ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2011 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2011 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
БУХГАЛТЕР ЁРДАМИГА
"СБХ" ва АҚТ "Норма"
мутахассислик гурухи
2011 ЙИЛНИНГ МАРТ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН
ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ
Январь-март ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 149 205 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
746 025 сўмгача (5 х 149 205) |
Даромад суммасининг 10 фоизи** |
746 026 сўмдан 1 492 050 сўмгача (10 х 149 205) |
74 602,5 сўм + 746 025 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
1 492 051 сўм ва ундан юқори |
193 966,5 сўм + 1 492 050 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Январь-март ойларида ходимнинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўм бўлганда, мазкур давр учун унинг жами даромади 600 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги 746 025 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-март ойлари учун солиқ суммаси:
600 000 х 10% = 60 000 сўмга тенг.
Январь-февраль ойларидаги даромадлардан 40 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, мартда у 20 000 сўмни ташкил этади (60 000 - 40 000).
Январь-март ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:
600 000 х 1% = 6 000 сўмга тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 4 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган. Бинобарин, март ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (6 000 - 4 000). Март ойи учун бюджетга:
20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг март ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:
200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:
200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.
2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.
Ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи миқдори 300 000 сўмни ташкил этган бўлса, унинг январь-март ойларидаги даромади 900 000 сўмга тенг бўлади (300 000 + 300 000 + 300 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.
16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги даромади суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзиш керак:
(900 000 - 746 025) х 16% = 153 975 х 16% = 24 636 сўм.
Солиқ ставкалари жадвалидан кўриниб турганидек, бир ойда ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоригача
...