язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш/ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.03.2011 й. 2209-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 05.02.2011 й. 4/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 14 мартда 2209-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2011 йил 5 февралдаги

4/4-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки томонидан микрокредит

ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини

текшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини (бундан кейинги ўринларда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади) тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.

2. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишни Марказий банк томонидан текшириш ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан кейинги ўринларда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.


3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


текшириш - нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни бевосита жойига чиқиб, уларнинг молиявий аҳволига ва фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларга баҳо бериш ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши аҳволини текшириш;


масофадан назорат қилиш - нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлилига, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;


назорат тартибида текшириш - нобанк кредит ташкилотларининг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан амалга ошириладиган текшириш.

4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳолаш;

нобанк кредит ташкилотларининг иқтисодий нормативларга риоя қилинишини, уларга нисбатан белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда капиталнинг етарлилигига, активлар сифатига, уларнинг тўғри таснифланиши ва эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларнинг ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилишига, ликвидлик масалаларига алоҳида эътибор бериш лозим;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;

нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишининг ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, активлар, мажбуриятлар, капитал, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг бухгалтерия андозалари ва принципларига мос равишда акс эттирилиши аҳволини текшириш;

нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;

нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши аҳволини текшириш.


5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.


6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг нобанк кредит ташкилотларида ўтказган текшириш ҳисоботи (далолатномаси) фақат Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш мақсадларида ишлатилиши мумкин.


7. Ўтказилган текшириш натижалари нобанк кредит ташкилотларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз молиявий ҳисоботларини ҳар йилги ташқи аудит текширувидан ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.



II. ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ

8. Нобанк кредит ташкилотларини текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилади.

9. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида ўтказилади.

10. Текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликларнинг нобанк кредит ташкилотлари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказилиши мумкин.

Назорат тартибида текшириш Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойиши асосида бир иш куни ичида ўтказилади.

11. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти кўпи билан йилига бир марта текширишдан ўтказилади, қонун ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Текшириш Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир нобанк кредит ташкилоти бўйича алоҳида тайинланади.

Текшириш даври аввалги текшириш даври тугаган санадан навбатдаги текшириш бошланган ойнинг биринчи санасигача бўлган даврни қамраб олади.

14. Текшириш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак.

15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


IV. ТЕКШИРУВЧИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Текширувчи мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текшириш ўтказилаётган нобанк кредит ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб-чиқиш;

текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;

нобанк кредит ташкилотларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаслик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

текшириш ҳисоботини (далолатнома) нобанк кредит ташкилотлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширувчи мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилиб, Марказий банк раҳбариятига имзодан бош тортганлигини асослантирган ҳолда билдиришнома киритиш.

Текширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Текширувчи мансабдор шахслар қуйидагиларга мажбурдир:

текширув натижаларини ҳисобот (далолатнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган нобанк кредит ташкилоти ихтиёрида қолдириш;

текширишнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;

текшириш давомида ўзларига маълум бўлган банк, тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;

текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш.

Текширувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



V. НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текширувчи мансабдор шахслардан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;

текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;

текширувчи мансабдор шахслардан текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхасини олиш;

қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят қилиш.

Нобанк кредит ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларга мажбурдир:

текширувчи мансабдор шахсларга текшириш ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;

текшириш бошланиш кунининг ўзидаёқ нобанк кредит ташкилотининг кенгаши аъзоларини, таъсисчиларини ўтказиладиган текшириш тўғрисида хабардор қилиш;

текширувчи мансабдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;

текшириш ўтказиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тақдим этиш.

Нобанк кредит ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



VI. ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


22. Нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича ҳисобот (далолатнома) икки нусхада тузилади.


23. Ҳисоботнинг (далолатнома) иккала нусхаси ҳам текширувчи мансабдор шахслар, текширилган нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади. Ҳисобот (далолатнома)нинг бир нусхаси текширилган нобанк кредит ташкилотида қолдирилади.


24. Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома) Марказий банкнинг текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органи томонидан кўриб чиқилади.


25. Нобанк кредит ташкилотида ўтказилган текшириш натижалари бўйича тузилган ҳисобот (далолатнома) Марказий банкнинг розилигисиз ошкор қилиниши мумкин эмас.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


26. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 111-модда.