонун ҳужжатлари устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлаш;

Эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришларнинг (мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) хавфсизлик техникасига доир меъёрий ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларига тезкор ва услубий раҳбарлик қилиш.


5. Агентлик:

а) кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ташкилотларида, магистрал нефть-газ ва уларнинг маҳсулотларини узатиш қувурларидаги ишларда, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган дон сақловчи ҳамда уни қайта ишловчи (тайёр маҳсулот чиқарувчи) объектларда, ер ости транспорти ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектлари бўлган қурилишлар ва бошқа тармоқларнинг ўта хавфли объектларида хавфсизликни таъминлаш;

б) тайёрловчи корхоналарда портловчи моддалар ва портлатувчи воситалар ишлаб чиқариш, таркибида ионловчи нурланиш манбалари бўлган саноатда ишлатиладиган портловчи материалларни сақлаш, фойдаланиш ва ҳисобга олиш, шунингдек, истеъмолчи корхоналарда энг оддий ва сувли портловчи моддалар тайёрлаш;

в) хавфлиги эҳтимол тутилган саноат ишлаб чиқаришлари учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қўллаш;

г) газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек, нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлик объектларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва узатиш;

д) портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш ва утзатиш ишларининг хавфсизлиги;

е) радиоактив материаллар ва рудаларни ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва ўмиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда (ваколатига кўра), ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектларнинг радиация хавфсизлиги;

ж) босим остида ишлайдиган кўтариш иншоотлари, буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар, буғ ва иссиқ сув учун сув қувурлари ишлаб чиқариш, ўрнатиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, тузатиш, шунингдек, Агентлик назорати остидаги бошқа объектларидан хавфсиз фойдаланиш;

и) ўз ваколатлари доирасида хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташиш шартларини бажариш;

к) ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари, талаблари ва қоидаларига риоя қилиниши (кон саноати корхоналарини лойиҳалаш, фойдали қазилмаларнинг заҳиралари ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ер ости бойликларини қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш меъёрлари, минерал ва термал сувларни камайиб кетишдан ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, кон ишларига геология-маркшейдер хизмати кўрсатиш қисми бўйича);

л) ўз назорати остидаги объектларнинг қурилиш, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланиши;

м) ишлаб чиқаришларни портлаш, портлаш-енғин хавфи чиқишига кўра тегишли тоифаларга киритишнинг тўғрилиги ва ишлаб чиқаришларни  бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказашнинг тўғрилиги, шунингдек, қўлланиладиган ускуналарнинг портлаш хавфи бўлган қоришмалар тоифалари ва гуруҳларига ҳамда портлаш хавфи бўлган зоналар классига мувофиқ келиши;

н) ўз назорати остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг олдини олиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ўтказилиши ва корхоналарнинг, харбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари, фонтанга қарши бўлинмалар, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг эҳтимол тутилган авариялар ва уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлиги устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади, шунингдек, кўрсатилган бўлинмаларнинг жойлашиш схемасини келишиб олади;

о) хавфсизлик техникаси масалалари бўйича илмий-техник дастурлар бажарилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади.


6. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ускуналар тузилиши ва ишлатилиши, шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва сақлаш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда металлургия жиҳатидан қайта ишлаш талабларидан иборат бўлган республика  стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва келишиб олади;

б) Агентлик ваколатига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатнома беради ва уни бекор қилади;

в) фойдали қазилмаларни қазуб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервациялашда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларини ишга туширишда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва ҳалк хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);

г) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлик бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради;

д) қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар заҳираларини қазиб олиш корхоналари рўйхатдан чиқаради ва саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-қидирув ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган заҳираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;

е) кон саноати ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалаштирилиши меъёрларини келишиб олади;

ж) шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди;

з) газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ишлатувчи ва ушбу асбобларнинг техник аҳволини ва улардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи хизматларнинг ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;

к) ўз назорати остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишаг қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади;

л) саноатда, кон назоратида, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ишларида бехатар олиб бориш талабларига ва илмий тадқиқотларнинг ўта хавфли  ишлаб чиқаришлар ва объектлар лойиҳаларининг тасдиқланган технологияларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказади;

м) тегишли ўқув муассасаларида меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини тузишда ва келишиб олишда қатнашади;

н) ўз назорати остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;

о) Заҳиралар бўйича марказий комиссия томонидан заҳираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

п) Ўзбекистон Республикаси Заҳиралар бўйича марказий комиссияси таркибига киритиш учун ўз вакилларини ажратади;

р) Агентлик органлари назорати остидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги  жиҳатдан хорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосасини беради;

с) саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.

т) қонунчиликка мувофиқ хавфли юклар ва портловчи моддалар транзити чоғида хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.


III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) Агентлик ваколатига таалуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар билан келишган ҳолда кўрсатилган текширишларни ўтказиш учун мутахассисларни, иш жойида иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини Агентлик маблағлари ҳисобидан тўлаган ҳолда, жалб этиш;

б) ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек, Агентлик назорати остидаги объектлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормалар бузилганда уларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

в) ўз ваколатли доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш, зарур холларда Агентлик бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ёки улар билан келишган ҳолда қарорлар чиқаради;

г) хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиш, шунингдек, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки аврия ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарни муҳрлаб қўйиш;

д) ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

е) ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек, кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курсларни ташкил этиш, ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳон олиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

ж) ўз назорати остидаги объектларда мутахассисларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш; ўз назорати остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва мухандис-техник ходимларининг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;

з) ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга муҳрум этиш тўғрисида тақдимнома бериш;

и) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

к) аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқариш жароҳати, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ва текшириш натижалари юзасидан Агентлик ваколатига киритилган масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

л) зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари, иш бажариладиган муҳит ва атроф табиий муҳит таҳлиллари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларнинг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;

м) тайёрловчи заводларда ва тузатиш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлигини текшириш, стандартлар, хавфсизлик қоидалари ва нормалари ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда уларни чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўллашни ман этиш;

н) вазирликлар, идоралар, давлат бошқарувининг бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ва фукаролардан Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

о) мансабдор шахсларда ва фуқароларда ишларни бажариш ва уларнинг бажарилишига техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар борлигини, шунингдек, ўта хавфлик билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;

п) ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник, эксперт ва бошқа хизмат турларини кўрсатувчи корхоналар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда қатнашиш.


8. Агентлик органлари ходимлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Агентлик инспекторларини хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, белгиланган вазифаларни бажариш учун транспорт билан таъминлашга мажбурдир. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, доимий жойлашган инспекторларга коммунал хизматлар кўрсатиладиган, телефон алоқаси бўлган турар жой ажратишда кўмаклашишга, мактабгача тарбия болалар ва санаторий-курорт муассасаларида жой беришга, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қилишга мажбурдирлар.


9. Агентликнинг мансабдор шахслари юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Низомда белгиланган функциялар амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  лавозимга тайинланадиган ўринбосари бўлади.

Бош директор лавозимга кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса  тегишлича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Агентлик бош директори:

Агентликка ва унга қарашли органлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларнинг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган аварияларни бартараф этишга ва корхоналарда авария-техника ишлари бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари штаби устидан назоратни ташкил этади;

Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Агентлик бошқаруви аппарати штат жадвалини тасдиқлайди;

Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш жамғармаси Кенгашига бошчилик қилади;

Агентликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди, Агентликнинг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари тўғрисидаги Низом бундан мустаснодир.


11. Агентликда таркибида Агентлик бош директори (ҳайъат раиси) лавозими бўйича унинг ўринбосари, шунингдек, Агентликнинг бошқа раҳбар ходимлари бўлган 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат мунтазам ўтказиладиган ўз мажлисларида ишларнинг бехатар олиб борилиши устидан давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларнинг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўзига қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитади.

Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Агентлик буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, бош директор вужудга келган ҳар хил фикрлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб, ўз қарорини ҳаётга жорий этади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


12. Иқтисодиёт тармоқларида портловчи моддалардан фойдаланиш билан боғлик ишларни мувофиқлаштириш учун Агентлик ҳузурида бош директор бошчилик қиладиган портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгаш тузилади.

Портлатиш ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Агентлик бош директори томонидан тасдиқланади.


13. Агентликка юкланган назорат функциялари Агентликнинг таркибий бўлинмалари  тармоқ инспекциялари орқали амалга оширилади.

Айрим ҳолларда бош директорнинг буйруғи билан давлат бош инспекторлари бошчилик қиладиган доимий жойлашган минтақавий давлат инспекторлари гуруҳлари тузилиши мумкин.

Инспекторлар таркибига ва Агентлик органлари ходимларига белгиланган тартибда фарқлаш белгилари бўлган кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома берилади.


14. Тармоқ инспекциялари ва давлат инспекторлари минтақавий гуруҳлари раҳбарлари, шу жумладан, харбийлаштирилган конқутқариш қисми бошлиғи Агентлик ҳайъати қарори билан тасдиқланадилар, кейинчалик Агентлик бош директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар.


15. Агентлик томонидан тасдиқланган низомга биноан ишлайдиган ва сарф-харажатлари ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига қопланадиган штатдан ташқари инспекторлар тармоғини ташкил этади. Штатдан ташқари инспекторлар лавозимга Агентлик бош директорининг тақдимномаси бўйича тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан тайинланадилар.


16. Агентликни ва унинг тасарруфидаги органлар ва ташкилотларни маблағ билан таъминлаш Давлат бюджети ва хизмат кўрсатиладиган корхоналар маблағлари, шунингдек, Агентлик хўжалик ҳисобидаги ташкилотларининг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари ҳисобга амалга оширилади.


17. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.






















































Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск