язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Валютани тартибга солиш/ Биржадан ташқари валюта бозори/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000 й. 245-сон "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2000 й.

N 245



БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ички биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш, хорижий валюта тушуми манбалари ва миқдорини кенгайтириш ҳамда валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, ушбу механизм:

тижорат банкларининг ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин курс бўйича харид қилишини.

3. Белгилансинки:

тижорат банклари ўз мижозларига хорижий валютадаги ўз маблағларини ва сотиб олинган маблағларни ҳисобга олиш учун алоҳида валюта ҳисоб рақамлари очадилар;

тижорат банклари томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:

муассислар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак;

б) енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;

в) чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомала учун чиқариш" режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:

белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Ушбу қарорда белгиланган жарималар қўлланилган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ундирилиши муддатларидан қатъи назар, айни бир предмет бўйича қарздорлик ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги экспорти ҳажми бўйича тадбиркорлик субъектларига такрорий санкциялар қўлланилмайди;

г) ташқи савдо контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига тушганда ушбу ташқи савдо контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади;

д) тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агар ушбу контрактлар шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланган бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда ички валюта бозори фаолият кўрсатиши устидан назорат ўрнатиш тизимини ишлаб чиқсин ва уни 2000 йил 1 июлдан бошлаб жорий этсин. Ушбу тизим:

валюта маблағларини тижорат банклари томонидан хорижий валютани сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъетларда тегишли сўмдаги маблағлар мавжудлиги тасдиқлангандан кейин сотишни;

барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;

валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун тижорат банкларини ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар қўллашни назарда тутади.

6. Юридик шахс-резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига биржа ва ярмарка савдолари орқали миллий валютада амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари механизмини ва уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 4 ва 4а (маҳфий)-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 июндаги

245-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:

қарорнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарори 8-бандининг хорижий валюталарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналарга ва алмаштириш шохобчалари орқали сотишга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 6, 33-модда.