язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Реклама/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2000 й. 243-сон "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2000 й.

N 243


"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш функцияси юклансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда "махсус транзит ҳисоб рақами" деб аталади) ундирилиши керак.

Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 80 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;

маблағларнинг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига.

2. "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижро этилишини таъминлаш 2-иловага мувофиқ давлат бошқарув органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юклансин.

Давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимиятининг кўрсатиб ўтилган органлари бир ой муддатда ўзларининг амалдаги низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар.

4. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рекламани жойлаштириш тартибини бир ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда амалга киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 июндаги

243-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни талаблари бажарилишини таъминлаш юкланган

давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги

давлат ҳокимияти органлари

РЎЙХАТИ

N

Реклама тўғрисидаги қонун

ҳужжатининг талаблари


"Реклама

тўғрисида"ги

Ўзбекистон

Республикаси

Қонуни моддаси


Қонун ҳужжатлари талаблари

бажарилиши учун масъул бўлган

давлат бошқаруви ва жойлардаги

давлат ҳокимияти органларининг

номи


1.

Телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда;

оммавий ахборот воситаларида;

почта жўнатмалари, электрон алоқа воситаларида рекламаларнинг бир хил бўлишини таъминлаш


11-модда

"Ўзбекистон МТРК", Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги"

2.

Ҳомийлар тўғрисидаги ахборотлар бўйича кўрсатмалар


Ҳомийлар хизматларидан телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда фойдаланишга йўл қўймаслик


12-модда

"Ўзбекистон МТРК", Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги", Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон МТРК"

3.

Яширин рекламалардан фойдаланишга йўл қўймаслик

14-модда

"Ўзбекистон МТРК", Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги"


4.

Телевидение ва радиода рекламаларни чеклаш


17-модда

"Ўзбекистон МТРК"


5.

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар реклама қилинишига йўл қўймаслик


18-модда

23-модда

Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


6.

Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибини белгилаш, ташқи жойлаштиришни назорат қилиш

20-модда


Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари

7.

Ер усти транспорт воситаларида; метрополитенда, вокзалларда, портларда ва аэропортларда рекламаларни жойлаштириш ҳамда тарқатишни назорат қилиш


21-модда

Ички ишлар вазирлиги (ДАН);

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари

9.

Қуйидагиларни реклама қилиш учун рухсатномалар бериш:

вояга етмаганлар учун дори-дармон воситалари.

Тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори-дармонларни реклама қилиш тартибини белгилаш, унинг бажарилишини назорат қилиш


22-модда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10

Қуйидагиларни қўллаш ва сотиш учун тегишли рухсатномалар бериш:

косметика воситалари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари;

маиший кимё воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари


22-модда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


"Ўзстандарт" агентлиги


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 6, 32-модда.